Назоратсаволлари 1 Чулгам индуктивлиги деб нимага айтилади?
2. Магнит ўзакни тўйиниши деганда нимани тушунасиз?
3. Бирламчи чулгамдаги кучланишни мувозанат тенгламасини езинг
4. Куч трансформаторлари тузилиши бўйича неча турга бўлинади?
5. Трансформаторнинг қандай номинал қийматлари бор?
6. Куч трансформаторлари деб қандай трансформаторларга айтилади?
Трансформаторларнинг совитиш системаси. Трансформаторнинг ишлаш процессида унинг чўлғамлари ва магнит ўтказгичи улардаги энергиянинг исроф бўлиши ҳисобига қизийди. Трансформатор қисмларининг қизиш чегарасини изоляция чеклайди, чунки унинг ишлаш муддати қизиш температурасига боғлиқ. Трансформатор қуввати қанча катта бўлса, совитиш системаси шунча интенсивроқ бўлиши керак. +уйида трансформаторларнинг совитиш системалари қисқача баён қилинган.
Трансформаторларни ҳаво билан табиий совитиш ҳавонинг табиий конвекцияси ва қисман ҳавога нур чиқариш йўли билан бажарилади. Бундай трансформаторлар «қуруқ» номини олган. Ҳаво билан табиий совитиш шартли равишда қуйидагича белгиланади: очиқ тайёрланганида С, ҳимояли тайёрланганида СЗ; терметик тайёрланганида СГ.
«+уруқ» трансформатор чўлғами температурасининг совитувчи муҳит температурасидан йўл қўйиладиган оқиш чегараси изоляциянинг қизишга чидамлилиги классига боғлиқ ва ГОСТ 11677—75 га мувофиқ А класси учун 60°С; Е класси учун 75°С; В класси учун 80°С; С класси учун 100°С; Н класси учун 125°С дан кўп бўлмаслиги керак.
Совитишнинг бу системаси кам самарали бўлганлиги сабабли кучланиши 15 кВ гача, қуввати 1600 кВ.А гача бўлган трансформаторлар учун қўлланилади.
Мой билан табиий совитиш (М) 16000 кВА ва ундан кам қувватли трансформаторлар учун қўлланилади. Бундай трансформаторларда чўлғам ва магнит ўтказгичда ажралган иссиқлик улар атрофидаги мойга берилади, бу мой бак ва радиатор трубаларида айланиб, уни атрофдаги ҳавога юборади. Трансформатор юкламаси номинал бўлганда мойнинг температураси юқориги энг қизиган қатламларида +95°С дан ошмаслиги керак.
Атрофга иссиқликни яхши тарқатиш учун трансформаторлар баки, қувватга қараб, қовурғалар, совитиш трубалари ёки радиаторлар билан жиҳозланади.