Vii боб. Бизнесда фикрлаш дизайни ўқув мақсади


Фикрлаш дизайннинг бешта асосий тамойили мавжуд



Download 279,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana14.06.2022
Hajmi279,27 Kb.
#670085
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-mavzu

Фикрлаш дизайннинг бешта асосий тамойили мавжуд: 

ноанъавий ўйлаб кўриш – зерикарли жадваллар, расмлар, матнларга 
диаграммалар қўшиш; бизнес-лойиҳаларда учрайдиган мавжуд муаммоларга 
шаблон ечимларини излаш; 

истеъмолчининг нафақат ҳиссий тажрибасига мурожаат қилиш, 
балки мантиқ ва фойда учун ҳам. Масалан, смартфоннинг бирлаштирилган 
график интерфейсини батафсил тасвирлашнинг ҳеч қандай маъноси йўқ, гарчи 
бу ҳақиқатан ҳам қулай бўлса ҳам. Ундан кўра бундай мос ва замонавий 
дизайн харидорнинг дўстлари эътиборини ўзига жалб қилади ва уни ҳар 
қандай йиғилишнинг юлдўзига айлантиришига урғу бериш лозим; 



прототипларни қўллаш. Бу, айниқса, ишбилармонлар учун 
инновацион маҳсулотни яратишда жуда муҳимдир, прототип ўзининг кучли 
ва заиф томонларини аниқ кўрсатиб беради; 

ақлли минимализмга риоя қилиш – барча кераксиз нарсаларни олиб 
ташлаш ва маҳсулот энг яхшисига айланиши учун уни доимий равишда 
такомиллаштириб бориш; 

хатоларни ижобий қабул қилинг: ҳар қандай хато – маҳсулот ёки 
хизмат сифатини ошириш учун фойдали билимларнинг максимал миқдорини 
тўплаш тажрибаси. 
 
7.2. Фикрлаш дизайни фойдаланувчига йўналтирилган 
маҳсулот, сервис ва хизматлар ишлаб чиқишдир 
Жаҳон бозорида маҳсулот ва тақдим этилаётган хизматларнинг мавқеи 
ва самарадорлиги, аввало, унинг рақобатбардошлиги билан белгиланади. 
Бундай вазиятда мавжуд маълумотлар таҳлилига асосланган аналитик 
фикрлашни қўллаш етарли эмас. Инновация учун ижодкорлик, креативлик, 
синтезлаш ва янги маҳсулот ва хизматларни яратиш қобилияти талаб этилади.
Ижодий ёндашув, жамоавий иш, одамларга йўналтирилганлик, 
қизиқувчанлик ва оптимистик руҳ фикрлаш дизайнининг таркибий қисмлари, 
шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал қилишда янги ечимларни топишда 
қўлланиладиган методология ҳам ҳисобланади. Дизайн-фикрлашнинг асосий 
хусусияти, аналитик фикрлашдан фарқли ўлароқ, танқидий таҳлил эмас, балки 
баъзан энг кутилмаган ғоялар муаммони яхшироқ ҳал қилишга олиб келадиган 
ижодий жараёндир. Фикрлаш дизайнининг тамойиллари турли соҳаларда 
қўлланилади: болаликдаги семиришни даволашдан жиноятчиликнинг олдини 
олишгача, ракета саноатидан иқлим ўзгаришига қадар. Фикрлаш дизайни энди 
янги моддий маҳсулотларни яратиш билан чекланиб қолмай, турли жараёнлар 
ва хизматларга, шунингдек ўзаро таъсир, алоқа ва ҳамкорликка тааллуқлидир. 
Саноат ишлаб чиқариши шароитида ишлаб чиқарувчилар товар ва 
маҳсулотлар ташқи кўринишининг жозибадорлиги, хилма-хиллиги, 
шунингдек, маҳсулот ишлатилишидаги сифати ва қулайлиги каби 
жиҳатларига алоҳида эътибор қарата бошладилар. Натижада нафақат 
истеъмолчи талабларига жавоб берадиган жозибадор ташқи кўринишга эга 
маҳсулот шаклини ярата оладиган, балки конструкторлаш масалалари ва 
машина ишлаб чиқариш технологиясини яхши тушунадиган махсус 
мутахассисга эҳтиёж вужудга келди. Амалиёт шуни кўрсатадики, фақатгина 
инженерлик-техникавий ва бадиий масалалар комплекс ҳал этилсагина, 
рақобатбардош маҳсулот яратиш мумкин. Дунёнинг йирик компаниялари 
Healthcare, Procter & Gamble ва Philips Electronics, IBM, General Electric, 
Toyota, Samsung, LG кабилар аллақачон бошқарув жараёнини ташкил этиш ва 
маҳсулот ишлаб чиқаришда фикрлаш дизайнидан самарали фойдаланиб 
келмоқдалар.
Фикрлаш дизайни фойдаланувчига йўналтирилган маҳсулот, сервис ва 
хизматлар ишлаб чиқишдир. 


Фикрлаш дизайни доимо биринчи ўринга фойдаланувчи сўровларини 
қўяди ва фақат шундан кейингина техник амалга ошириш имкониятлари ва 
иқтисодий имкониятларга эътибор қаратилади. 
Дизайн муаммони ҳал қилишдир. Дизайнер – муаммони ҳал қилувчи 
шахс. Муаммони ҳал қилиш, самарали ечим топиш учун даставвал тадқиқот 
ўтказиш ва муаммони аниқ белгилаб олиш, сўнгра асосий эътиборни муайян 
“оғриқли нуқталар”га қаратиш, ғоялар ишлаб чиқиш ва уларнинг орасида энг 
яхшиларини танлаб олиш, прототип яратиш ва синовдан ўтказиш зарур. 
Фикрлаш дизайни усули босқичлар қандай ўтиши, нималарга эътибор қаратиш 
лозимлиги ва ҳар бир босқичда қайси воситалардан фойдаланишни 
тавсифлайди.
Фикрлаш дизайни услуби муаллифлари Хассо Платтнер ва Дэвид Келли 
бизнес ва бошқарув амалиётини анъанавий муҳандислик таълими билан 
бирлаштирадиган дизайн мактаби асосчилари ҳисобланади. Улар фикрлаш 
дизайнини ўйлаб топган деб бўлмайди, чунки моҳиятан фикрлаш дизайни 
соғлом фикрдир. Бироқ Платтнер ва Келли тамойилларни тушунчага оид 
концепцияга жойлаб, бренд яратди ва амалиёт сифатида ривожлантира 
бошлади. Ижодий жараён босқичларини ўрганиб, фойдаланувчини марказга 
қўйиб, бизнесни ижодий жараён сифатида ифодалади. Ижодкор шахслар эса 
бизнес вазифаларини яхшироқ тушуна олади. Шу ўринда машҳур педагог, 
ёзувчи Дейл Карнегининг бир фикрини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ: 
“Қўлингизга лимон тушса, ундан лимонад ясанг”. Бунинг мазмуни айнан 
бугунги кунда жуда долзарб бўлиб бормоқда. Фикрлаш дизайнининг 
анъанавий фикрлашдан асосий фарқи танқидий таҳлил эмас, балки жараёнга 
ижодий ёндашув бўлиб, кутилмаган ғоялар муаммони ҳал этишнинг энг яхши 
йўлини намоён этиши мумкин. 
Замонавий бошқарув тизими ҳар бир раҳбардан фикрлаш дизайнига эга 
бўлишни талаб этади. “General Electric” компаниясининг собиқ Бош директори 
Джек Уэлч шундай фикр билдиради: “99,9 фоиз хизматчилар доимо бир жойда 
қотиб қоладилар, чунки улар фикрлашни билмайдилар. Инсонларни 
фикрлашга мажбурлаб бўлмайди, фақатгина уларга фикрлаш учун шароит 
яратиб бериш лозим. Шу жиҳатдан таълим муассасаларида тингловчиларга 
нима ҳақида фикрлашни эмас, балки қандай фикрлашни ўргатиш мақсадга 
мувофиқ бўлар эди. 

Download 279,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish