Мактабгача таълим - тарбияланувчиларнинг қизиқиши, иқтидори, индивидуал руҳий ва жисмоний ҳусусиятлари, маданий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ҳамда болада маънавий меъёрларнинг шаклланиши, ҳаётий ва ижтимоий тажриба эгалланишини кўзда тутган ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган яхлит жараён ҳисобланади[3.29.].
Табиатдаги айрим ўзгаришларни фарқлайди (қор, ёмғир, дўл, иссиқ, шамол ва ҳоказо);
Айрим жониворлар болаларини номини тўғри айтади;
Сув ва қум билан ўйнайди;
Тарбияланувчиларда табиатга нисбатан қизиқиш услубиёти
|
3-4 ёш
Йил фаслларига хос табиат ҳодисаларини билади;
Нима учун овқатланиш, нафас олиш, ўқиш кераклигини билади;
Организмнинг маълум бир органлари функциясини билади;
Айрим жисмоний жараёнлар муҳимлигини тушунади.
4-5 ёш
Табиат ҳодисаларининг турли омилларга боғлиқлигини тушунади
Табиатдаги ўзгаришлар сабабини тушунтириб бера олади (масалан, қор эриши)
Жонли ва жонсиз табиатни фарқлайди;
Инсонлар ҳаётида табиатнинг аҳамиятини англаб етади.
5-6 ёш
6-7 ёш
Атроф муҳитни яхшилашда иштирокнинг муҳимлигини тушунади (масалан, ахлат чиқиндиларини ташлаш, уларни ажратиш, дарахт ва гуллар экиш, сув, электр энергияси ва қоғозни асраш)
1-расм. Мактабгача ёшдаги болалар билиш жараёнининг ривожланиши
Мактабгача таълим ташкилотларидаги катта гуруҳ болалари табиатга оид дастлабки билимга бўлган қизиқишларини шакллантириш фаолият олиб бораётган тарбиячиларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун хар бир тарбиячи тинмай мехнат қилиши, қўшимча машғулотлар ўтказиши мақсадга мувофиқдир.Баъзи бир болалар рақс тушишга, қўшиқ айтишга қизиқсалар, баъзилар турли ўйинчоқлар асосида уй қурадилар. Шунингдек, машғулотларни давомийлигида табиатга бўлган муносабатлари ривожланади.Табиатда учрайдиган ўсимлик ва ҳайвонот оламининг бир бирига ўзаро боғлиқлиги, уларнинг инсонга эстетик завқ бера олиши, табиатдаги фасл айланишнинг бориши ва бошқа ўзининг характерли гўзалликларини уларга аниқ ва кенг ёритиб беришда муҳим ўрин тутади. Табиатнинг субъекти ҳисобланган тарбияланувчилар ўз навбатида кузатиш, идрок этиш, тасаввур ва тафаккур қилиш, тахлил қилиш, баҳолаш ва шахсий муносабатларини амалда баён этиш орқали қобилиятини намоён қилади.
Табиатга нисбатан - ақлий, эстетик муносабатлар – тарбияланувчи томонидан ўзлаштирилаётган билимларнинг мазмуни билан яқиндан боғлиқдир.Табиатга бўлган муносабатни шакллантиришда болалар идрокига етарли даражада етиб борувчи табиат қонунлари бўйича билим алоҳида ўрин эгаллайди.Табиатга нисбатан бўлган муносабатни ривожлантириш,(машғулот,экскурссия,сайр қилиш каби ҳаётий вазият) тарбияланувчининг маънавий-ижобий,руҳий кечинмаларига асосланган педогогик жараённи ташкил қилиш билан яқиндан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да мактабгача таълим – узлуксиз таълим тизимининг биринчи тури эканлиги ва “...мактабгача таълимнинг самарали педагогик услубларини излаш ва жорий этиш” зарурлиги таъкидланган[2.57.].
Шундай экан, педагог тарбиячилар томонидан табиат билан боғлиқ тасаввуурларни қуйидаги босқичларда олиб бориш тавсия этилади:
Ушбу вазифаларни амалга оишириш жараёнида мактабгача таълим тарбияланувчиларида табиат билан боғлиқ бўлган билимсизликни тугатишга эририш, табиатга маданий муносабатни тарбиялаш ётади. Беш-олти ёшли болаларда тушунчаларни шакллантиришда машғулотлар катта ўрин тутади. Боланинг машғулотдаги фаолияти унда табиатни асрашга бўлган муносабат, воқеа ҳодисалар хақидаги тасаввурлар, одоб ахлоқ хақидаги тушунчаларни шакллантиради.Уларда мустақиллик, матонатлилик, уюшқоқлик каби сифатларни камол топтиради.Машғулот жараёнида юзага келадиган вазиятларга ўз муносабатини бирдиради.
Таълимнинг барча босқичларида хусусан мактабкача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг онгида миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда табиатга нисбатан ижобий ҳусусиятлари, қадриятларига таяниш ўтмиш аждодларимизнинг бу борадаги қарашларини ўрганиш ва бугунги кундаги давлатимиз экологик сиёсатидан бохабар бўлган ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришда бир-ламчи ва энг муҳим асос бўлмоғи лозим.
Ҳулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, табиат хақидаги тушунчаларни ривожлантиришнинг зарурати ва педагогик хусусиятларини илмий жиҳатдан асослаш, мактабгача ёшдаги тарбияланувчиларда табиатни муҳофаза қилиш каби тушунчаларни таъминлашга доир илмий, амалий ва методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни,23.09.2020 йил ЎРҚ-637-сон.-Б.29.
2.Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”// Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Т.:Шарқ,1998.-Б.57.
3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори,т22.12. 2020 йил 802-сон.-Б.29.
Do'stlaringiz bilan baham: |