Юрак (cor) қон айланиш системасининг марказий аъзоси бўлиб, у мушакдан тузилган. Унинг торайган учи (apex cordis) чапга, пастга ва олдинга, кенг аcоси (basis cordis) юқорига ва орқага қараган. Юракнинг ўртача огирлиги эркакларда 300 гр, аёлларда 250 гр, узунлиги 10-15 см бўлади
Юрак ва йирик қон томирлар Юракнинг асоси Юракнинг диафрагмал юзаси Юракнинг хар-хил даражада кўндаланг кесмаси
Қон айланиш доиралари
Одам танасида катта ва кичик қон айланиш доираси тафовут қилинади. Кичик (ўпка) қон айланиш доираси ўпкада қонни кислород билан бойитиш учун хизмат қилади. Катта қон айланиш доираси чап қоринчадан аорта бўлиб бошланади. Аортадан чиққан артериялар аъзолар ва тўқималарга тарқалади. Бундан ташқари, учинчи (юрак) қон айланиш доираси юракнинг ўзини қон билан таъминлайди
Янги тугилгин чақалоқ юрагининг бўлмачалари катта ва қоринчалари яхши ривожланмагани учун юмалоқ шаклда бўлади. Тароқсимон ва сўргичсимон мушаклар яхши билинмайди. Пайсимон ипчалар нисбатан йўгон ва қисқа. Эпикард юпқа, эластик ва коллаген толалари кам. Янги тугилган чақалоқнинг юраги юқори ва кўндаланг жойлашади
Қон айланиш системаси қуйидаги икки бўлакка айланади
Катта қон айланиш доираси юракнинг чап қоринчасидан бошланиб, аорта ва унинг тармоқлари орқали ҳамма органлар, хужайралар ва оралиқ моддаларга тарқалади, кейин вена қон томирларига айланиб, юракнинг ўнг бўлмачасига куйилади.
Кичик ёки ўпка қон айланиш доираси юракнинг ўнг қоринчасидан бошланиб ўпка артериялари орқали ўпкага боради ва у ердан қон тазаланиб, ўпка веналари оркали чап юрак бўлмачасига қуйилади. Кичик қон айланиш системасидаги қон томирларининг уларнинг ичидаги қон таркибига тўғри келади.
Юқорида кўрсатилган катта ва кичик кон айланиш доираларидан ташқари яна учинчи – юрак қон айланиш доираси бўлиб, у юрак артерия ва вена кон томирларидан тузилган. Юрак деворининг веналари тўғридан–тўғри юракнинг ўнг бўлмачасига қуйилади.
Қон томирларининг деворлари уч қават бўлиб тузилган: биринчи ташқи кават эластик қўшувчи тўқималардан тузилган. Ўрта қавати бошқа қаватларга қараганда қалинроқ бўлиб, силлиқ мускуллардан тузилган.
Учинчи ёки ички қавати эндотелийдан тузилган. Вена қон томирларининг деворлари артерия қон томирларининг деворига ўхшаш тузилган бўлса ҳам улардан ўзининг юпқа ва эндотелийдан ҳосил бўлган ярим ойсимон клапнларининг бўлиши билан фарқ қилади. Қон томир юпқа қўшимча тўқима билан ўралиб туради ва деворларини қон билан таъминлайдиган ўзига хос артерия ва вена қон томирлари ва марказий нерв системасига боғлаб турадиган нерв толалари ва уларнинг охирги қисмлари рицепторлари бўлади. Улар қон томирлар ишини тартибга солиб туриш вазифасини бажаради.