конструкторлик вазифаларини ечиш учун фундаментал ва амалий фан натижаларидан
фойдаланишга қаратилган тадқиқотлар ўтказишни талаб этади.
Бу ерда гап
кашфиётчилик ҳақида эмас, балки ихтирочилик ҳақида боради
.
Фундаментал ва амалий тадқиқотларда олим амалда мавжуд бўлган, лекин номаълум
нарса ёки ҳодисани тавсифлаш ва тушунтиришга ҳаракат қилса, лойиҳа-конструкторлик
ишланмалари устида ишловчи илгари мавжуд бўлмаган нарсани ўйлаб топиш ва яратиш
ҳақида ғам чекади. Биринчи ҳолда нарсани табиат ёки инсон қандай қилиб
яратганлигини билиш ва тушуниш керак бўлса, иккинчи ҳолда нарсани қандай яратиш
мумкинлигини билиш ва тушуниш талаб этилади. Бу ҳолат тадқиқотчилик лойиҳа-
конструкторлик ишланмаларининг фан тизимидаги алоҳида ўрнини белгилайди. Улар,
бир томондан, илмий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида қаралиши мумкин, бошқа
томондан эса – техник ва технологик вазифаларни «тайёр» илмий билимлар асосида
ечишдан иборат бўлган муҳандислик фаолияти сифатида амал қилади.
Масалан,
аэродинамика соҳасидаги фундаментал тадқиқотлар газ муҳитида газлар ва
жисмлар ҳаракатининг қонуниятларини аниқлашга қаратилган.
Олимлар аэродинамик
жараёнларнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилиб моделлар ва назарий схемаларни
тузадилар, умумий теоремаларни таърифлайдилар.
Аэродинамика соҳасида амалий
тадқиқотлар муайян амалий вазифаларни ечиш назариясини яратиш мақсадида олиб
борилади
. Мазкур тадқиқотларда қанот назарияси, винт назарияси, самолёт динамикаси,
аэродинамик вибрациялар назарияси ва ҳоказолар ривожлантирилади. Ниҳоят,
тадқиқотчилик ишланмалари конкрет учиш аппаратларининг лойиҳаларини яратишда
қўйиладиган техник вазифаларни ечишга қаратилган тадқиқотларни ўтказиш билан
боғлиқдир
. Бунда аэродинамиканинг ўзидангина эмас, балки фаннинг бошқа соҳаларидан
ҳам маълумотларни кенг жалб қилишга тўғри келади (масалан, кимёдан – берилган
хоссаларга эга бўлган алоҳида сунъий материалларни ишлатиш зарурияти туғилганида).
Инновацион тадқиқотлар муайян соҳада мавжуд билимларга таяниб ишлаб чиқариш
учун фойдали янги ишланмани ихтиро қилишни назарда тутади
Ёшлар илмий тадқиқот лойиҳалари бу нисбатан янги йўналиш бўлиб, унда ёш
олимларнинг фундаментал ва амалий аҳамиятга эга бўлган илмий изланиш натижалари
ўз ифодасини топади.
Ўзбекистонда барча турдаги илмий тадқиқот ишлари “Фан ва технологияларни
мувофиқлаштирувчи Давлат қўмитасида” назорат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: