Ветеринария асослари
Muallif: Я.Х. Мусинов
Ma‘lumot darajasi: Oliy ta‘lim
Tur: Ma'ruza matni
Tavsif: Ветеринария соҳасида эпизоотияга қарши ўтказиладиган умумий ва хусусий
профилактик тадбирлар, аллергик диагностика, диспансеризация, касал молларни
даволаш усуллари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака
шакллантиришдан иборатдир.Биология бир қанча соҳалар морфология, физиология ва
бошқа соҳаларга бўлинган. Морфология организмнинг умумий шакли ва тузилиши,
физиология эса танадаги аъзолар функцияси ҳақида маълумот беради. Буларнинг ҳар
иккаласи бир-бири билан чамбар- чарс боғлиқ бўлиб, организмнинг тузилиши ва шакли
маълум бир функцияни бажаришга мувофиқлашган. Организмда қон энг муҳим
тўқималардан бири бўлиб ҳисобланади. Қон организмнинг ички муҳитини ташкил қилиб,
барча аъзо ва тўқималарнинг фаолиятини бир меъёрда бўлишини таъминлайди. Қоннинг
организмдаги аҳамияти у бажарадиган вазифаларидан келиб чиқади. Иссиқлик
алмашинуви ва унинг бошқарилишида иштирок этади. Маълумки, организмнинг турли
аъзо ва тўқималарида моддалар алмашинувининг даражаси бир хил эмас. Модомики,
шундай экан, турли аъзоларда иссиқлик ҳосил бўлиши ҳам бир хил бўлмайди. Қон
организм бўйлаб PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 8 доимо
???????? 1 / 2
ҳаракатда бўлиб, тегишли аъзолардаги ортиқча иссиқликни олиб, бошқаларига беради,
ортиқчасини эса иссиқлик узатадиган аъзоларга - тери, ўпка ва бошқаларга етказади.
Шундай қилиб, қон организм ҳарорати доимийлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.
Қон ҳужайра ва тўқималар учун физик-кимёвий муҳитдир. Бунинг маъноси шундаки,
қоннинг физик-кимёвий кўрсаткичлари доимий бўлиб, жуда кам чегарада ўзгаради.
Барча ҳужайра ва тўқималар фақат қонда ва лимфада мавжуд бўлган муҳитдагина яшай
оладилар. Қон муҳитининг меъёрдан ташқари ўзгариши ҳужайра ва тўқималардаги
жараёнларнинг бузилишига олиб келади. Демак, гомеостазни, яъни тўқима ва
ҳужайралардаги сув ва электролитлар миқдорини ўзгармас ҳолда сақлаб туришда қон
ката роль ўйнайди. Қон ҳимоя вазифасини ўтайди. Қондаги лейкоцитлар – оқ қон
таначалари организмга тушган турли ёт жисмлар, зарарли агентларни, моддаларни ютиб
олади, емиради. Бундан ташқари қонда антителалар мавжуд, булар организмни турли
зарарли агентлардан ҳимоя қилади. Қон организмдаги физиологик ва биокимёвий
жараёнларнинг идора этилишида иштирок этади. Моддалар алмашинуви туфайли ва ички
секреция безларининг фаолияти натижасида ҳосил бўладиган гормонлар ва бошқа
биологик актив моддалар қонга чиқарилади ва қон билан организмга тарқалади.
Оқибатда бу моддалар тегишли аъзоларга таъсир этиб, уларнинг фаолиятини тегишлича
бошқаради
Til: O‘zbek tilida (kir.)
Nashr etilgan yili: Ilmiy-ta'limiy
UDK raqami: 2012
https://adti.uz
???????? 2 / 2
Do'stlaringiz bilan baham: |