Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   308
Bog'liq
1kitob

Foydalanilgan adabyotlar 
1. “Yangi davr arxitekturasi”, “Yosh arxitektorlar uchun qo`llanma” , “Uy dizayinlari”.
ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ИННОВАЦИОН ТЕхНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
АФЗАЛЛИКЛАРИ 
 
Ш.Халилова, М.Норматов, Т.Тургунов, М.Мусамухамедова 
Тош ДАУ 
 
Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантиришда, иқти-содиёт ва жамият xаётининг
барча соҳаларида замонавий ахборот техно-логияларини, компьютер техникаси ва
телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этишда ҳамда улардан
фойдаланишда, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эхтиёжларини янада тўлиқроқ
қондиришда, жаxон ахборот ҳамжамиятига киришда ҳамда жаxон ахборот ресурсларидан
баxраманд бўлишни кенгайтиришда ахборот-коммуникацион технологиялар тизимини яратиш ва
ривожлантириш катта аҳамиятга эгадир. Республикамизда юксак малакали ва янгича дунёқарашга 
эга бўлган миллий кадрларни тайёрлаш, xаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган масалалар қаторида 
таълим- тарбия тизимини тубдан ислоx қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, баркамол 
авлодни тарбиялаб вояга етказиш долзарб масала бўлиб қолди. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва 
ислоxотларни янада чуқурлаштириш жараёнида ҳамда таълим тизимини ўрганиш асосида 
мамлакатимиз иқтисодиётида эришилган ютуқларни атрофлича таҳлил этиш, мавжуд муаммо ва 
камчиликларни батамом бартараф этиш ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш усулларини илғор 
xорижий тажрибалардан самарали фойдаланиш орқали таълим тизимини янада такомиллаштириш 
масалалари илгари сурилади. Бунда асосий эътибор жаxон интеграциялашуви жараёнини жадал 
суръатларда ривожлантириш, бунинг учун мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятини 
эркинлаштириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилади.
Xозирги кунда инновацион технологиялар ҳисобланмиш педагогик ва ахборот технологияларини 
ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан- кунга кучайиб бормоқда, бундай 
бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр 
билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини 
ўзлари қидириб топишлари, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, xатто хулосаларни ҳам ўзлари 
чиқаришларига ўргатади. Маълумки, олий таълим соҳасида таълим жараёнига иннавацион педагогик 
технологияларни қўллаш қатор афзалликларга эга. Иннавацион таълим технологиялар талабаларнинг 
124


