Vi бўлим. Халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан татбиқ қилиш 70-боб. Умумий қоидалар


-модда. Чет эл иштирокидаги юридик шахсни тузиш тўғрисидаги шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ



Download 26,96 Kb.
bet9/11
Sana24.02.2022
Hajmi26,96 Kb.
#250169
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ФК 6-булим 1158-1199

1191-модда. Чет эл иштирокидаги юридик шахсни тузиш тўғрисидаги шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ
Чет эл иштирокидаги юридик шахсни тузиш тўғрисидаги шартномага нисбатан юридик шахс таъсис этилган мамлакат ҳуқуқи қўлланилади.
1192-модда. Қўлланиладиган ҳуқуқнинг амал қилиш доираси
Ушбу параграфнинг қоидаларидан келиб чиқиб шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ:
шартноманинг талқинини;
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;
шартноманинг ижросини;
шартномани умуман ёки тегишли даражада ижро этмаслик оқибатларини;
шартноманинг тўхтатилишини;
шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ёки ҳақиқий эмас деб топилиши оқибатларини;
шартнома муносабати билан талабларнинг баҳридан ўтиш ва қарзни ўтказишни қамраб олади.
Ижро этиш усуллари ва тартибига, шунингдек тегишли даражада ижро этилмаган тақдирда кўрилиши лозим бўлган чоралар борасида қўлланилаётган ҳуқуқдан ташқари ижро амалга оширилаётган мамлакатнинг ҳуқуқи ҳам эътиборга олинади.
6-§. Шартномадан ташқари мажбуриятлар
1193-модда. Бир тарафлама ҳаракатлардан иборат мажбуриятлар
Бир тарафлама ҳаракатлардан (мукофотни ошкора ваъда қилиш, ўзганинг мақсадини кўзлаб топшириқсиз амалга ошириладиган фаолият ва бошқалардан) иборат мажбуриятларга нисбатан ушбу бўлимнинг 4-параграфи қоидалари қўлланади.
1194-модда. Зарар етказилганлиги оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар
Зарар етказилганлиги оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар зарарни ундиришни талаб қилиш учун асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолат юз берган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.
Чет элда зарар етказилганлиги оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича ҳуқуқ ва бурчлар, агар фуқаролар ёки юридик шахслар айни битта давлатдан бўлсалар, шу давлат ҳуқуқи билан белгиланади.
Агар зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб учун асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича ғайриқонуний бўлмаса, чет эл ҳуқуқи қўлланмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 1005 - 1016-моддалари.

Download 26,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish