Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланган адабиётлар 
1. Балашев Н.Н., Мелников Б.К., Лаврушенко М.Г. Батат и приём култур эго в Средний Азии Т., 
1934.- с. 28-30 
2. Мавлянова Р. Ф., Меджидов С.М. Ўзбекистонда батат етиштириш технологияси. Тавсиянома. 
Тошкент. 2003. - 18 бет. 
 
ЗАРАРЛИ ХАСВАГА ҚАРШИ КИМЁВИЙ КЎРАШ ЧОРАЛАРИ 
 
Т.X.Mейлиев, X .Нуралиев, Э. А .Холматов 
ТошДАУ 
Нон инсониятнинг асосий озуқаси бўлиб хисобланади. Бу маxсулотни буғдой, арпа ўсимликларни 
қайта ишлаш натижасида олинади. Шунинг учун бошоқли ўсимликларни хосилдорлигини ва 
сифатини яхшилаш долзарб масалалардан бири бўлиб хисобланади. 
Лекин адабиятлардан маълум бўлдики, буғдойга кўпгина зараркунандалар тушар экан ва 
хосилдорлигини 20-30% пасайтириш мумкин (Хамраев ва бошк., 1998). Буғдойга бир қатор 
кемирувчи (шилим-шиқ қўрт, гессен ва швед пашшалари) ва сўрувчи хашароталар зарар келтиради. 
Ғалла дон экинларини асосий зараркунандаларининг буғдой трипси, зарарли хасва, ғалла битлари, 
шира, цикадалар, зулукча, шилимшик курт ва бошқалар.
Буғдой ва арпа ашаддий сўрувчи зараркунандалардан бири – зарарли хасва – Eurugaster 
intergriceps Pect. ярим қаттиқ қанотлилар ёки қандалалар (Hemiptera) туркумининг, қалқонлилар 
224


(Pentatomidae) оиласига мансуб хашарот. Бу жуда кенг тарқалган xашарот бўлиб, дунёнинг барча 
ғалла экадиган мамлакатларида учрайди (Алехин, 2009).
Ўрта пишар буғдой ва арпа пояларни ва бошоғини ширасини сўриш йўли билан анча катта зарар 
етказади. Бунда кузги буғдой айниқса қаттиқ зарарланади. Хасвадан анча катта майдонлардаги 
буғдойнинг батамом нобуд бўлган xоллари оз эмас. Бешта вояга етган хасва чорак квадрат метр 
ердаги буғдой ёки арпани бошоқ чиқариш вақтида батамом нобуд қилиши мумкин. Кўпинча 
хасва буғдой, арпанинг айрим пояларинигина нобуд қилади ёки пояни шикастлаб ҳосилнинг 
камайиб кетишига сабаб бўлади. Хасва пояни кечроқ сўра бошласа унинг учидаги дон пуч ва 
оқсили кам бўлиб қолади; бундай буғдой унининг нон бўлиш сифати ёмонлашади; хамири 
ёпишқоқ ва ачитишда суйилиб кетадиган бўлиб қолади. Хасватушганучасткаданолингануруғлик 
доннинг 50%унибчиқмайди(Яхонтов, 1953). 
Бугунги вақтда бу хашаротга қарши бир неча гурухга мансуб инсектицидлар ишлатилмоқда. 
Ўсимликларни организмлар (зараркунандалар, касалликлар ва бегона утлардан)дан химоя килишда 
қўлланиладиган барча кимёвий моддалар пестицидлар деб аталади. «Pestis» – зарарли, юкум, 
ифлослик ва «cido» – улдираман маъноларини англатади (Ходжаев, 1994). 
Ўсимликларни кимёвий химоя килиш усули бир катор афзалликларга ва ката универсаллик 
хусусиятига эга, чунки уни барча кишлок хўжалик экинларида кўплаб зараркунанда, касалик ва 
бегона утларга қарши қўллаш мумкин. 
Юқорида келтирилган фикрларни эътиборга олган xолда биз ишимизни буғдойга зарар 
келтирадиган асосий зараркунандаларни ривожланиш хусусиятини биоэқологиясини ва унга қарши 
замонавий, самарали кураш чораларини ўрганишга бағишладик. 
Тадқиқотларимиз Тошкент вилоятининг Қибрай ва Ўрта Чирчиқ туманларида буғдойнинг 
Половчанка, Чиллака, Крошка, Купава, Юна, Княжна, Санзар-8 навлари устида ўтказилди. 
Хасваларга қарши кимёвий препаратларни аниқлаш учун агротоксикологик тажрибалар 
лаборатория шароитида ва институтнинг тажриба майдончаларида, ҳамда кичик дала ва ишлаб 
чиқариш шароитларида ўтказилди. Бу тадқиқотлар тажриба вариантлари, андоза ва назорат (ишлов 
берилмаган вариант) шаклида олиб борилди. 
Xашаротларни хисобга олиш ишлари дори сепишдан олдин ва дори сепилгандан кейин 1,3,7 ва 14 
кунлари ўтказилди. Кимёвий препаратларнинг самарадорлиги Аббот формуласи ёрдамида 
хисобланди (Халилов, 2007). 
Биз Децис 2,5% к,э., Ципермитрин 25 % к.э. ва Фенкел 20 % к.э. пиретроидларни Тошкент 
вилоятида зарарли хасвага таъсирини лаборатория ва дала шароитида синаб кўрдик(1 ва 2 
жадваллар). 
Децис 2,5% к,э. Децис сиртдан ва меъёр ичак орқали таъсмир қилувчи инсектицид, таъсир қилиш 
мўддати 15 кунга қадар давом этади. Децис буғдойда зарарли хасва, шилиқ қўрт, битга қарши 0,25 
лдан 1 га тавсия этилади. Децис билан ишлов берилган далаларда «кутиш вақти» 30 кун,
Ципермитрин 25 % к.э. Буғдойда 0,2 л-га дан тавсия этилади. Кутиш вақти 3 кун.
Фенкел 20 % к.э. (белмарк, пидрип, фенвалярий). Бўғдой, арпада ширалар, трипслар, зарарли хасва 
қарши 0,2-0,3 л га дан тавсия этилади. Препарат қўлланилганда «кўтиш вақти» бўғдойда 15 кўн, 
ишлов бериш такрорлиги 2 марта. Синаб кўрган кимёвий препаратлар яхши натижа берди. Ана шў 
кимёвий препаратлар дала шароитида ҳам синаб кўрилди. 
Даладаги тажриба натижалари 2-жадвалда келтирилмоқда. Жадвалда кўриниб тўрибдики назорат 
вариантидан зараркўнанданинг сони камаямай, балки кўпайди. 
Энг кам биологик самарадорлик каципер метрин 25% к.э.пиретроидни ишлатилганда олдинги ва у 
биологик самарадорлиги 63,7% ни ташкил топди. Энг баланд кўрсаткичи фенкил 20% к.э. 
препаратини ишлатилганда аниқланди. Бу препаратни зарарли хасвага ишлатилганда 88% биологик 
самарадорли кетди. 
Бошқа вариантларда биологик самарадорлик 73,5-75,5% га етди. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish