Андижон вилояти чорвачилик озуқа базасини мустахкамлаш, озуқабоп экинларнинг серхосил навларини кўпайтириш, ем ишлаб чиқариш корхоналари қувватини ошириш, яйловлардан самарали фойдаланиш, қайта тиклаш ва ҳосилдорликни ошириш, яйловларда геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш ва яйловларни қайта тиклаш, чўл яйлов ўсимликлари уруғчилиги базасини яратиш бўйича амалга ошириладиган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Т/Р
Тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Амалга ошириладиган ишлар
Масъуллар
1
Чорвачилик озуқа базасини мустахкамлаш, йил давомида 2-3 марта хосил олиш ҳисобига ҳосилдорликни 1.2 баробарга ошириш.
1. Озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган 11915 гектар асосий майдонларнинг 4961 гектарига беда (шундан 1488 гектар янги беда) 5688 гектарига силос учун маккажўхори, 1266 гектарига хашаки лавлаги экинларини жойлаштириш ва тўлиқ экинлишини таъминлаш.
2.Ғалладан бўшаган майдонларнинг 20658 гектарига такрорий маккажўхори экинини экишни ташкил этиш.
3. Асосий майдонларга экилган маккажўхоридан бўшаган 4550 гектар майдонларга оралиқ экинларни экишни ташкил этиш.
Март-апрель
июнь-июль
сентябрь-октябрь
1. Вилоятда чорвачилик озуқа базасини мустахкамлаш мақсадида хозирги кунда 1157 гектар майдонларга янги беда экиш ишлари амалга оширилди. Силос учун макккажўхори ҳамда ҳашаки лавлаги экиш ишлари бошланган.
2.Ғалладан бўшаган майдонларга тарорий маккажўхори экинини экиш ишлари тўлиқ ташкил қилинади.
3. Асосий майдонларга экилган, 5688 гектар маккажўхоридан, бўшаган майдонларга оралиқ экинларни экиш тўлиқ таъминланади.
Р. Умирзақов
Н. Сўпиев шўъба мудирлари ва туман етакчи мутахассислари билан биргаликда
2
Озуқа экинлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш, зарурий техника ва техника воситалари, уруғлик ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш ҳисобига ҳар бир гектар ер майдонидан 10-12 тонна озуқа бирлиги олиш.
1. Озуқабоп экинларни экиш, ўриш ва йиғиб олиш технологияларини тўлиқ ҳатловдан ўтказиш, уларнинг ҳолатини ўрганиш, мавжуд техникаларни тўлиқ мавсумга тайёрлаш хамда мавсум давомида узлуксиз ишлашини ташкил этиш.
Мавсум давомида
1. Хозирги кунда вилоятдаги чорвачилик субъектларини озуқа экинларини экиш, ўриш, ҳамда йиғиб олиш технологияларини тўлиқ хатловдан ўтказиш мақсадида Вилоят ишчи гурухи шакллантириш ишлари олиб борилмоқда
Р. Умирзақов
Н. Сўпиев шўъба мудирлари ва туман етакчи мутахассислари билан биргаликда
3
Чорвачилик озуқа базасини мустахкамлаш мақсадида хорижий замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек дағал озуқа жамғаришни ташкил этиш.
1.Чорвачилик субъектлари ва ахолидаги чорва молларини тўйимли озуқа билан таъминлаш мақсадида 28 та замонавий интенсив “Гидропоника” технологияси асосида чорва озуқасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўриш.
2.Чорва қишлови мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида барча тоифа ҳўжаликлари томонидан 1443 июнь-октябрьминг тонна дағал ҳашак (шундан 380 минг тонна сомон) жамғаришни ташкил қилиш.
Апрелъ-ноябрь
июнь-октябрь
1. Вилоятдаги чорвачилик субъектлари ва ахолидаги чорва молларини тўйимли озуқа билан таъминлаш мақсадида 28 та чорвачилик субъектларида замонавий интенсив “Гидропоника” технологиясини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.Белгиланган муддатларда тўлиқ ташкил этилади.
2. Чорва қишлови мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида барча тоифа ҳўжаликларида дағал хашак ҳамда сомон жамғариш ишлари тўлиқ ташкил қилинади.
Р. Умирзақов
Н. Сўпиев шўъба мудирлари ва туман етакчи мутахассислари билан биргаликда
4
Чорва моллари озуқа базасини мустахкамлаш мақсадида омухта ем ишлаб чиқариш хажмларини ошириш, янги ва мавжуд ем ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти йўлга қўйиш.
1. Янгидан амалга ошириладиган 5 та лойихаларни ишга тушурилишини таъминлаш
2022 йил давомида
Вилоятда янгидан ташкил этиладиган омухта ем лойихаларини ишга тушуриш ишлари олиб борилмоқда.
Р. Умирзақов
Н. Сўпиев шўъба мудирлари ва туман етакчи мутахассислари билан биргаликда
5
Яйловлардан самарали фойдаланиш, қайта тиклаш ва хосилдорликни ошириш.
Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 587-сон қарорига мувофиқ 31 та лойиха ташаббускорлари томонидан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун лалми ва яйлов ер участкаларида суғориш тик қудуқларини бурғулаш ҳамда уларга субсидиялар ажратиш.
доимий
Лойиха ташаббускорлари томонидан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда. Йил якунига қадар лалми ва яйлов ер участкаларида суғориш тик қудуқларини бурғулаш ишлари тўлиқ жорий қилинади.
Р. Умирзақов
Н. Сўпиев шўъба мудирлари ва туман етакчи мутахассислари билан биргаликда