ўқув-тарбиявий ишларининг бир ёки бир неча ёндош соҳаларида билимларни, амалий кўникма ва 
малакаларни самарали ўзлаштиришлари, шунингдек, уларда шахсий хусусиятлар ва аxло-қий 
сифатларнинг ривожланишини таъминлайди. Бундан ташқари, иннавацион педагогик технологиялар 
педагогик жараённинг асосий ташкилий-методик воситаси бўлиб ҳисобланади. 
Бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида таълимда олиб боилаётган тадқиқотлар янги 
йўналиш-иннавацион педагогикани майдонга олиб чиқди. Инноватция жараёни таркибий тузилмалар 
ва қонуниятларни қамраб олган тизимдан иборатдир. Иннавацион технологиялар - таълим 
жараённинг методик компонент-лари йиғиндисидан иборат фаолият тузилмаси, иннавацион фаолият 
субектларининг субектив тузилмаси, иннавацион фаолият субектларининг сатхий тузилмаси, ўқув-
тарбиявий ишлар бошқарувда янгиликнинг пайдо бўлиши, ишлаб чиқариши ва ўзлаштирилишдан 
иборат мазмун тузилмаси, янгиликнинг пайдо бўлиши- замонавийлаштиришдан иборат босқичликка 
асосланган xаёт даврийлик тузилмаси, бошқарув харакатларининг тўртта турининг ўзаро алоқасини 
ташкил қилувчи режалаштириш, ташкил этиш, раxбарлик қилиш, назорат қилишнинг бошқарув 
тузилмаси ҳамда диагностик, олдиндан кўра билиш, соф ташкилий, амалий, умумлаштирувчи, 
тадбиқ этувчи ташкилий тузилмасини ташкил этади. Иннавацион фаолият тузилмаси xақидаги мухим 
тизимли тасаввурлар, уларнинг вазифаларни асослаш, уларнинг шаклланганлик меъёрлари ва сатхлар 
уларни олий таълим амалиётига тадбиқ этишнинг зарур омили ҳисобланади.Тадқиқотлар шуни 
кўрсатадики, иннавацион фаолият касбий фаолият-нинг онгли тахлили, меъёрларга нисбатан 
танқидий ёндашув, касбий янгиликларга нисбатан мойиллик, дунёга ижодий яратувчилик 
муносабатида бўлиш, ўз имкониятларини рўёбга чиқариш ўз турмуш тарзи ва интилиш-ларини 
касбий фаолиятида мужассам қилиш. асосий функциялар билан изоxланади. Демак, педагог янги 
ахборот, педагогик технологиялар, назариялар, концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, 
тадқиқотчиси, фойдалунувчиси ва тарғиб этувчиси сифатида номоён бўлади. 
Xозирги жамият, маданият ва таълим тараққиёти шароитида педагог-нинг инновацион фаолиятида 
ижтимоий-иқтисодий янгиланиш, таълим тизими, методология ва ўкув жараёни технологиясининг 
тубдан янгиланиш, бундай шароит педагогнинг инновацион фаолияти бўлмиш ахборот, педагогик 
янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва фойдаланишдан иборат бўлиб, таълим мазмуни 
инсонпарварлаштиришда доимо ўкитишнинг янги ташкилий шакллари технологияларини қидиришни 
тақозо қилади. Педагогик янгиликни ўзлаштириш ва уни тадбиқ этишга нисбатан педагог 
муносабатининг характери ўзгаради. Таълим технологияси фалсафий, психологик, дидактик ва 
таълимий мақсаднинг ижтимоий педагогикага асосланган аниқ илмий ғояларга асос-ланади. Таълим 
технологияси тизимининг яхлитлик, тузилмавийлик барча ташкил этувчиларнинг ўзаро боғлиқлиги 
ва уларни бир-бирига бўйсунувчи, тизим ва мухитни ўзаро боғлиқлиги каби барча белгиларга эгадир. 
Таълим технологияси самарали натижани ва таълим мақсадларига эришиш кафолатини таъминлайди 
ҳамда замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг ҳаммабоп тизимини белгилайди. Таълим 
технологияси таълим мақсадларига эришишда, куч ва вақт сарф қилишда инсон имкониятлар ва 
техник захиралардан фойдаланиш бўйича мақбул йўл ва воситаларни таъминлайди. 
Агар 
билимлар анаънавий таълим усулларидан фойдаланиб, фақат маъруза орқали баён этилса, уч кундан 
сўнг уларнинг чорак фоизидан ортиғини эслаб қолиш мумкин эмас. Агар маъруза ўқиш, амалий ва 
лаборатория машғулотларини олиб боришда ахборот техно-логиялари воситаларидан фойдаланиб, 
презентациялар орқали тақдимот кўринишида олиб борилса, кўргазмали воситаларни қўллаш ва 
мавзу бўйича бахс-мунозара юритиш орқали ташкил этилса, у xолда уч кундан сўнг ўргатилган 
билимларнинг ярмидан кўпроғини эсда олиб қолиш мумкин. 
Хулоса қилиб айтганимизда, олий таълим соҳасининг таълим жараёнида иннавацион таълим 
технологиялари бўлмиш педагагок ва ахборот технологияларидан оптимал фойдаланиш таълим 
самарадорлигини оширишнинг мухим омили бўлиб ҳисобланади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish