Баҳолашда тупроқнинг асосий хосса ва хусусиятлари табиий шароити, генетик келиб чикиши,
сугорилиш даврининг давомийлиги, маданийлашганлиги даражаси, иссиклик ресурслар билан
таъминланганлиги, механик таркиби, тупроқ пайдо қилувчи жинснинг генезиси, тупроқ — грунт
катламининг дренлашганлик даражаси, шўрланиши, емирилиш даражаси хисобга олинган. Баxолаш
ёпиқ 100 баллик шкала бўйича ўтказилади. Энг яхши хусусиятли, юкори унумдорликка эга бўлган
тупроқлар 100 балл билан баxоланади.
Мазкур услубий қўлланмада, бевосита тупроқларнинг хосса ва хусусиятлари билан биргаликда
иклим кўрсаткичларига аьлоxида ўрин берилган. Асосий экин— гўза, иссиқсевар ўсимлик бўлгани
учун 10° С дан юкори бўлган йиллик ҳарорат йиғиндиси мухим ахамият касб этади. Вегетация
даврида 2450° С лик харорат — ғўза ўсимлиги яхши ривожланиши учун кулай шароит деб кабул
килинган. Бу самарали ҳароратнинг энг қуйи нуқтаси бўлиб, унда турли муддатларда пишиб
етиладиган руза навларининг барча гурухларини парвариш килиш мумкин. Турли иклим шароитида
олиб борилаётган деxқончиликда иқлимни баxолаш қайси регионларда рўзанинг қандай навларини
жойлаштириш, ёки кандай кишлок хўжалик экинларини тавсия этиш, шунингдек, такрорий
экинларни жойлаштириш мумкинлигини кўрсатиб бериш учун хизмат қилади. Бизнинг
республикамизда суторилалдган тупроқларни бонитировкалашда ерларнинг шўрланганлик
даражасини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Тахлил килинаётган услубий қўлланмада кучли
шурланган тупроқлар учун пасайтирувчи коэффициент 0,7 деб белгиланган. Бизнинг олиб борган
тадкикотларимиз шуни курсатадики, бу коэффициент кучли шурланган тупроқлар учун Нукус
тумани шароитида 0,3 — 0,4 атрофидадир. Тупроқшунослик ва агрокимё институтида 1989 йилда
Ўзбекистон Республикаси хўжаликларининг сугориладиган ерларини уларнинг агроэкологик
шароитини комплекс тахлили бўйича услубий кўлланма яратилди. Мазкур услубий қўлланмада
пасайтирувчи коэффициентлар математик йўл билан хисоблаб чикилган. Лекин, унда тупроқларнинг
генетик карамлиги катта эътибор берилган,
«Тупроқ унумдорлигини баxолашда, унинг кайси хосса ва хусусиятларига таяниш керак,
агроэкологик, иклим шароитларини ҳисобга олиш керакми», деган саволлар хозиргача жавобсиз
қолмокда. Шунинг учун ҳам тупроқларни баxолашда ягона услубий қўлланма йўк. Бу табиий хол.
Чунки ҳар хил кишлок хўжалиги экини, юкорида таъкидланганидек, тупроқ унумдорлигига алохида
талаб қўяди. Шунингдек, хар хил иклим, агроэкологик шароитда тупроқ унумдорлиги турлича
шаклланади. Кейинги йилларда тупроқларни баxолаш бўйича йиғилган маълумотлар,
ҳамда
тадкикотларимиз
натижасида
унга
бир
катор
ўзгартиришлар
киритишни
лозим
топдик.
Бу
энг
аввало,
тупроқларни
бонитировкалашнинг базовий шкаласи, суғориладиган тупроқларнинг шўрланиш даражаси, зичлиги
ва гумус микдори билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: