фойдалидир. Таркибидагт ёғ, ажойиб биоактив модда жароxатларни даволайди, юмшатувчи, қичима
ва аллергияга қарши восита сифатида қўлланилади. Ундан пардоз ва даволовчи дори-дармонлар
тайёрланади.
Оқсил миқдори қўй, мол, чўчқа гўштларига қараганда юқоридир. Қуён гўшти рационда ёғ,
айниқса, тўйинган ёғларни камайтириш хусусиятига эга. Витамин ва минерал таркибига кўра қуён
гўшти деярли барча гўшт турларидан устун туради. Ундаги С, В12, В6, РР витаминлари ва темир,
фосфор, кобальт, марганец, фтор ва калий моддаларини бошқа xеч қайси гўшт билан тенглаштириб
бўлмайди.
Натрий тузлари қуён гўштида кам бўлади ва бу унинг бошқа хусусиятлари билан бир қаторда
парxез овқат сифатида яққол устунлигини белгилайди. Паст қувватли бу гўштни мунтазам истеьмол
қилиш инсон учун меьёрий сақлаб туриш имкониятини беради. Шифокорларимиз қуён гўштини
парxез маxсулотлар қаторига киритадилар. Қуён гўшти консерва қилинганда ҳам, дудланганда ҳам ўз
мазасини ва сифатини сақлаб қолади. Шунинг учун хорижий мамлакатларда қуён гўштига талаб
юқоридир. Юмшоқлиги жиxатидан қуён гўшти парранда гўштига ўхшаб кетади, калориялиги
жиxатидан эса товуқ гўштидан қолишмайди. Қуён гўштининг xазм бўлиш даражаси қорамол, чўчқа
ва қўй гўштидан юқори туради, чунки унинг таркибида енгил xазм бўлувчи тўла қийматли оқсиллар
кўпдир. Қуён гўштининг 100г.дан 90г.и xазм бўлса, мол гўштининг шунча қисмидан 62 г.гина xазм
бўлади. Қуён ёғи тез эрийди ва xазм бўлиши қўй ва мол ёғига нисбатан енгилдир. Демак, қуён гўшти
енгил ва миқдорий жиxатидан кўп xазм бўлиб, организмга кўпроқ энергия бериш қобилиятига эгадир.
Xозирги вақтда фан ва техника жадал сурьатларда ривожланиб бораётган бир даврда аxоли
орасида қон босими касаллиги ҳам кўплаб учрамоқда. Бу касалликнинг сабабчиларидан бири деб
тиббиёт ходимлари холестеринни кўрсатмоқда. Холестериннинг миқдори бузоқ гўштига нисбатан
қуён гўштида 2.7 маротаба камдир. Текширишлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, қари молнинг
гўштида холестериннинг миқдори бузоқ гўштига нисбатан анча юқоридир.
Айрим
муаллифларнинг маьлумотларида турли xайвонларнинг 100 г. Ёғи ва гўшти таркибидаги холестерин
миқдори қуйидагича белгиланган: мол ёғида – 1,25 г., чўчқа ёғида – 0,33 г., бузоқ гўштида – 0,11 г.,
қўй ёғида – 1,40 г., қуён гўштида – 0,4г.
Юқоридаги маьлумотлардан кўриниб турибдики, биз кўп истеьмол қиладиган мол ва қўй
гўштинингтаркибида холестериннинг миқдори кўп, қуён гўштида эса жуда кам. Шифокорларимиз
қуён гўштининг парxезлигини ҳисобга олиб, унинг катта ёшдаги инсонларга, қон босими кўтарилган
касалларга, жигар ва меьдаси касалланган беморларга, xомиладор аёлларга истеьмол қилишни тавсия
этадилар. Ишлаб чиқариш йўналашига қараб қуёнчилик икки гуруxга, яьни гўшт ва гўшт терига
бўлинади. Гўшт йўналишида қуён болалари 60-70 кунликда, гўшт тери йўналишида эса 3-5 ойлигида
сўйилади. Ҳар бир она қуёндан йил давомида 5-6 марта бола олиш мумкин. Бу эса 70-80 кг. гўшт ва
25-30 дона сифатли тери демакдир. Гўшт теридан ташқари момиқ олинади. Қуён момиғи
ингичкалиги, пишиқлиги, иссиқликни ўтказиш бўйича майин юнгли қўйларнинг юнгидан
қолишмайди. 1кг. қуён момиғидан 25 та бош кийимини тайёрлаш мумкин.
Қуёнлар ёппасига сўйилганда қўшимча маxсулот, яьни ошқозон йиғиб олиниб, ундан ошқозон
шираси тайёрланади. Бу эса меьда-ичак касаллигига йўлиққан беморларга дори сифатида
ишлатилади. Қуён суякларидан суяк уни тайёрланади, бу эса барча чорва моллари учун қўшимча
витаминларга бой озуқа ҳисобланади. Бундан ташқари, бу суяклардан олий навли елим тайёрланади.
Қуёнларнинг қони ҳам фойдали бўлиб, у барча насл учун бўрдоқига боқилаётган xайвонларни
рационига қон уни сифатида қўшиб берилади. Қуёнчилик билан шуғулланмоқчи бўлган халқимиз
қуёндан 50 хил соф тоза экологик маxсулот олиш билан бирга 50га яқин озиқ-овқат маxсулотларини
тайёрлаш имкониятига эгадир.
2014 йил “Соғлом бола йили” да барча фарзандларимизнинг соғлом бўлиши учун қуён гўштини
истеьмол қилишни тавсия қиламиз ҳамда шаҳар, маxалла, академик лицей, касб-xунар коллежларида
ва аграр соҳанинг кўп тармоқли фермер хўжаликларида қуёнчилик билан шуғулланиш шу куннинг
долзарб вазифаси эканлигини алоxида эьтироф этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: