Выполнил(a)



Download 137,04 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi137,04 Kb.
#146556
  1   2   3
Bog'liq
Тарих




Кафедра: ____________________________________________________




На тему:_____________________________________________________


Выполнил(a):_____________________________
Проверил(a):______________________________
Ташкент 2021

Режа:
1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш
остонасида”
2 Мустамлакачилик ва мустақиллик ўртасидаги беаѐв курашнинг
3 Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби 2011 йил мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллик байрами арафасида “Ўзбекистон” нашриѐтматбаа ижодий уйи томонидан нашр қилинди. «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги дастлабки ойларда олиб борган жўшқин ва серқирра сиѐсий-ижтимоий фаолияти акс эттирилган. 1989 йил 24 июндан 1992 йил 4 январига қадар, яъни унинг республикамиз раҳбари сифатидаги фаолиятининг биринчи кунидан токи мамлакатимиз истиқлолга эришганидан сўнг умумхалқ сайлови асосида мустақил Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши ва ўз вазифасини бажаришга киришиш санасигача бўлган даврда сўзлаган нутқлари, маърузалари, мақола ва интервьюлари, Юртбошимиз томонидан имзоланган фармон ва қонунлар ўрин олган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мазкур китобда 35 та маърузалари, чиқишлари муҳим сиѐсий воқеа сифатида акс эттирилган. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишда тарихимизнинг ўчмас саҳифасига айланган, асрга татигулик машаққатли ҳаракатлари қайд этилган. Ватанимиз мустакиллигининг 20 йиллиги байрами арафасида мазкур китобнинг нашр этилиши мамлакатимизнинг сиѐсий-ижтимоий, маданиймаънавий ҳаѐтида муҳим воқеа бўлди, халқимиз ўртасида ва халкаро маданий доираларда бу асар катта қизиқиш ва эътибор билан ўрганилмокда. Бу китобда халқимизни тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят мураккаб, айни вақтда шарафли тараққиѐт йўли, бу йулда қўлга киритилган, бугунги кунда дунѐ ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда тан олинаѐтган ютуқ ва марраларимизга қандай асосда, кандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганини англаш, уларнинг барчасини яхлит ҳолда ички диалектик қонуниятлари, бор зиддият ва қарама-қаршиликлари билан тушуниб етишда бу китоб ишончли манба ва амалий қўлланма бўлиб хизмат қилиши аниқ. Ўзининг таркибий тузилиши, мавзу-мундарижаси, асосий ғояси, бошқа манбаларда деярли учрамайдиган тарихий ва тахлилий материалларга бойлиги билан алоҳида ажралиб турадиган бу китобга кирган, бугунги кунда биз учун ноѐб манбага айланган хужжатлар ўз вақтида халқимизни истиқлол йўлида, янги жамият, янги ҳаѐт қуриш йулида сафарбар этган бўлса, хозирги вақтда яна бир улуғ мақсадга – озод ва эркин ҳаѐтимизни қадрлаш, сиѐсий, ҳуқуқий ва маънавий тафаккуримизни бойитиш ҳамда юксалтиришга ҳизмат қилаѐтганига алоҳида эътибор қаратиш керак. Бу фундаментал асар ўзининг чуқур маъно-мазмуни, юртимизда истиқлолга эришиш, янги демократик жамият қуриш йўлидаги кўплаб саволларга аниқ жавоб бериши билан келажакка қаратилган қомусий асардир. Китоб шаклида илк бор чоп этилаѐтган бу чиқишларнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» деб номланиши, албатта, бежиз эмас. Бу китоб яқин ўтмишимизнинг мураккаб тарихий-сиѐсий босқичларини, жумладан, тасаввур килиш ҳам қийин бўлган ғоят оғир ва таҳликали бир вазиятда Ўзбекистон раҳбари сифатида иш бошлаган Ислом Каримовнинг ўлкамизни чуқур инқироздан олиб чиқиш, уни қатъият ва матонат билан истиқлол сари бошлаш, Ватанимиз мустақиллигини эълон қилиш, умумхалқ сайловида ғолиб чиқиб, президентлик қасамѐдини кабул килишигача бўлган, тинимсиз курашлар, кескин синов ва машаккатлар билан ўтган фаолият даврини ўз ичига олади. Китобга киритилган нутқ ва маърузаларда ўша даврдаги воқеалар, тарихий ўзгаришлар қандай мураккаб вазиятларда юз бергани, уларнинг тафсилоти, сабаб ва оқибатлари атрофлича ѐритиб, китобда қуйидаги масалалар:  мустақилликкача бўлган даврдаги ижтимоий-сиѐсий вазият таҳлил қилинган;  тинчлик ва барқарорликни сақлаш, миллатлараро ҳамжиҳатликни асраш мақсадида амалга оширилган ишлар;  аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иқтисодиѐтни тубдан ислоҳ этиш масалалари;  миллий армияни шакллантириш, миллий хафвсизликни таъминлаш;  суд-ҳуқуқ тизимини янги асосда барпо этиш;  инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш;  ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтни эркинлаштириш;  аҳоли саломатлиги, фан, таълим, маданият ва спорт жабҳаларига эътиборни кучайтириш;  Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш каби масалаларнинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган ва тахлил қилинган.
Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби истиқлол тарихимизни ўрганишнинг энг ишончли манбасидир. Чунки ундаги барча ҳужжатлар бирламчи асл ҳужжатлардир. Бу ҳужжатлар қуйидаги жиҳатлари билан айниқса ўта ноѐб ҳисобланади. Биринчидан, бу ҳужжатлар 1989-1991 йиллар давомида юртимизда кечган ижтимоий-сиѐсий жараѐнларга бевосита гувоҳ бўлган, уларнинг марказида турган инсон – Президент Ислом Каримов томонидан баѐн қилинган. Иккинчидан, бу ҳужжатлар халқимизнинг мустақилликка эришиш жараѐнида буюк тарихий миссияни адо этган, яъни истиқлол ҳодисасининг сиѐсийҳуқуқий, маънавий-мафкуравий асослари бўлиб хизмат қилган. Учинчидан, бу ҳужжатлар ўзида жуда катта фактик ва аналитик материаллар, тарихий жараѐнлар тафсилотини мужассам этади. Тўртинчидан, бу ҳужжатлар мураккаб ижтимоий-сиѐсий жараѐнларга қандай ѐндашиш, уларни қандай синтез ва анализ қилиш, мантиқий хулосалар чиқариш борасида тарих, фалсафа, социология, сиѐсатшунослик ва бошқа ижтимоий фанлар, уларнинг тадқиқотчилари учун назарий-методологик жиҳатдан катта билим манбаи бўлиб хизмат қилади. Бешинчидан, бу ҳужжатлар тарихнинг бурилиш даврларида тарихий шахс ва халқ оммасининг нақадар ҳал қилувчи роль ўйнаши, ана шу икки куч бирлашган, бир мақсад сари интилган тақдирда ҳар қандай эзгу мақсадга эришиш мумкин эканини яна бир бор тасдиқлайди. Фалсафа фанидаги “тарихда шахснинг роли”, “тарихда халқ оммасининг роли” каби илмий категорияларни айнан Ўзбекистон тарихидан олинган янги мисоллар билан бойитиш имконини беради. Олтинчидан, ушбу ҳужжатлар илм-фанда, ижтимоий-сиѐсий тафаккурда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган “демократия”, “инсон ҳуқуқлари”, “қонун устуворлиги” каби категорияларни янгича амалий мазмун билан бойитади. Яъни, бу илмий тушунчалар конкрет тарихий вазиятда, реал тарихий заминда ўзига хос, яъни ҳар бир халқ ва миллатнинг миллий манфаатлари, турмуш тарзи, анъана ва қадриятларига мослашган, улар билан бойитилган ҳолда ўзига хос маъно-мазмун касб этишини кўрсатади. Еттинчидан, бу ҳужжатлар моҳият эътибори билан ҳар бир халқ ўз озодлиги ва мустақиллиги, эркин ва фаровон ҳаѐтини ўзининг мард ва донишманд йўлбошчилари етакчилигида ўз кучи билан ўзи яратади, деган умумбашарий ғояни исботлайди. Шу тариқа ўзбек халқининг дунѐда ҳеч кимдан кам эмаслиги, у ўзининг салоҳияти билан ўзининг буюк келажагини барпо этишга қодир эканига ҳар бир ўқувчи қалбида яна бир бор қатъий ишонч уйғотади. Шунинг учун ҳам бу китобни юртимиздаги ҳар бир ўқувчи нафақат катта қизиқиш ва ҳаяжон, айни вақтда ғурур-ифтихор билан мутолаа қилади. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, энг асосий устувор йўналишлардан бири бўлган тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва миллатлараро ҳамжиҳатликни асраш масалалари Юртбошимизнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобидаги маърузаларида ҳар томонлама ўз ифодасини топган. ХX аср 80-йилларининг охирларида собиқ СССР иқтисодий, ижтимоийсиѐсий инқирози юзага келиб, раҳбарлик қилишнинг маъмуриятчилик, буйруқбозлик усулида ҳокимият учун кураш авж олди. Иттифоқ ҳудудларидаги низолар кучайди. Иқтисодий ва ижтимоий соҳани комплекс, жадал ривожлантиришнинг, умумиттифоқ меҳнат тақсимотида ЎзССРнинг мавқеи ва ўрнини ўзгартиришнинг муқобил йўллари эътиборга олинмади. Албатта, неча йиллар давомида ҳал этилмаган, халқнинг сабр косасини тўлдирган бундай тўпланиб қолган муаммолар охир-оқибатда ижтимоий ларзаларга олиб келди. Ушбу муаммолардан халқ эътиборини чалқитиш учун одамлар қалбида кўп йиллар давомида йиғилиб қолган норозиликлардан фойдаланилди. 90-йилларнинг охирига келиб вазият бирмунча ўзгарди. Бу айни демократик жараѐнларнинг чуқурлашиши ва уйғонаѐттан халқнинг эврилаѐтган тафаккури билан боғлиқ бўлган ҳодиса эди. Бироқ ҳар бир республиканинг ижтимоий-сиѐсий иқлими, тарихий жараѐннинг бориши бевосита ана шу республика раҳбарининг хатти-ҳаракати, ижтимоий-сиѐсий жараѐнлар бориши оқимига муносабати билан боғлиқ эди. Ўзбекистонда қарор топган ижтимоий сиѐсий ва маънавий муҳит СССР доирасига кирган бошқа республикаларга нисбатан анча жиддий, таҳликали, бесаранжом ва зиддиятли эди. Буни нималарда кўриш мумкин? Биринчидан, Кремлнинг қўлида қўғирчоққа айланиб қолган, мустақил фикрга эга бўлмаган, ўз миллатимиздан чиққан мунофиқлар бутун Ўзбекистонни хонавайрон қилишди. Миллат шаънига, унинг асрлар мобайнида тўплаган обрў-эътиборига, миллий қадриятларига доғ туширишди. Бутун ўзбек халқини порахўр, лаганбардор, ўғри ва муттаҳам қилиб кўрсатишди. Натижада юзлаб тажрибали ва етук, мамлакат равнақига чинакамига таъсир кўрсата оладиган раҳбарлар қасддан йўқ қилинди. Ваҳоланки, «пахта иши»га ўхшаган салбий ҳодисалар Москвада ва бошқа иттифоқдош республикаларда ҳам турли шаклларда бундан ҳам оғирроқ, бундан ҳам даҳшатлироқ тарзда мавжуд эди. «Пахта иши» кейинроқ атайлаб «ўзбек иши»га айлантирилиб, халқимизнинг миллий нафсониятини топташ йўлига ўтилди. Оқибатда бутун республикамизда парокандалик, лоқайдлик, умидсизлик ва ишончсизлик кайфияти чуқурлашди. Одамларнинг кўнгли жамиятдан ҳам, сиѐсатдан ҳам совиди, саросималик ва таҳлика билан яшайдиган бўлди. Иккинчидан, ўзларини миллатпарвар ва ватанпарвар қилиб кўрсатадигансохта демократлар Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлган, улар шундоқ ҳам танг аҳволда яшаѐтган аҳолининг кундалик ҳаѐтидаги етишмовчиликлардан унумли фойдаланиб қолишга интилар эдилар. Уларнинг мақсадлари иқтисодий ва ижтимоий муаммолар гирдобида гангиб қолган халқ ўртасида норозилик келтириб чиқариш ва шу йўл билан уларни ҳукуматга қарши оѐққа турғазиш, турли хилдаги исѐн ва низоларни вужудга келтириш йўли билан ҳокимиятни эгаллаш эди. Ваҳоланки, бу оғир, мураккаб, машаққатли масалаларни ҳал этиш энг аввало барқарорликни, ҳамжиҳатликни, тинчтотувликни, мулоҳаза билан иш юритишни талаб этарди. 1989 йил май ойининг охирлари – июннинг бошида Фарғонанинг кўпгина туман ва шаҳарларида фавқулодда ҳодиса юз берди. 23 май куни бошланган фожиа икки кундан кейин Тошлоқ туманига, ундан сўнг эса Марғилон ва Қўқон шаҳарларига ўтди. Ҳукмрон партия ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш мақсадида ҳатто айрим республикаларда миллатлараро низоларни ҳам уюштира бошлади. Ислом Каримов муаммолар устига муаммолар қалашиб, масалалар чувалашиб кетган ана шундай мураккаб ва зиддиятли бир пайтда ҳокимият тепасига келди. У ўзи раҳбар этиб сайланган Ўзбекистон Комммунистик партияси Марказий Қўмитаси пленумининг 1989 йил 23 июндаги йиғилишидаѐқ ўз позициясини аниқ-равшан кўрсатиб берди. Жумладан, мамлакатни жар ѐқасидан қайтариб олиш, минтақада миллатлараро тотувлик ва барқарорликни бутун чоралар билан таъминлаш, тўпланиб қолган муаммоларни тезроқ бартараф этиш учун бутун куч ва имкониятларни жамлаб, бир ѐқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш кераклигини уқтирди. Ана шундай оғир ва зиддиятли бир пайтда биринчи навбатда республикада барқарорликни таъминлаш орқали ҳаѐтий эҳтиѐжларни қондириш йўлини тутди. Кечагина республикамиз раҳбари этиб сайланган Ислом Каримов ишга киришган куннинг эртасигаѐқ, яъни 24 июнь куни ЎзССР Министрлар Советида катта мажлис ўтказди ва унда нутқ сўзлади. Ўзининг кескин танқидий ва амалий руҳи билан ажралиб турадиган мазкур нутқда республика раҳбари Ўзбекистонда вужудга келган ўта мураккаб ижтимоийиқтисодий вазият ва унинг сабабларини чуқур таҳлил қилиб, аччиқ ва ҳаққоний бир хулосага келади. Ислом Каримов воқеага баҳо бериш, унинг илдизларини қидириш ва бундай ғайриинсоний хатти-ҳаракатларга чек қўйиш учун бутун имкониятини ишга солди. Ўзбекистондаги вазиятни барқарорлаштириш вазифасини КПСС МК, хусусан Бош котиб М.С.Горбачев олдига кескин қилиб қўйди. КПСС МК Пленумида сўзга чиқар экан, Ислом Каримов Ўзбекистондаги, жумладан Фарғона вилоятидаги сўнгги воқеалар тўғрисида айрим ОАВ эълон қилган мақолаларни тушиниш қийинлиги ҳақида гапирди. Конкрет шароитимизни, кўп асрлик тарихимиз, маданиятимиз, анъанларимиз, урф-одатларимиз ва маросимларимизни билмаган, шунингдек, ўша воқеаларнинг боиси бўлмиш таг-заминли мураккаб муаммоларни уқиб олмаган қизиққон муаллифлар ҳалқни бадном этиб, унинг юзига лой чапламоқдалар ва ўзларини олий ҳакам деб ҳисобламоқдалар, деб ОАВнинг сохта шов-шувлари асоссиз эканлигини кўрсатди. 1989 йил 25 июнь куни эса Ислом Каримов жанжалـтўполонлар алангаси ичида қолиб кетган Фарғонага йўл олади. Ловиллаб ѐнаѐтган уйлар, таҳлика ва саросимага тушган шаҳар ва қишлоқлар, қаҳр-ғазабга тўлган одамларнинг ичига дадил кириб боради. Улар билан чин дилдан, ҳеч нарсани яширмасдан очиқ гаплашади. Бу инсонларнинг шу вақтга қадар ҳеч ким эшитмаган оҳу нолаларини тинглаб, ўзининг юракдан чиққан самимий ва ҳаққоний сўзлари билан бамисоли уларнинг қалбидаги жароҳатларга малҳам қўйгандек бўлади, кўнгилларда сўнган умид учқунларини уйғотади. Тартиб-интизомни тиклаш, қон тўкилишининг олдини олиш бўйича бутун масъулиятни ўз зиммасига олиб, аниқ чора-тадбирлар кўради. Воқеа сабабларини қидирди. Партия Марказий Қўмитасининг кейинги олти ойлик фаолиятида тўрт марта пленум йиғилиши ўтказилди. Уларнинг барчасида миллатни миллат сифатида белгилайдиган асосий омиллар – маданий меросни ва тарих ҳақиқатини тиклаш, миллий урф-одатлар ва анъаналарни ривожлантириш, яқин ўтмишдаги руҳий кушандалик мафкурасига зид ҳолда ислом динининг юксак маънавият ва маданият воситаси эканлигини, у одамларни инсофга, диѐнатга, ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликка даъват этувчи ғоят кучли қурол эканлиги Ислом Каримов томонидан очиқ-ойдин айтилди ва тўғри баҳоланди. Ислом Каримовнинг сиѐсатдаги ютуғи шундаки, у ҳамиша одамлар дилидаги кечинмаларни чуқур англайди, уларнинг энг нозик ҳисларига таъсир ўтказишни яхши билади. Шу сабабли у ҳаѐтдан кўнгли совиб, қўлини ювиб қўлтиғига урган, можаролар ва қонли тўқнашувлар эзиб юборган, ғайриинсоний сиѐсатнинг тегирмон тошлари орасида қолган халққа тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Юртбошимиз Тошкентда ва Москвада бўлиб ўтган катта анжуманларда, шунингдек, матбуотдаги чиқишларида бу масалада қатъий позицияда турди. Жумладан, Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг 1989 йил 19 августда бўлиб ўтган XVI пленумида «ўзбек халқининг виждони пок. Фарғона воқеалари ўзбек халқининг иродаси билан содир бўлмади. Бу воқеаларга тутуруқсиз ва ғаразли мақсадларни кўзлаб, ким қандай бўёқ бермасин, тарих, албатта, ўзининг адолатли ҳукмини чиқаради. Байналмилалчилик, меҳмондўстлик, яхшилик, қалб саховати ҳамиша ўзбек халқига хос фазилатлар бўлиб келди. Халқимиз ҳеч қачон бошқа халқларга нисбатан душманлик кайфиятида бўлмаган. Бу қадимий ва ҳозирги тарихимиздан олинган кўпгина мисоллар билан исбот қилинган»1 , деб халқимизнинг дардига дармон бўлди, унга чексиз тасалли берди. И.А.Каримов республика Давлат режа қўмитаси Раиси ва Молия вазири бўлиб ишлаган пайтлардаѐқ СССРдаги мавжуд ҳолатлар, сиѐсий таназзул ва иқтисодий-ижтимоий чекинишлар ҳодисасидан хабардор эди. Айниқса, Қашқадарѐ вилояти раҳбари бўлган пайтларда Кремлнинг Ўзбекистонга муносабати орқали Совет ҳокимиятининг зўравонлик сиѐсати «қуюшқон»дан чиқиб кетаѐтганини пайқаган эди. Натижада, республика раҳбарлигига сайланганидан беш ой ўтар-ўтмас И.А.Каримов узоқ йиллар мобайнида вужудга келган қатъий хулосаларини Ўзбекистон КП МКнинг XVIII пленумида (1989 йил 25 ноябрь) баѐн этди ва «Барча масалаларни ҳал этиш учун сиёсий системани ислоҳ қилиш зарур» деди2 . Демак, 80-йиллар охирига келиб, собиқ мамлакатда халқ хўжалигини бозор иқтисодиѐтига ўтказишни ҳаѐтнинг ўзи кун тартибига қўя бошлади ва унинг ҳуқуқий асосларини яратишни заруратга айлантирди. Шундай бўлсада, 1990-1991йилларда иқтисодиѐт орқага қараб кета бошлади ва халқнинг турмуш тарзи, шароити ѐмонлаша борди. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таназзулга юз тута бошлади. Мутахассислар ана шундай тисарилиш ҳодисасини мамлакат ижтимоийсиѐсий ҳаѐтига учта йўналишдаги кучлар манфаатлари тўқнашгани билан Шундай қилиб, собиқ СССР ижтимоий тараққиѐтида учта йўналиш – тоталитаризмга қайтиш, жаҳон тажрибасига хос трансформатсия ва социалистик йўналишдаги демократик кучлар тўқнашиб қолган эди. Табийки, бу мамлакат ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида таназзулни вужудга келтирган эди. Шундай вазиятда аҳолининг, энг аввало ночорлар, ногиронлар, ўқувчи студентлар, кўп болали оилалар ва бошқа даромади кам одамларни ижтимоий ҳимоялаш учун республика ҳукумати махсус қарор қабул қилди. Бу қарорда аҳолининг нарх-наво ошиши муноабати билан кўрадиган зарарини қоплаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, миллий хусусиятларимиз ва минтақамизнинг ўзига хос шарт-шароитлари ҳам ҳисобга олинган. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича барча тадбирларни амалга ошириш учун 16 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ ажратилди. Ишлаѐтганларга бир ойда 60 сўмдан, ишсиз нафақа оладиганларга 65 сўмдан пул тўланди. Болали оилалар учун мавжуд нафақалар миқдори салкам иккибаробар ошди. Бундан ташқари, бола туғилганда бир марта бериладиган нафақа 250 сўмга, ишлаѐтган оналарга болаларига қараш учун бериладиган нафақа ҳозирги 70 сўмдан 110 сўмгача кўпайди. Болаларга мўлжалланган товарларнинг нархи ошиши сабабли балоғатга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳам пул ѐрдами белгиланди. Олий, ўрта махсус ҳунар-техника ўқув юртлари талабаларига бериладиган ўқув стипендиялари, уларнинг оилавий аҳволи ва дарсларни ўзлаштиришига қараб, 120 сўмдан 210 сўмгача белгилаб берилди. Шундай қилиб, ўрта ҳисобда уч кишидан иборат оила 250 сўм, олти кишилик оила 400 сўм, тўққиз кишилик оила эса 600 сўмдан кўпроқ қўшимча маблағ олиш имконига эга бўлди. Республикада ун, нон ва макарон маҳсулотларининг нархи оширмаслик, аҳолининг айрим табақалари учун шаҳар транспортидан бепул фойдаланиш каби тадбирлар ўз кучида қолиши белгилаб қўйилди. Ҳукумат томонидан республика миқѐсида махсус комиссия тузилди. Қоплама маблағлар ва нафақаларни аҳолининг турли табақалари ўртасида адолатли тақсимлаш йўлйўриқлари ишлаб чиқилиб, жойларга юборилди. Халқ депутатлари маҳаллий Советлар ижроия қўмиталари, вазирликлар ва бошқа ташкилотларга аҳолига бу маблағларни ўз вақтида кечиктирмай тарқатиш ҳақида кўрсатмалар ҳам берилди. Жойлардаги давлат банк бўлинмалари зиммасига бу жиддий масалани тўхтовсиз ва узлуксиз ташкил қилиш вазифалари юклатилди. Ушбу чора-тадбирлар айниқса республикамиздаги кўп фарзандли оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишда янада кўпроқ аҳамият касб этди. Ана шундай зиддиятли бир шароитда Ўзбекистон раҳбарияти бу йўналишларнинг номақбул эканлигини аниқ равшан кўрди ва республика халқ хўжалигини бозор иқтисодиѐтига ўтказишнинг ўзига хос йўлини Мустақил тарзда ўзи белгилай бошлади. Аввало, «Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини шакллантириш концепциясини» тайѐрлашга киришилди. Концепция республика Давлат Режа қўмитаси, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот иститутлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижроия қўмиталари билан ҳамкорликда