Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   308
Bog'liq
1kitob

Адабиётлар: 
1. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисида. “Халқ сўзи”, 2010 й.,28январ,1 бет. 
2. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т. “Ўзбекистон”, 2008 й., 156 бет. 
3. Шодмонова Ш., Файзуллаева Н. Тарбиявий ишлар услубиёти. –Т. ТДИУ, 2008, 384 бет. 
СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯСИНИНГ ПЕДАГОГИК ВА ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ 
С.Р.Мирзаева, Д.Р.Мирзаева

ТошДАУ, Қибрай қишлоқ хўжалик касб-xунар коллежи
1
 
Демократик жамиятнинг муҳим омилларидан бири, унда яшаётган инсонларнинг жисмонан 
соғлом, руxан тетик, маънавий етук ва комиллиги деб эътироф этилади.
Маълумки, ҳар бир инсон оилада камол топади, унинг онгини ва дунёқарашини шакллантиришга
оиладаги муҳит ва ўзаро шахсий муносабатлар катта таъсир кўрсатади. 
Оила мустаxкам, тинч, фаровон ва соғлом бўлсагина, жамият барқарор ривожланади. Унинг
мустаxкамлиги оиладаги тинчлик – хотиржамлик, бир-бирига бўлган самимий муносабатлар, оила 
аъзоларининг ахлоқий тарбиясига боғлиқ. Айнан оилада инсонларга хос маънавий – ахлоқий 
қадриятлар: ўзаро xурмат – иззат, ишонч эътиқод, меxр-муxаббат, раxм-шавқат туйғулари яққол 
намоён бўлади. 
Ота-онанинг муқаддас бурчи ва вазифаси нафақат фарзандни дунёга келтириш, балки уларни 
юксак маънавиятли маърифатли ва баркамол қилиб тарбиялаш, жамиятда ўрнини мустақил равишда 
топишга шарт – шароит яратиб беришдан иборат. Соғлом фарзанд тарбиясида оиладаги маънавий 
муҳитнинг тўғри йўлга қўйилиши, ота-онанинг ибрати ва масъулияти ҳар қачонгидан муҳимдир. 
Ушбу масалада матонатли, фидоий, сабр-тоқатли, баъзан қаттиққўл тежамкор отанинг ҳам, 
меxридарё, бағрикенг, юмшоқ кўнгил онанинг ҳам ўз ўрни бор (4). 
Юртбошимизнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида “Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос 
маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, xеч шубxасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. 
Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда 
оила бағрида шаклланади”, - деб таъкидланади (1). 
Соғлом фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг қанчалик педагогик-психологик билимларга эга
бўлишининг ўрни беқиёсдир. Ҳар бир ота-она фарзандининг шаклланиши ва руxиятидаги 
ўзгаришларига жуда қизиқади, аммо ўзларидан “боламга бугун қанча вақт ажратдим?” деб 
сўраганларида, қониқтирадиган жавобни кам оладилар. Қилинган тажрибаларда, асосан 6 ёшгача 
бўлган давр ичида болаларнинг шаклланиши ота-оналарнинг уларга қанча вақт ажратишлари билан 
боғлиқлиги кузатилмоқда. Вақт ажратиш - болаларнинг марказий нерв системаси ривожланишига 
яхши таъсир қилиши эътироф этилмоқда. Ота-она кундалик ишларини бир томонга суриб, 
болаларига, албатта вақт ажратиши зарур. Болангиз билан ўтказган вақтингиз унинг ишончини 
оширади. Чунки унга вақт ажратишингиз, болага кўрсатилаётган эътиборни билдиради. 
Агар фарзандингиз сизга қанчалик яқин бўлса, ёмонликлардан шунчалик йироқлашади. Ҳаёти 
давомида сиз ва умуман оиласи билан мустаxкам боғланган бўлса, муаммолар камаяди.
Xозирги кундаги энг катта таxлика болаларнинг таъсирчанлигига нисбатан эътиборсизликдир. Бу 
xолатга барҳам берилсагина, экилган кўчатлар эртага жуда ширин мевалар туxфа этади. 
Болаларимиздаги салбий ҳаракатларни йўқотишни истасак, унинг ижобий ҳаракатларини кўпроқ 
таъкидлашимиз ва бу мавзуда кўпроқ суxбатлашишимиз керак. Боламизга “шуни асло қилма, буни 
қила кўрма, яна бир марта шундай гаплашма” тарзидаги сўзларни айтганимизда, уни салбий 
ҳаракатларини кўпайтирган бўламиз, холос. 
Ҳар бир ота-она болаларига ҳар хил муносабатда бўлишига қарамасдан, уларга меxр билан 
яқинлашганда қўллаб – қувватлайдиган сўзларни кўпроқ ишлатишлари лозим. Қилган ҳар ишини 
мақташ, бола савиясига мос муносабатга киришиш у билан гаплашганда кўзларига қараб гапириш 
керак. Меxр-муxаббатли муҳитда тарбия топган болаларнинг соғлом ўсиши илмий тадқиқотларда ҳам 
исботланган. Меxр ва севгига тўла оила бағрида улғайган болалар ўсмирлик даврини 
келишмовчиликларсиз ўтказа олади. Негаки, бу даврда ҳар бир қиз ва ўғил бола биологик ва 
психологик ўзгаришларни бошидан ўтказади. Боланинг дўстлари даврасида ўзгаришлар бўлади. Бу 
даврда дўстлик муносабатлари алоxида аҳамиятга эга. Айниқса, бола ташқи таъсирга тез берилади. 
Ўзи истаган дўстлар даврасига қабул қилиниши ўсмир учун муҳим эxтиёжга айлангандек таассурот 
14


уйғотади. Бу даврда ота-оналар ўсмирга яқин дўстидай муомала қилиш шарт. Сабр қилиш қийин, 
лекин унинг меваси ширин бўлади. Ҳар бир болани ёши, характерини ҳисобга олган xолда унга тўғри 
муносабатда бўлиш керак. Улар вояга етганларида эса қўллаб - қувватлаш, эркалатиш одатини давом 
эттиришда xушёр бўлиш лозим. Ортиқча севги ҳам зарарлидир. Яъни ортиқча меxр-муxаббат ва 
эътибор кўрсатилган болалар эркатой ва худбин, ўзига ишончсиз бўлади. 
Жамиятга таxдид қиладиган қотил, ўғри - киссавур ва фирибгарларнинг оилавий ҳаёти 
текширилганда бу салбий хислатлар меxр-муxаббатсиз ўсган болаларнинг оилада олган тарбияси 
натижаси эканлиги маълум бўлди. Ота, бола ва она – бу учлик доимо бир-бирини севиши керак. 
Севги бўлмаган жойда боланинг соғлом ўсиши мумкин эмас. Ота-оналар кўрсатадиган энг чиройли 
ўрнакларидан бири бир-бирларига бўлган севгиларини болаларига кўрсатишларидир. Асосан оталар 
бунга жуда эътиборли бўлишлари керак. Бир-бирларини севган ота-оналари ёнида болалар ўзларини 
жуда бахтли xис қиладилар. Намунали ота-она тарбиясини кўрмаган болалар эса вояга етиб, турмуш 
қурганларида ўзлари ҳам шунга ўхшаш муаммоларни бошларидан ўтказишлари мумкин (2). 
Оилада меxр керагича берилмагани натижасида бола салбий хислатларга одатланиб қолади. Оила 
муҳитида эътиборсиз қолдирилган бола ўзига ишончсиз бўлиб қолади, хулқи ёмонлашади. Соғлом 
фарзанд тарбиялашда бўлажак ота-оналар болада ҳар бир ёш даврларида кечадиган руxий xолатлар 
xақида тушунчаларга эга бўлиши керак. Боланинг оламига унинг дунёси билан кириб бориш керак. 
Бунда бўлажак ота-оналарда фарзанд тарбиясига боғлиқ қуйидаги босқичлар xақида тасаввурларни 
шакллантириш мақсадга мувофиқдир. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish