196 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
197
2) жаҳон иқтисодиётидаги демографик муаммолар ва аҳоли миграциясидаги ўзгаришлар;
3) табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
4) қуролсизланиш, оммавий қирғин ва ядро қуроллари тарқалишининг олдини олиш, қолаверса янги
жаҳон урушига йўл қўймаслик;
5) миллатлараро тотувликни таъминлаш ва терроризмга қарши кураш;
6) барча минтақаларда қашшоқлик ва қолоқликка барҳам бериш.
Глобаллашув жаҳонда табиий ва инсон ресурсларининг нотекис жойлашуви, халқаро меҳнат
тақсимоти таъсирида қарор топди. Жаҳон хўжалик тизимида ихтисослашув, интернационаллашув ва
интеграцион жараёнларнинг чуқурлашуви натижасида эса ушбу жараён янада кенг тус олди. Ҳозирги
кунда барча давлатларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши бир-бирига бевосита боғлиқлиги
табиий ҳол бўлиб қолди.
Глобаллашув иқтисодий жиҳатдан олиб қаралганда, давлатлараро товарлар ва кўрсатиладиган
хизматлар, капитал, ишчи кучи, технологиялар, ахборот оқимларининг эркин кўчиши ва мамлакатларнинг
ягона жаҳон хўжалик тизимига боғлиқлигини ифодалайди. Пировард мақсад эса барча давлатларда,
хусусан, Ўзбекистонда ҳам муттасил иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш ҳисобланади.
Глобаллашув ўз навбатида глобал режалар тенденцияси сифатида халқаро алоқалар учун янги қулайлик
ва имкониятлар туғдириши билан бирга қатор таҳдидлар, қолаверса, зиддиятларни ҳам келтириб
чиқармоқда.
Биринчидан, глобал боғлиқлик тенденцияларининг кучайиши билан жаҳон хўжалик тизимининг
ривожланишида номутоносиблик кучайиб ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ўртасидаги тафовут янада ортиб бормоқда. Жаҳон экспортининг
қарийб 60 фоизи ривожланган давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Ривожланаётган давлатлар экспортининг
70 фоизи ривожланган мамлакатларга тўғри келади. Уч мамлакат, яъни АҚШ, Япония, Германияда жаҳон
аҳолисининг 9 фоизи яшайди, улар ҳиссасига эса дунё даромадининг ярми, харид қувватининг 30 фоизи
тўғри келади (бу 2008 йил охирида бошланган молиявий, иқтисодий инқирозгача бўлган далиллардир).
Жаҳонда “катта еттилик” мамлакатлари (АҚШ, Канада, Япония, Франция, Буюк Британия, Германия,
Италия) ялпи экспорт ва импортнинг қарийб ярмини эгаллайди. Бундан ташқари, минерал ёқилғи, асосий
хомашё ва воситачи мамлакатлар жаҳон бозорларининг индустриал материалларда мужассамланиши
оқибатида ривожланаётган ва трансформацион иқтисодий шароитдаги мамлакатлар иқтисодиётининг
ривожланган давлатлардаги иқтисодий ўсиш суръатлари, жаҳон бозори конъюктурасига боғлиқлиги
янада кучайди.
Иккинчидан, ҳар бир мамлакат ўзига хос бўлган ижтимоий-маданий хусусиятлар (сиёсий, диний,
ирқий, демографик ва ҳ.к.) дан келиб чиққан ҳолда турлича иқтисодий ривожланиш йўналишларини
белгилайди. Гарчи миллий иқтисодиёт учун асосий мақсад миллий даромадни ошириш, аҳоли турмуш
фаровонлигини юксалтириш бўлса-да, унга эришиш мезонлари, йўллари, соҳалари, босқичлари бир-
биридан фарқланади. Масалан, бозор моделлари турли давлатларда турличадир.
Учинчидан, эркин иқтисодиётни барпо этишда жаҳон хўжалик юритиш қоидаларини
унификациялашга уринишлар бўлмоқда, бунда халқаро ташкилотларнинг ҳаракатлари муваффақият
келтирмаябди. Савдо, инвестициялар, технологияларни давлатлараро кўчириш жараёнининг кучайиши,
хизмат кўрсатиш соҳасининг кенгайиши ҳамда халқаро тўловлар тизимидаги силжишлар натижасида
халқаро, яъни “ универсал қоидалар”ни ишлаб чиқишга ҳаракат кучайди.
Тўртинчидан, ривожланган мамлакатлар иқтисодий сиёсатида икки хил стандартлар муаммоси
мавжуд. Бир томондан, ривожланган давлатлар глобаллашув жараёнининг асосий тарафдорлари бўла
туриб, ташқи савдода
“антидемпинг сиёсати” шиори остида турли савдо тўсиқлари ва божтўловларини қўлламоқда.
Натижада жаҳон савдосидаги эркинлаштириш жараёнида ривожланган мамлакатлар томонидан
ривожланаётган ва трансформацион иқтисодиёт шароитидаги давлатлар учун икки хил стандартлар
қўлланилмоқда.
Бешинчидан, мамлакатларнинг табиий ресрурсларига эгалик қилишда турлича ёндошув ва уларни
ўзлаштириш жараёнларида номутаносиблик намоён бўлмоқда.
Олтинчидан, иқтисодиётда бир қутбли дунёни шакллантириш, янги жаҳон иқтисодий тартиботини
яратишга бўлган уринишлар кучайди.
Еттинчидан, халқаро савдонинг эркинлашуви, капитал, ишчи кучи миграцияси оқибатида “фақат
Ғарб маданияти ва мафкураси”га хос бўлган товар, хизмат турларини тарғиб қилиш одатдаги ҳол бўлиб
бормоқда.
Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, глобаллашув жараёнининг миллий иқтисодиётга
таъсири кўп жиҳатдан иқтисодий ёки ижтимоий йўналишда бўлмай, балки маданий, маънавий,
Do'stlaringiz bilan baham: |