Тариҳий-маданий қўриқхоналар, мемориал боғлар, мозорлар, археология, тарих ва маданият ёдгорликлариобъектлари учун муҳофаза зоналари
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 9-боб, 72-моддасига асосан, давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорликлари режимини таъминлаш учун муҳофаза зоналари таъсис этилиб, ушбу зоналарнинг ерларида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган фаолият таъқиқлаб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 9-боб, 75-моддасига асосан, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига тариҳий-маданий қўриқхоналар, мемориал боғлар, мозорлар, археология, тарих ва маданият ёдгорликларининг тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган ерлар киради. Бу ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Тарих ва маданият ёдгорликлари атрофида муҳофаза зоналари ва бинолар қуришни тартибга солиш зоналари белгиланади.
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни ажратиш ва бундай ерлардан фойдаланиш, улар атрофида муҳофаза зоналари ҳамда бинолар қуришни тартибга солиш зоналарини белгилаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Тариҳий-маданий қўриқхоналар, мемориал боғлар, мозорлар, археология, тарих ва маданият ёдгорликлари объектлари учун қуйидаги муҳофаза зоналари ўрнатилган:
Қабристонлар учун санитария-ҳимоялаш зонаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарорига асосан:
Янги барпо этилаётган, майдони 20 гектардан 40 гектаргача бўлган комплекс, кўп конфессияли, аралаш ва анъанавий дафн этиладиган қабристонлар учун санитария-ҳимоялаш зонаси (кейинги ўринларда СҲЗ деб аталади) 500 метр;
майдони 20 гектардан кам бўлган қабристонлар учун — 300 метр бўлиши керак;
қишлоқ (1000 та хонадондан кам аҳоли пунктлари) қабристонларининг СҲЗ, колумбарий (куйдиргандан кейин хокни девордаги токчаларга дафн этиш) 50 метрдан кам бўлмаслиги керак;
ёпиқ қабристонларнинг ва куйдиришдан кейин дафн этиладиган қабристонларнинг СҲЗ 100 метрни ташкил этиши керак;
ёпиқ қабристонлар учун қабристон билан аҳоли пункти ўртасидаги СҲЗ, баъзи ҳолларда, санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишган ҳолда 50 метргача камайтирилиши мумкин;
турар жой ва жамоат бинолари ҳамда дам олиш зоналари деворидан қабристонгача масофа 100 метрдан кам бўлмаслиги керак;
хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш марказлаштирилмаган, сув билан таъминлаш манбаи қудуқлар, каптажлар ва бошқа қурилмалардан иборат бўлган аҳоли пунктларида, қабристонлар ушбу манбаларни таъминлайдиган ер ости сувлари оқимидан юқорида жойлашса, СҲЗ ўлчами, санитария-гигиена жиҳатидан асослашга кўра, 500 метргача кўпайтирилиши мумкин;
ишлаб турган ва лойиҳалаштирилаётган қабристонларнинг СҲЗ ҳудудида бирор-бир турар жой ва жамоат биноларини қуриш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |