Markaziy Mirzachol kollektori
Markaziy mirzachol kollektori - Mirzachol hududida qurilgan eng katta kollektor. Mirzacholni shim.garbiy yonalish boylab ikkiga ajratib turadi, sugorish mavzelarining shartli chegarasi hisoblanadi. Kollektorning 18 km. li bosh qismi tabiiy chuqurlikdan, davomi esa Dostlik kanali va Janubiy Mirzachol kapali oraligidagi eng past joylardan otadi. Umumiy uz. 85 km, chuq. 3–7 m. Suv yigish maydoni 335 ming ga, suv sarfi 43 m³/s, quyi qismining suv otkazish imkoniyati 90 m³/s. Kollektor zovur suvlarini Mirzacholning garbiy chegarasidagi Arnasoy payettekisligiga tashlaydi. M.Markaziy Mirzachol kollektorining birinchi navbati 1954 - 57 yillarda qurilgan, 1966 yilda toliq qurib tugallangan. Kollektor Mirzacholning qadimdan sugoriladigan yerlarining bir qismiga va, asosan, yangi sugoriladigan maydonlariga xizmat korsatadi. Kollektorga sugoriladigan mavzelardan Jetisoy, Boyovut kollektorlarining suvi oz oqimi bilan va Sardoba kollektorining suvi nasos st-yasi yordamida, yangi sugoriladigan mavzelardan esa MK-6, MK-7, MK-9 va boshqa bir qancha xojaliklararo va xojalik kollektorlari suvi qu-yiladi.
YELENA STEMPKOVSKAYA
Елена Стемпковская Беларуснинг Минск вилоятининг Солигорск туманидаги Мазурсчина қишлоғида беларуслик деҳқон, Порт Aртур ва фуқаролар уруши мудофааси иштирокчиси Константин Максимович Стемпковский оиласида туғилган. У йерда қишлоқ мактабининг 7-синфини тамомлаган. Ўтган асрнинг 30-йиллари охирида оила Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти Бояут туманидаги Баяут қишлоғига кўчиб ўтади ва бу йерда пахтачилик ривожлана бошлайди. У ерда у 8-синфга ўқишга борди. Мактабдан кейин у синфдошлари билан плантацияларда ишлади. Ўқишни тамомлаб, Тошкент педагогика институтига ўқишга кирди. Педагогика институтини тугатиб, 1941 йил июн ойида Қизил Aрмия сафига кўнгилли равишда жўнади. Тошкентдаги 3 та радиотелеграф курсларида таҳсил олган. 1942 йил январдан Улуг ъВатан уруши фронтида. У 216-ўқотар полкининг милтиқ баталонида (76-ўқчилар дивизияси, 21-армия, Жануби-ғарбий фронт) хизмат қилган. 1942 йил июл ойида Курск (ҳозирги Белгород) вилояти, Шебекинский тумани, Зимовенка қишлоғи яқинида баталён қуршаб олинган. Елена Стемпковская полк штаб-квартираси билан радио алоқасини таъминлади ва кузатувчи ҳалок бўлгач, у ўзига ўт қўйди. Взвод таркибида ҳалқани кесиб ўтишда у баталоннинг ўз-ўзидан чиқиб кетишини таъминлади. Жанг натижасида у нацистлар томонидан қўлга олинди, сўроқ ва шафқациз қийноқлардан сўнг, ҳарбий сирларни ошкор қилмасдан, шаҳид бўлди. Кўрсатган жасорати учун унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган (вафотидан кейин).[1] У Зимовенка қишлоғида дафн етилган.
Sovet Ittifoqi Qahramoni unvoni (SSSR Oliy Kengashi Prezidiumining 1946 yil 15 maydagi Farmoni, vafotidan keyin); Lenin ordeni (05.15.1946, vafotidan keyin); Qizil Bayroq ordeni (1942 yil 5 noyabr, vafotidan keyin).
“Bayaut-1” sovxozining markaziy maydonida Qahramon ayol haykali o‘rnatildi. Büstü Volgograd viloyatidagi "Silver Ponds (Volgograd viloyati)" bolalar oromgohida o'rnatildi. U Toshkent davlat pedagogika instituti talabalari ro‘yxatiga kiritilib, binosiga yodgorlik lavhasi o‘rnatildi. Qahramon qiz nomi Mazurschina qishlog‘idagi maktablarga, Bayaut-1 qishlog‘iga, Toshkent shahridagi 89-sonli maktabga, Volgograd shahridagi 16-sonli texnikumga berilgan. Shebekinskiy radioklubi "Efir" Stempkovskaya nomidagi diplomni ta'sis etdi. Toshkent shahar Chilonzor tumanidagi 217-maktabga E.Stempkovskaya nomi berildi.
Мактубларидан бирида, 1942 йилнинг ёзида, Елена ўз қариндошларига шундай деб ёзган еди: "Бугун мен фронтга кетяпман. Сизни ишонтириб айтаманки, азизларим, мен енг қийин дамларда ҳам қўрқмайман, балки Қизил Aрмия ва Ленин-Сталин комсомолининг низоми талаб қилганидек, Сталин ва Ватан талаб қилгандек қиламан. Гўзал сўзлар - улар қалбнинг тубидан чиқиб, Елена яшаган ҳамма нарсани ифода етди. Бу оддий ва еҳтиросли қасам еди.
Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмлар, таълим муассасаларида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишлаб, “Уч авлод учрашуви” деб номланган маънавий, маърифий ва маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Мирзаобод туманидаги сафарбарлик чақируви батальонида ташкил этилган уч авлод учрашуви – Тошкент ҳарбий округи, Сирдарё вилоят прокуратураси, ички ишлар, мудофаа ишлари бошқармалари, туман ҳокимлиги, Гулистон шаҳар “Афғон уруши иштирокчилари уюшмаси” бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Уч авлод учрашуви аввалида II Жаҳон уруши ва Афғонистонда байналмилал бурчини адо этишда ҳалок бўлганларнинг хотираси ёд этилди.
Тадбирда вилоят ички ишлар қошидаги махсус тезкор топшириқлар гуруҳи хизматчилари томонидан қўл жанги усуллари, махсус тезкор топшириқлар ижроси бўйича чиқишлари, “н” ҳарбий қисим шартнома асосида хизмат қилаётган сержантлари Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни намойиш этди.
Боёвут туманидаги 13-сонли умумий таълим мактабида ташкил этилган уч авлод учрашувида ҳам фронт орти меҳнат фахрийлари, Афғонистонда байналмилал бурчини адо этган шу мактабнинг собиқ ўқувчилари, ушбу таълим муассасаси ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.
...1924-1930 йиллларда Мирзачўлни ўзлаштириш, қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида Россия, Украина ва Белорусь давлатларидан кўплаб оилалар кўчириб келинган. 1-Боёвут хўжалигини ташкил этиш ва қурилишида ҳам улар фаол иштирок этди.
Ўша йиллари 1-Боёвут хўжалигида дастлаб бошланғич синфлар ташкил этилиб, сўнгра 1930 йилдан рус тилида ўқитиладиган ўрта мактабга айлантирилди.
Тадбирда умумтаълим мактаби директори Х.Шаимова, шу мактабда 30 йилдан ортиқ директорлик қилган, меҳнат фахрийси А.Жуманазаров, Афғон уруши қатнашчилари, шу мактабнинг собиқ ўқувчилари С.Алимов, М.Қиличев, Э.Собиров ва бошқалар ўзларининг уруш йилларида бошидан кечирган хотиралари, ўша даврлардаги қийинчиликлар, очарчиликлар, фронтдошларининг кўз ўнгида ҳалок бўлгани хотиралари, бугунги дориломон кунлар, тинчлик қадри, мамлакатимиздаги юксак янгиланишлар хусусида гапирди.
Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган, шу мактабнинг собиқ ўқувчиси драматург Дилмурод Қиличев томонидан саҳналаштирилган уруш йиллари акс этган, шу мактабни тамомлаган Елена Константиновна Стемпковская ҳаётидан ҳикоя қилувчи саҳна кўриниши намойиш этилди.
...1921 йилда Белорусда таваллуд топиб, оиласи билан шу ерга кўчиб келган ва Боёвут туманидаги айнан шу мактабни тамомлаб, Тошкентдаги радио операторлиги мактабини битирган. Сўнгра II Жаҳон урушида вафот этган отаси ва акасининг ортидан, онасидан яширинча фронтга жўнаб кетган Елена Стемпковская фронтда махсус кичик гуруҳ билан тез-тез разведкага чиқиб, кўплаб немис-фашист қўшинларининг “тил”и ва жойлашувини фош этади. Еленанинг аниқ маълумотлари билан кўплаб душман қўшинлари йўқ қилинади. Разведкалардан бирида, ўзбекистонлик 21 ёшли Елена душман қўлига тушиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлади.
Елена Константиновна Стемпковская ўлимидан сўнг “Совет иттифоқи қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.
– Урушдан сўнг ўзи таҳсил олган даргоҳга, яъни бизнинг 13-сонли мактабимизга Елена Стемпковскаянинг номи берилиб, таълим муассасаси ҳовли саҳнида унинг бюсти ўрнатилди, – дейди мактаб директори Холниса Шаимова. – Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларда “Юқоридан берилган топшириқ”ни нотўғри талқин қилган маҳаллий раҳбарларимиз собиқ ўқувчимиз, уруш қаҳрамонининг Елена Стемпковскаянинг бюстини олиб ташлашимизни талаб қилди. Аммо биз бутун мактаб жамоаси ва шу хўжаликда яшовчи фуқаролар ўз фикримизни билдирдик. Бу фикримиз, Еленанинг юрти, халқи учун жонини фидо қилгани, унинг қаҳрамонлиги бугунги ёшларимизни ватанпарвалик руҳида тарбиялашимизда муҳим аҳамият касб этишини тўғри тушиниб, талабимиз қондирилди. Ўтганларни хотирлаш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, халқимизга хос фазилат. Мана бугунги кунда ҳам Елена Константиновна Стемпковскаянинг бюсти мактабимиз ҳовлисида турибди. Уиннг фидойилиги ҳеч қачон унутилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |