Вобкент туманидаги ўрганилган хатлов жараёнида аниқланган бўш турган объектлар тўғрисида МАЪЛУМОТ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
4 сентябрдаги ПҚ-3928-сонли “Ишлаб чиқариш майдонларидан
фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5868-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2019 йил 13 ноябрдан ўз кучини йўқотган) қарори билан ташкил этилган Вилоят Идоралараро комиссия хулосасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сонли “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида туманда ўтказилган хатлов жараёнида жами 210 та умумий майдони 20,8 га ва қурилиш ости майдони 107,7 минг кв.м бўш турган объектлар рўйхати шакиллантирилган.
Ушбу объектларнинг 101 тасида бугунги кунда лойиҳалар ишлаб чиқилган ва ишлар бошланган, объектларнинг ишга тушурилиши натижасида умумий қиймати 39,3 млрд.сўмликинвестициялар ўзлаштирилиши ва 300 дан ортиқ янгидан иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Объектларнинг 45 таси бугунги кунда ишга тушурилиб, ишга тушурилиши натижасида 12,6 млрд.сўмликинвестициялар ўзлаштирилиши ва 100 дан ортиқ янгидан иш ўринлари яратилган.
Туманда ўтказилган хатлов жараёнида аниқланган объектларнинг 156 таси бўшт турганлиги ва уларнинг 65 тасида тасирчан солиқ механизими қўлланилганлиги, 91 тасида эса қўлланилмаганлиги аниқланди.
Инвестиция мажбуриятлари билан берилган давлат мулки объектлари. Инвестиция мажбурияти билан жами 3та объект 2021 йилда ишга туширилади ҳамда ишга тушириш натижасида 2,2миллиард сўм инвестиция ўзлаштирилади ва 33 та иш ўринлари яратилади.
Бугунги кунда:
Вобкент тумани, «Дустлик» МФЙ, «Ғафур Ғулом» кўчасида жойлашган “Қозонхона биноси”- Инвестиция мажбуриятлари бажарилганлиги бўйича аудиторлик ва баҳолаш ҳужжатлари тайёрланмоқда. 20.06.2021 йилга қадар инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари қабул қилиниши режалаштирилган.
Вобкент туман Халач МФЙ, Қуйи Халач қишлоғида жойлашган «Ёш механизатор» болалар соғломлаштириш оромгохининг бино ва иншоотлари- Инвесторнинг ўз маблағи ҳисобидан инвестиция киритиш ишлари давом эттирилмоқда.
Вобкент тумани, «Розмоз» МФЙ, «Розмоз» қишлоғида жойлашган Собик «Зарафшон» оромгоҳининг бир қисми- Шартнома шартлари инвестор томонидан бажарилмаганлиги сабабли давлат активлари бошқармаси томонидан 11.05.2021 йилда даъво аризаси киритилган. Суд тартибида шартнома бекор қилинади.