Вилоят иқлими
НУКУС ТУМАНИ — Қорақалпоғистон Республикасидаги туман. 1968 й. 25 дек.да ташкил этилган. Ғарбда Хўжай-ли, шим.-ғарбда Амударё орқали Қанликўл тумани, шаркда Қораўзак, шим.-шарқда Кегейли, шимолда Бўзатов ту-манлари, жан.-шаркда Амударё тумани б-н чегарадош. Майд. 1,0 минг км2. Ахолиси 43,5 минг киши (2001). Туманда 1 ша-ҳарча (Оқманғит), 6 овул фуқаролари йиғини (Арбаши, Бақаншақли, Кердер, Саманбай, Тақиркўл, Қиронтов) бор. Маркази — Оқманғит шаҳарчаси.
Табиати. Туман ҳудуди Қорақалпоғистоннинг марказида, қуйи Амударёнинг шарқий соҳилидаги пасттекисликда жойлашган. Рельефи, асосан, пастбаланд текисликлар, ғарбий қисми Амударё ботиғи, шарқий қисми қум дўнглари ва қатор қум тепаларидан иборат. Бал. 100 м. Шим. важан.-ғарбий қисмида ер усти Амударё оқизиб келтирган унумдор аллювиал ва эол ётқи-зикларидан тузилган. Асосан, ботқоқ, ўтлоқи-ботқоқ, ўтлоқи-тақир, Амударё бўйларида эса сур-қўнғир ва ўтлоқи-чўл тупроқлар тарқалган. Бу ерларда деҳқончилик ва ўрмон хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шароит мавжуд. Туманнинг жан. қисми геологик жиҳатдан Султон Увайс тоғининг давоми ҳисобланади. Лекин, рельефида унинг тоғли хусусияти яхши сақлан-маган. Баланд тепаликлар Амударё бўйидаги кичик аллювиал пасттекисликлар б-н алмашиниб боради. Тепаликларнингэн! баланд жойи 149 м (Бештўбе). Ланд-шафт жиҳатидан туманнинг бу қисми Қоракалпоғистон Қизилқуминингдавомидир. Туман ҳудудида суғориш каналлари, зовурлар (коллекторлар), турли хил катгаликдаги кўтармалар бор. Қурилиш материалларидан тош, шағал, қум ва гил куп. Тумандаги Назархон кўли, Сапоккўл на б. бир неча кичик кўллар хўжалик ахамиятига эга. Назархон, Чўртонбой, Саманбой ўрмон хўжаликлари мавжуд . Туранғил дарахти ёғочи мебель тайёрлашда ишлатилади.
Иклими кескин континента. Қишда т-ра кескин пасайиб кетади. Йиллик ўртача т-ра 11°, янв.да ўртача т-ра —6,9°, июнда 27°, энг паст т-ра —32’. энг юқори т-ра 46°. Вегетация даври 226 кун. Йиллик ёғин 92 мм. Ёғиннинг45’г баҳорда, 27% қишда тушади. Асосий суп тармоғи — Амударё, Бўзатов каналлари Туман ҳудудидан Қизкетган канали ҳам оқиб ўтади.
Аҳолиси, асосан, қорақалпоклар (60,8%), шунингдек, қозоқ (30%), ўзбек (8,7%), рус, туркман, корейс, татар ва б. миллат вакиллари (0,5%) қам яшайди. 1 км2 га 43,5 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 8,3 минг киши (19,1%), қишлоқ ақолиси 35,2 минг киши (80%) (2001).
Хўжалиги. Саноати аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатиш корхоналаридан иборат. Қ.х. Нукус ш. аҳолисини қ.х. маҳсулотлари б-н таъминлашга ихти-сослашган. Қ.х. нинг барча тармоқлари ривожланган бўлиб, уларнинг асосий йўналиши мевачилик, токчилик, полиз ва сабзавотчилик, гўшт ва сут чорвачилиги, паррандачилик, шоликорлик, ғаллачилик ва пахтачиликдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |