1.2.Қадимги Хоразм мусиқа маданияти
Яна бир ҳудуд. Хоразм воҳасининг бу даврга оид тарихи эса жуда ноаниқ. Аммо бу даврда Хоразм шоҳларининг тангалари ўрнини кушонликлар тангаси эгаллашига қараганда Хоразм Кушон империяси таркибига кирган, деб фараз қилиш мумкин. Эрамизнинг III асрларида Хоразмда маҳаллий шоҳларнинг тангалари зарб қилиниши ва кушон тангаларининг сиқиб чиқарилиши Хоразмнинг илгаригидай мустақилликка эришганлигини кўрсатади.
Кушон империяси даврида дин, меoморчилик ва санoат соҳасида рўй берган ўзгаришлар Хоразм маданиятига ҳам таoсир этди. Шунингдек, қадимги Бақтрия (Айритом ёдгорлиги), Тоҳаристон (Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги Болаликтепа ёдгорлиги) маданияти ҳам гандҳар санoати анoаналарининг бевосита таoсири остида тараққий қилган. Натижада Хоразмда учрайдиган кушон даври ҳайкалчаларининг кўриниши анча ўзгаради. Эндиликда ҳайкалчалардаги кийим ва безаклар кангюй давриникидай серхашам бўлмай, унда , гандҳар санoатининг таoсири сезилиб туради. Янги турдаги ҳайкалчалар ҳинд кийимларидагидай анча ери очиқ бўлиб, бу ҳол унинг будда образлари билан боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Хоразмнинг кушон даврига оид маoнавий-маданий ёдгорликлари жуда бой ва ажойибдир. Жумладан, 1945-1950 йиллар мобайнида олиб борилган эрамизнинг III-IV асрига оид Тупроққалoа саройининг қазиш ишлари вақтида жуда кўп сонли деворий ёзувлар топилган бўлиб, улар орасида учта мусиқий чолғунинг тасвири ҳам аниқланган. Булар: олтита торли кичик арфа, иккита торли кичик удсимон чолғу ва қумсоат шаклидаги иккиёқлама зарбли чолғу. Ва ушбу учта чолғуга монанд учта мусиқачи аёллар тасвири.
Созандалардан бири бўлган, арфа чалаётган аёл тасвири жуда машҳур бўлса, қолган иккитаси эса деярли ҳеч қаерда чоп этилмаган. Сопол идишларга туширилган тасвирларда саккизта чолғу ушлаб турган созанданинг қиёфаси ва сопол хумдон деворининг бир томонига бир релoефли тасвирлар ишланган. Барча ҳайкалча ва релoефлар турли даврларга мансуб бўлиб, мелоддан аввалги IV-III асрлардан эрамизнинг I асригача бўлган даврни ўз ичига олади. Ҳар бир ҳайкалчага биттадан мусиқий чолғу тасвири тўғри келиб, релoефларга ҳам шунчадан тасвирлар туширилган. Шундай қилиб, жами 9 та чолғу асбоби мавжуд эканлиги аниқланади. Уларнинг барчаси турли чолғулар гуруҳига мансуб. Торли гуруҳларда тўққиз торли, бурчакли арфа, беш торли кифара, тўрт торли удсимон чолғу ва олтита, иккиторли дуторни эслатувчи, резонатор шакли бўйича икки кичик гуруҳга бўлинувчи созлар мавжуд.
Иккита ҳайкалча ва релoефдан ташқари бу сопол идишлардаги тасвирлар чоп этилмаган. 1909 йили Хоразм атрофидан топилган Аников кумуш идишини эса бир қатор тадқиқотчилар қадимий Хоразм торевтикаси асарларига оид деб ҳисоблашади. Мазкур идишда ўлимга маҳкум этилганлар қалoаси, оссуариядан олиб чиқилаётган муқаддас Сиёвуш ҳоки тасвирлаиган. Бу маросим эса рога (шоҳсимон соз) садолари остида кечаётгани ҳам маoлум бўлади. Созандалар етти кишидан иборат бўлиб, уларнинг учтаси бир томонда, тўрттаси иккннчи томонда жойлашган. Улар чалаётган дамли асбобларнинг барчаси чақирувчи (сигнал) тур бўлиб, уларнинг ҳажми, тузилиши, ижро этиш услублари ҳам бир хил. Шундай қилиб, қадимий Хоразм мусиқий чолғуларининг жами тури 19 тани ташкил этади: 11 та торли, 7 та дамли ва 1 та зарбли созлардир.
Биринчи гуруҳ чолғулари кенг ва турлича намоён этилган. Бу гуруҳга кирувчи мусиқий чолғулар тарихан иккита аниқ табақага ажралади. Улар, ўзининг келиб чиқиши билан жанубий ерли, деҳқончилик билан шуғулланувчи туманларга тегишли тури ва адирли кўчманчи қабилаларнинг мусиқий турмуш шароитига оид чолғулар туридир.
Биринчи табақа чолғулардан энг зoтибор тортгани – бу катта ва кичик бурчакли арфалар бўлиб, қадимда улар Марказий Осиё ҳудудида кенг тарқалган, аммо кейинчалик муомаладан чиққан.
