Назорат учун саволлар.
1.Трансформаторни уланиш бўйича нима биласиз?
2.Трансформаторни уланиш гурухи нимага асосланиб аниқланади?
3. Трансформаторни қандай уланиш гурухлари бўлади?
9-МАЪРУЗА: ТРАНСФОРМАТОРЛАРНИ ПАРАЛЛЕЛ УЛАШ.
МАҚСАД: Трансформаторларнинг ишлатилиши, бир фазали ва уч фазали трансформаторларнинг паралел ишлашини ўрганиш.
РЕЖА:
Трансформаторларни паралел ишга улаш
2. Трансформаторларнинг чулғамларини уланиш гуруҳларини бир хил бўлиш шарти
3. Трансформаторларнинг трансформациялаш коэффициентларини бир хил бўлиши шарти
4. Қисқа туташув кучланишлари бир хил бўлиши шарти
Трансформаторларни паралел ишга улаш.
Пасайтирувчи ва кучайтирувчи подстанцияларда подстанциянинг қувватига асосан иккита ва ундан кўпроқ трансформаторларни параллел ишлашга уланади. Трансформаторларни параллел ишга улаш мақсади генераторларникига ўхшаш бўлади:
а) трансформаторлардаги авария ҳолатлари ва таoмирлаш даврида истеoмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таoминлаш;
б) юкламалар камайганда трансформаторларнинг сонини камайтириш ҳисобига энергия сарфини камайтиришга, ф.и.к. ларни оширишга ва уларнинг оптимал ишлашларига эришиш.
Параллел ишлаётган трансформаторлар учун энг яхши шароитлар яратиш мақсадида параллел ишга уланган трансформаторлар ўртасида юкламани уларнинг номинал қувватларига пропорционал равишда тақсимланишини таoминлаш керак. Подстанциянинг юкламасини трансформаторлар ўртасида бундай тақсимланишини таoминлаш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
1.Трансформаторларни чўлғамларини уланиш схемалари ва гуруҳлари бир хил бўлиши;
2.Трансформаторларни бирламчи ва иккиламчи номинал кучланишлари тенг бўлишлари, яoни трансформациялаш коэффициентлари тенг бўлиши;
3.Трансформаторларнинг қисқа туташув кучланишлари тенг бўлиши, яoни қисқа туташув кучланишининг актив ва реактив ташкил этувчилари ўзаро тенг бўлишлари.
Агар биринчи иккита шартга риоя қилинса, салт ишлаш режимларида параллел ишлашга уланган трансформаторларнинг ўхшаш фазаларидаги иккиламчи кучланишлари тенг ва фазалари бир хил бўлади. Шунинг учун бундай трансформаторларни иккиламчи чўлғамлари манбага уланганда ҳеч қандай қўшимча токлар ҳосил бўлмайди. Акс ҳолда уларнинг салт ишлаш режимларида ҳам мувозанатлаштирувчи токлар ҳосил бўлади. Бу мувозанатлаштирувчи токлар параллел ишлаётган транс-форматорларни иккиламчи чўлғамлари ҳосил килган берк контур ичида оқиб ўтади ва бирламчи чўлғамга трансформацияланади. Мувозанатлаштирувчи токлар юклама токига қўшилиб, трансформаторлар ўртасида юкламани нотекис тақсимланишига, исрофларни ортишига ва трансформаторларни қизишига олиб келади. Учинчи шартнинг бажарилиши параллел ишлаётган трансформаторлар ўртасида юкламани уларнинг номинал қувватларига нисбатан пропорционал тақсимланишини таoминлайди.
Трансформаторларни биринчи марта параллел ишлашга уланаётганда "Фазировка"ни яoни тармоқ билан транс-форматорнинг фазаларини мос эканлигини текшириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |