АРИЗА
Бизнинг ариза ёзишимиздан асоссий мақсадимиз хабарингиз бор 2021 йилнинг 29 – апрел кунида ПК 5099 – сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус ташаббуси билан хозирда Ўзбек Бокси жахонда биринчи ўринда турганлигини хисобга олиб бундан буён Ўзбекистон Боксини мавқеини ушлаб қолиш мавқсадида Ўзбекистоннни барча чекка – чекка худудларида (селекча) ишларига катта этибор бериб барча шахар туман хокимларига туманларда Бокс клубларини ташкил этиш ва ( 2 ой давомида) Вазирликка ўз тавсиялари билан чикишни топширган эди. Ва барча тадбиркорларга мурожат қилиб ўзбек боксини ривожига ўзининг хиссасини қўшиб қуллаб қувватлаб турган тадбиркорларга катта имтиёзлар берилди. Биз хам ушбу президентимиз ташаббусини қуллаб қувватлаш ва бундай ғам хўрлигларидан рухланган холда туманимизнинг энг ахолиси куп чека худуди хисобланган Султонобод шахарчасида вилоятда ягона бўлган “Водий Ринг” деб номланган бокс клубини Ўзбекистон Республикасини Конаститутсиясининг 29 – йиллик байрамига муносиб тухфа қилиб Султонобод шахарчаси ахолиси ва ёшларни хурсанд қилдик. Лекин бахтга қарши ушбу сиёсий тадбирни тўхтатишга урунган айрим онгсиз кимсаларни ишини хеч бир кечириб бўлмас хол деб биламиз. Яни бу хақда туман хокими, прократура хамда ИИБ бошлиғига махсус хат билан ва таклиф нома билан чиккан эдик. Афсуски 7 – декабр куни туман хокимининг туризм ва спорт бўлими мутахассиси иштирок этмади. Аксинча 6 – декабрь куни кеч соат 19 :00 да Бокс залига бориб мени рухсатимсиз Бокс клубини очишга хеч кимнинг хатто хокимни хам хаққи йуқ менга махсус хат билан чиқилмаган деб ушбу тадбирни тўхтатишга харакат қилди. Ва қайсидир холда бунга эришди хам шу куни тадбирга таклиф этилган Андижон вилояти телерадио компаниясига мурожат қилиб телевиденияни тадбир қолдирил деб тўхтатишга эришди. Шу сабабли биз бундай сиёсий жараённи ўтказишга тўсқинлик қилган хамда Президент қарорини бажаралишини амалда бажарилишига тўсқинлик қилган Азимов Дилшодга нисбатан қатий чора кўришингизни сўраймиз ва бундай мутахасисни ишдан олиниши талаб қиламиз. Акс холда Ўзбекистон Республикаси президенти қарорига тескари ташвикот билан иш кўрган бундай мутахасисни жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президент апаратига мурожат этишга мажбур бўламиз.