Антик даврда Хоразмнинг бурчакли арфаси икки тоифага бўлинган: катта бурчакли ва кичик бурчакли. Марказий Осиё (бурчакли) арфаларининг машҳур бўлган барча турлари, жумладан, Айритом пештоқидаги арфа (мелоддан аввалги II асрдан эрамизнинг I асригача давр оид) ва Тупроққалoа арфаси (ерамизнинг III асрига мансуб) кичик бурчакли арфалар тоифасига киради. қўйқирилганқалoадаги катта бурчакли арфа тасвири (ерамиздан аввалги IV-III асрлар) – Марказий Осиёда ҳозирги кунгача топилган ягона намунадир. Бундан ташқари, мазкур тасвирлар умуман Марказий Осиё арфасининг энг қадимийси ҳисобланади. Таoкидлаш керакки, ҳар икки ҳолатда ҳам Хоразмнинг юксак мусиқий маданиятга эга бўлган мамлакат эканлиги биринчи ўринда туради.
Катта ва кичик арфаларнинг тузилиши (конструкцияси) бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Бу эрдаги фарқ, чолғунинг ҳажми, ижро этиш услуби, акустик сифатлари ва аниқ бир вазиятда у ёки бу арфанинг қўлланилишидир.
Марказий Осиё арфалари, хусусан, катта ва кичик, бурчакли (арфа)ларнинг мусиқий сози ҳақида аниқ бир далилни кўрсатиш қийин. Аммо бу созни аниқлашнинг ягона имконияти бу А.В.Мачинскийнинг қадимги Миср арфалари бўйича ўтказган ишонарли далиллар асосидаги тадқнқотидир.1 Яoни, бу олимнинг ишларига таянган ҳолда муайян аниқликлар киритиш мумкин; жумладан, катта ва кичик, бурчакли Хоразм арфаларининг корпуси икки қисмдан иборат эди: резонатор ва торлар маҳкамланадиган махсус жой бўлиб, улар бир-бири билан бир текисда бир бурчак остида бирлашгандир. Чолғулар фақатгина ёғочдан ясалган. Резонатор – 4та узун, силлиқ таёқчадан иборат бўлиб, ўз навбатида бу таёқчалар қийшиқ, узун қовурғалар билан шундай қўшилганки, натижада тўртбурчакли корпус хосил бўлиб, унинг пастки, ингичка қисмига сим(тор)ларни ушлагич маҳкамланган. қарама-қарши томонлари эса резонаторнинг ички декасига бириктирилган. Резонатор ва тор ушлагичнинг қўшилиш услуби хақида бир нарса дейиш қийин.
Бу чолғулар сим(тор)ларининг умумий сони 9 та ва 6 та бўлган: қўйқирилганқалoадан топилган арфа тасвирида улар 9 та бўлса, Тупроққалoа арфасида 6 тани ташкил этади. Айритом арфасидаги 9та тор яхши тасвирларда берилган; Шопурнинг (Эрамизнинг III асри мансуб) катта, бурчакли арфасида торлар сони 6 тадан иборат.
Торлар ичакдан ва жилкадан тайёрланган. Арфалар жаранги (тембри) бир хил бўлмаган: катталари - қаттиқ ва паст (регистр), кичиклари - жарангдор ва юқори (регистр) товушли. Арфалар ўтирган, тик турган ва юрган ҳолатларда ижро этилган. Ҳамма вазиятда ҳам чолғуни ушлаш ҳолати бир хил бўлган. Яoни, арфа резонаторининг энли томони доимо юқорига қаратилган ҳолда ижро этилган. Тик турган ҳолдаги ижро вақтида арфани олдинда, бурчагини белга тираган ҳолда ёки ўнг қўл билан ушлаб, чап ёнга қистирган ҳолатда ижро этилган. Арфанинг ўтирган ҳолда ижро этиш усули бироз бошқачароқ: яoни, чолғу одатда ижрочининг чап ёнига қўйилади ва чап қўл билан ушлаб ижро этилади. Чолғу корпуси чап ёнга ва чап елкага тираб турилади. Кичик арфани одатда чап томондан юқорига кўтарган ҳолда (бунда чолғу чап қўл билаги билан чап ёнбошга тиралган ҳолатда) ижро этилади. Маoлумки, мусиқий чолғулар ўзларининг жуда ҳам бежирим ташқи кўринишлари билан ажралиб турган. Ҳаттоки, агарда чолғу жуда камтар кўринишда бўлса, у ҳолда созни турли бўёқлар билан безатишган. Бу услуб чолғунинг нафақат томошабинга эстетик завқ бериши учун, балки ўзгача мақсадларни кўзлаб ҳам қўлланилган. Масалан, авваламбор чолғунинг акустик сифати яхшиланган; иккинчидан чолғу материали (ёғоч) тез урилмаган (чарчамаган) ва бундан чолғунинг умрини узайтириш каби муаммо ечими топилган дейиш мумкин.
Тупроққалoанинг кичик, бурчакли арфаси қизғиш-жигаррангга бўялган. Худди шундай тарзда Панжикент арфалари ҳам бўялган. Далил тариқасида муайян манбаларни келтириш мумкин. Жумладан, Тан даврида яшаган Хитой шоири Бо Цзюйи ўзининг «Чжечжи раққосаси» («Чжечжи» - Марказий Осиё, аниқроғи тошкентча рақс бўлиб, у Хитойга келтирилган) номли шеърида айнан турли бўёқларга бўялган чолғу хақида маoлумот беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |