2-Амалий иш.
Мавзу : ОС ни ўрнатиш ва созлаш.
Режа :
1. ОС ни ўрнатиш босқичларини кўрсатиш.
2. Илова дастурларини олиш ва қўйиш.
3. Иш столини созлаш.
4. Драйверларни ўрнатиш.
5. Хулоса.
Операцион система(ОС) –бу бошқарув дастурларидир. ОС-компьютер ва фойдаланувчи ўртасида воситачи хисобланади. ОС-фойдаланувчи сўровини анализ қилади ва уни бажарилишини таминлайди. Сўров ОС тилида қабул килинган буйруқлар кетма-кетлиги кўринишида бўлади. Windows Microsoft фирмасининг махсули бўлиб махсус тайёргарликка эга бўлмаган фойдаланувчилар учун мўжалланган операцион системадир.
Windows сўзи «ойналар» маъносини билдиради.
Windows мухитида ишлаш натижасида фойдаланувчи кўпгина қулайликларга эга бўлади. Бунда файл ва каталогларни нусхасини олиш, кўчириш, ўчириш амаллари тез ва аниқ бажарилади.
Шу билан бирга дастур бир пайтнинг ўзида бир нечта каталоглар билан ишлаш, бир неча масалаларни ечиш хусусиятига эга. Windows- икки хил ишлаш режимига эга:
стандарт
386 га кенгайтирилган.
Режимнинг танлашни қурилма турига боғлик. Windows стардарт режимида процессорнинг химояланган режимида ишлайди. 386га кенгайтирилган режимда ишлаш учун 80386 ароцессор ва 8 Мбайт оператив хотира зарур.
Windows операцион тизим бўлганлиги учун компьютер ёқилиши билан юкланади. Кобик дастурларда махсус буйруқлар ёрдамида ишга туширилади. Windows юкланганида экранда иш столи хосил булади. Иш столида тизим ва амалий дастурларнинг турли кўринишдаги ёрлиқлари (дастур график белгилари) хосил бўлади. Иш столида ишлаш учун керак бўлган маълумотлар жойлаштирилади.
Иш столини кўриниши фойдаланувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Бунинг учун экрандаги бўшлиқда сичқонча ўнг тугмаси босилади ва экранда контекст меню хосил бўлади.Контекст менюнинг «свойства» буйруғи танланади.Очилган ойнада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
-Темы
-Рабочий стол
-Заставка
-Оформление
-Параметры
«Темы» орқали матн ёзилади ва бу матн «Заставка » ўрна чиқади.
“Рабочий стол” орқали фон устидаги расмни ўзгартириш мумкин.Расмни танлагандан сўнг “Применить” ва “ОК” тугмаси босилади.
Оформление- дастурлар ойнасининг кўринишини алмаштириш мумкин.
Параметры-қуйидагича:
Монитордаги пикселлар сони ва рангларни белгилаш, ва бошқаларни белгилаш мумкин. Ойнанинг «Заставка» сохасида мониторни дам олиш режимини ўрнатилади. Турли хил аниматцияли , яъни компьютерга белгиланган вақт ичида тегилмаса ишга тушади
Бу сахифа очилганда қуйидагиларни бажариш керак:
1. «Заставка» сохасида керакли тасвир танланади.
2. «Параметры» сохасида «Заставка» параметрлари урнатилади.
3. Компьютер ишсиз турган холатда экраннинг учишигача булган вакт урнатилади.
4. «Ок» еки «Применить» тугмаси босилади.
Ихтиёрий асосий ойнани ёпиб, иш фаолиятини клавиатура ёрдамида тугатиш учун ALT+F4 тугмалари босилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |