4.Gibrid stansiyalar va ulardan foydalanish samaradorligini oshirish usullari.
5.Enegiya samaradorligini oshirish.
6.O’zbekistondagi iqlimi keskin continental bo’lgan xududlarida gibrid stansiyalardan foydalanish istiqbollari
1.Қуёш элементлари, шамол генираторлари, биогаз ва коллектордан биргаликда фойдаланишда республикамизда қилинган ишлар.
Мамлакатимизда шамол, кичик сув оқимлари ва геотермал энергияси бўйича катта салоҳият мавжуд. Хусусан, Қизилқум ва Орол бўйи ҳудудларида эсадиган доимий шамол нафақат кундалик истеъмол учун, балки саноат ва ишлаб чиқариш учун ҳам етарли электр энергияси олиш имконини беради. Чўл ва тоғ ҳудудларидаги аҳоли пунктларида одамларнинг ижтимоий аҳволини янада яхшилашнинг муқобил усули қуёш, шамол ёки биогаз қурилмаларини жорий қилишдир. Қурилмалар ёритиш, маиший буюмлар, алоқа воситаларини ишлатиш, сув тортиб чиқариш, иситиш ва рўзғор юмушларида қўл келади.
Бу борада мамлакатимизда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан “Эко-Энергия” илмий тадқиқот маркази ташкил этилган. Марказ томонидан 2010 йилда қайта тикланадиган экологик тоза энергия манбаларини жорий қилиш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган иккита гидрометеорология пункти қуёш фотоэлектр станциялари ёрдамида узлуксиз электр энергияси билан таъминланмоқда. Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани марказий касалхонасининг жарроҳлик бўлимига ҳамда Нурота тумани Чуя қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги туғруқхонага қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Бу қурилмалар тиббиёт муассасаларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини бераётир. Мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида қуёш электростанциялари барпо этилмоқда. Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида изчил ишлар амалга оширилаётир. Ўтган йили Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги вилоят болалар ревматология санаториясига, Қамаши тумани марказий касалхонасининг жарроҳлик бўлимига, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Қайроқли қишлоғида жойлашган юқумли касалликлар шифохонасига, Қўқон шаҳар марказий туғруқхона мажмуига қуёш электр станциялари ўрнатилди. Келгусида мамлакатимизда муқобил энергия манбалари салоҳиятидан янада самаралироқ фойдаланиш иқтисодиётимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигининг янада юксалишига хизмат қилади. Республикамизда қуёш энергиясидан фойдаланиш хисобига энергетик ресурсларни тежаш, узлуксиз энергия таъминотига эришиш ва иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин.
Республикамиздаги Физика Қуёш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси-
да т.ф.д М. Турсунов ва уларнинг шогирдлари тамонидан салмоқли
ишлар қилинмоқда ва кўпгина ишланмалар ишлаб чиқаришга тадбиқ
қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |