1. Иқтисодий усуллар: жадаллаштирилган амортизация; солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва қарзлар; кредитларни суғурталаш ва кафолатлаш, ер участкаларини бериш; зарур инфратузилма билан таъминлаш; техник ёрдам кўрсатиш.
2. Административ(маъмурий) усуллар: қонунлар, фармонлар, қарорлар, норматив хужжатлар ва бошқалар.
Инвестицицон фаолиятнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, солиқ тизимини қўллаш, яъни солиқ тўловчиларни ва солиқ объектларини дифференцияциялаш, солиқ ставкалар ва солиқ имтиёзларини қўллаш;
Асосий фондларга нисбабатн жадаллаштирилган амортизацияни қўллаш;
Меъёрлар, қоидалар ва стандартларни қўллаш;
Монополияга қарши чора-тадбирларни қўллаш;
Ерга ва бошқа табиий ресурсларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини аниқлаш;
Инвестицион лойиҳаларни экспертиза қилиш механизмини яратиш;
Ўзбекистон Республикаси Инвестицион Дастурига киритилган инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни мониторинг қилиш ва бошқалар.
6. Инвестицион сиёсат
Инвестицион сиёсат – бу инвестицион фаолиятнинг стратегик йўналишларини аниқлашга ва инвестициялар, инвестицион жараённи ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг оптимал воситаларини топишга қаратилган давлатнинг фаолиятидир
Давлат инвестицион жараённи ташкил этувчи ҳамда асосий инвестор сифатида бўлиши керак ғ бу нинг ижтимоий сиёсат нуқтаи назаридан асосий функцияси ҳисобланади.
Рационал инвестицион сиёсатни амалга оширувчи давлатнинг арсеналида инвестицияларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг 2 та воистаси бўлади:
- миллий-ҳуқуқий;
- халқаро - ҳуқуқий.
Корхонанинг инвестицион сиёсатини шакллантириш босқичлари
Корхонанинг инвестицион сиёсатининг алоҳида йўналишларини унинг стратегияси билан биргаликда ишлаб чиқиш
Корхона потенциали ва инвестицион муҳитга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш