7-чизма. Мувозанатли нарх.
Графикда нархнинг 350 сўм даражасидаги бозор ҳолати товарлар ортиқча ишлаб чиқарилишини кўрсатади ва тўйинган бозорни ифодалайди. Аксинча, 150 сўм даражасидаги бозор ҳолатида товар тақчиллиги (дефицит) вужудга келади ва тақчил товар бозорини тавсифлайди.
Мувозанатли нархни тушуниб олиш учун вақт омили катта аҳамиятга эга бўлади. Шу сабабли бозордаги бир зумлик, қисқа даврли ва узоқ даврли мувозанатлик ҳолатни фарқлаш зарур.
Бир зумлик мувозанат учун тақдим қилинадиган товарларнинг ўзгармас ёки доимий миқдори хос. Бу ишлаб чиқаришнинг бозор вазиятига тез, бирданига мослаша олмаслиги билан боғлиқ.
Қисқа даврли мувозанатликни, ишлаб чиқариш ва таклифни вақтинчалик амал қилувчи омиллардан фойдаланиш асосида кўпайтириш имкониятини тақозо қилади.
Бундай вақтинчалик омилларга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ишлаш, иш сменасини кўпайтиришлар киради.
Узоқ даврли мувозанатлик ўзгариши узоқ муддатли даврдаги омиллардан фойдаланишни тақозо қилади. Бунда ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, янгилаш ва қўшимча қувватларни вужудга келтириш билан боғлиқ инвестициялар ҳақида гап боради. Бу даврда янги корхоналарни қуриш ҳамда мазкур бозорда янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ҳам мумкин бўлади.
Бозорнинг юқорида баён этилган модели статик модель ҳисобланади, чунки у вақтнинг қандайдир қатъий белгиланган даври (масалан, йил, ой ва ҳ.к.)ни ўз ичига олади. Вақт мобайнидаги унинг ўзгарувчилари ўртасидаги алоқалар кўриб чиқилмайди.
Моделга талаб, таклиф ва нархнинг вақт мобайнидаги ўзаро боғлиқлигининг киритилиши унинг динамик моделини ташкил этади. Бунда амалдаги бозор нархи мувозанат нархига мувофиқ келиши ҳам, келмаслиги ҳам мумкин. Умуман олганда, динамик моделда вақт ўтиши билан талаб ва таклифнинг ўзаро нисбати сақланиб қолгани ҳолда нархнинг мувозанатга интилишига кўра 3 хил ҳолат рўй бериши мумкин:
1) вақт ўтиши билан мувозанат нархидан четланиш даражасининг камайиб бориши (8-чизма);
2) вақт ўтиши билан мувозанат нархидан четланиш даражасининг ўсиб бориши (9-чизма);
3) нархнинг мувозанат нархи атрофида тебраниб, умуман мувозанатга эришмаслиги (10-чизма).
Бу ҳолатларнинг графикдаги кўриниши худди ўргимчакнинг тўри шаклидаги чизиқлар ҳосил қилганлиги учун одатда иқтисодиёт назариясида уни «ўргимчак тўри шаклидаги модель» деб аталади.
Биринчи ҳолатни кўриб чиқамиз. 8-чизмадан кўриниб турибдики, нархнинг дастлабки Р0 даражасида талаб жуда паст, таклиф эса жуда юқори бўлади, яъни ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ҳажмини Q0 даражасига қадар етказишлари мумкин.
Бироқ Q0 миқдоридаги маҳсулот бозорда ўз эгасини топмайди, сабаби бундай ҳажмдаги маҳсулотни сотиб олишни рағбатлантириш учун нарх Р1 даражага қадар пасайиши лозим. Нархнинг Р1 даражага интилиши ўз навбатида таклиф миқдорининг ҳам Q1 даражага қадар қисқаришига олиб келади. Q1 миқдордаги маҳсулотни сотиб олиш учун харидорлар ўртасидаги рақобат унинг нархини Р2 га қадар ўсишига таъсир кўрсатади. Бундай нарх даражасида эса ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ҳажмини Q2га қадар ўстиришлари мумкинки, бу ўсиш нархнинг Р3 даражасига тушишини келтириб чиқаради. Шундай тарзда нарх йўналишининг спиралсимон тарздаги ҳаракати уни пировардида мувозанат нархи РЕ га олиб келади.
P
S
Р0 D
P2
PE
P3
P1
S D
0 Q1 Q2 Q0 Q
Do'stlaringiz bilan baham: |