тайѐрланди. Унга кўра, «Ўзбекистон халқ хўжалигини соғломлаштириш ва бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг асосий принциплари» ишлаб чиқилди ва у 1990 йил 17 октябрида умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди. 1990 йил октябри охирида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши IV сессиясида бу масала юзасидан Ҳукуматнинг ҳисоботи эшитилди. Олий Кенгаш сессияси «вужудга келган аҳволдан чиқишнинг йўлини республиканинг иқтисодий мустақиллигига эришиш асосида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жадаллаштиришдан иборат» деб ҳисоблади Ана шу биргина сўз бутун Совет ҳукумати сиѐсий тизимини, ленинча таълимотнинг «инқилобий» ҳаракатини ларзага келтирди. Горбачев бошлиқ арбоблар салтанатини талвасага солиб қўйди. Буни нималарда кўриш мумкин? Биринчидан, мавжуд ва ҳукмрон сиѐсий системани ислоҳ қилиш – Совет жамиятини тубдан янгилашни тақозо этади. Иккинчидан, КПСС раҳбар бўлган бошқарув тизими ва унинг бутун фаолиятини ислоҳ қилишга тўғри келади. Бу ўз-ўзидан ленинча бошқарув ва миллий сиѐсат ўз умрини ўтаб бўлганлигини кўрсатади. Учинчидан, иттифоқдош республикалар ва Марказ ўртасидаги муносабатларга аниқлик киритишни, уларнинг конституциявий ваколатларини кенгайтиришни талаб қилади. Тўртинчидан, агар гап фақат Ўзбекистон ҳақида бораѐтган бўлса ва мавжуд сиѐсий система яна давом этадиган бўлса, Ўзбекистон СССР таркибидан чиқиб кетиши мумкинлигини кўрсатади. Хуллас, И.А.Каримовнинг Кремль билан муносабатлари шу даражада кескин эдики, у улкан арбобларнинг демократия ва ошкоралик ғоялари атрофидаги бир-бирига зид, бир-бирини инкор этадиган фикрлари билан мутлақо келишолмас, Совет тоталитаризми намояндалари ва коммунистик эртакчиларнинг дунѐқараши ночор эканлигини чуқур англар эди. Айни пайтда М.С.Горбачев бошлиқ коммунистлар И.А.Каримовнинг қатъий ислоҳотчи, радикал3 янгиланишлар тарафдори сифатидаги прагматик сиёсатини 4 мутлақо ѐқтирмас эдилар. Чунки И.А.Каримов қарашлари уларнинг манфаатига бутунлай зид эди. Шундай қилиб, 80-йилларнинг «қайта қуриш» ниқобидаги шафқатсиз тазйиқлари тўлқинлари И.А.Каримов сиѐсий жасорати ва қатъий иродасининг мислсиз қоясига келиб урилади. Бу тўқнашув истибдод ва истиқлол, мустамлакачилик ва мустақиллик ўртасидаги беаѐв курашнинг ѐрқин ифодаси сифатида тарихда муҳрланиб қолди. Мавжуд сиѐсий беқарорлик, бошбошдоқлик ва бедодлик шароитида, нақадар оғир ва қалтис бўлмасин, ўша машъум кунларда собиқ Марказдаги кучлар ва уларнинг ўзимиздаги малайлари юртимиз раҳбарига ҳар қадамда миллатчилик ѐрлиғини ѐпиштириш, унинг шахсига нисбатан туҳмат ва маломатлар ѐғдиришга қанчалик уринмасин, қандай оғир сиѐсий ва маънавий-руҳий босим таъсири остида иш олиб боришга тўғри келмасин, Ислом Каримов Ватанимизнинг том маънода мустақилликни қўлга киритишига эришишдеколий мақсад йўлидан ҳеч қачон қайтмаганини ушбу китобдан ўрин олган ҳужжатлар яна бир бор исботлаб, тасдиқлаб беради.




Download 137,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish