биоценозни сувўтлари, юксак сув ва сув-ботқоқ ўсимликлари билан бойитилган биологик метод
тавсия қилинади. Кўп йиллик илмий изланишлар натижасида қишлоқ хўжалик корхоналари
(қорамолларни бўрдоқига боқиш мажмуалари, паррандачилик фабрикалари, чўчқачилик
комплекслари), саноат корхоналари (минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, биокимёвий, вино ва ёғ
корхоналари, ипак йигирув ва тўқимачилик корхоналари) ва коммунал- хўжалик, маиший оқова
сувларини органик ва минерал моддалар, оғир металлар, цианидлар, пестицидлар, нефть
маxсулотлари ҳамда патоген микроорганизмлардан турли сувўтлари ва юксак сув ўсимликлари
ёрдамида биологик тозалашнинг самарали усуллари яратилган ва амалиётга жорий қилинган (1).
Ифлосланган сувларни тозалашда микроскопик сувўтлари ва юксак сув ўсимликларининг
аҳамияти жуда катта. Табиий шароитда экотизим ўзини тозалашга мойил, яъни табиатда ўзига зарур
бўлмаган органик моддаларни қайта ўзгартиради. Тупроқ ва сувнинг органик моддалар билан
ифлосланиши оқибатида табиий биота микроорганизмларининг айрим гуруxлари ўртасидаги
муносабат бузилади ва пировардида моддалар алмашинувининг йўналиши ўзгаради, табиий
тозаланиш жараёнлари бузилади. Ифлосланган экотизимда фойдали микрофлора камаяди, зарарли ва
патоген микроорганизмлар кўпаяди. Экологик мувозанатнинг техноген ва антропоген бузилиши
муҳитнинг санитар xолатини жиддий ўзгартиради, инсонларнинг яшаш шароитлари ёмонлашади.
Оқова сувларни тозалаш методлари орасида биологик метод муҳим аҳамиятга эга бўлиб, турли сув
xавзаларининг ўз-ўзини тозалаш хусусиятига асосланган. Унинг моxиятида оқова сувлар таркибидаги
органик бирикмаларнинг биологик оксидланиш жараёнлари туради. Биологик оксидланиш
микроорганизмлар, содда xайвонлар, сувўтлари ва юксак сув ўсимликлари жамоалари (симбиоз,
антогонизм ва x.) томонидан амалга оширилади.
Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб оқова сувларни турли сувўтлари ёрдамида биологик
тозалаш бўйича илмий изланишлар амалга оширилган.(2,3). Сувўтларининг ўсиши муҳитдаги аммиак
азоти ва минерал фосфор миқдорларининг камайиши билан борган. Протококк сувўтлари ўстирилган
суюқликда бактерицид моддалар борлиги аниқланган. Бу эса оқова сувлардаги патоген ва сапрофит
микрофлорадан тозалаш имконини берган (Левина, 1961). Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича,
биологик xовузларда хлорококк ва бошқа сувўтлари таъсирида юқумли касалликлар келтирувчи
микроорганизмларнинг xалокати, асосан уларнинг муҳитга турли антибиотиклар ажратиши билан
белгиланади.
Кимё заводи оқова сувларини фенол бирикмаларидан ва нефтни қайта ишлаш заводларнинг оқова
сувларини нефть маxсулотларидан тозалашда сувўтлари қўлланилган.(4)
Сув ўтларининг бактерицид моддалари коммунал-маиший ва саноат корхоналари оқова сувларини
бактериялардан тозалашда муҳим аҳамиятга эга. Оқова сувларни тозалашда хлорелла ва сценедесмус
штаммларининг аралашмаси яхши самара беради.
Микроскопик сувўтлари билан юксак сув ўсимликлари биргаликда юқори тозалаш самарасига
эга. Оқова сувларни биологик тозалашда бактериялар ва бошқа микроорганизмларнинг муҳим роли
ҳам ўрганилган.(5) Экологик нуқтаи назардан бу тўғри, сабаби - сувўтлари ўзларининг xаётий
фаолиятида минерал моддалар ва карбонат ангидридни ўзлаштиради ҳамда муҳитга кислород
чиқаради. Ифлосланган сув xавзаларининг биологик реабилитацияси табиий ўзини тозаланиш
жараёнлари ва микроорганизмлар, ўсимликлар ҳамда xайвонларнинг фаолияти ҳисобига амалга
ошади. Бу жараёнлар узоқ вақт давом этади ва кам самарали бўлади.
Ўсимликлар сув xавзасида қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:
-
фильтрация (муаллақ заррачаларни чўктиришга ёрдам беради);
-
шимиш (ўзлаштириш) (биоген элементлар ва айрим органик моддалар ютилади);
-
жамғариш (айрим металл ионлари ва қийин парчаланадиган органик моддаларни тўплайди);
-
оксидлаш (фотосинтез жараёнида сув кислородга бойийди);
-
детоксикация (ўсимликлар заҳарли моддаларни тўплаб, уларни зарарсизлантиради).
Оқова сувлар ва тупроқни ўсимликлар ёрдамида тозалаш уларнинг ўсиш жараёнларида биоген
элементларни (азот, фосфор, калий ва x.) ўзлаштирилишига асосланган. Бундан ташқари,
ўсимликларнинг илдизи ёнида (ризосферада) микроорганизмлар йиғилиб, улар турли органик
моддаларни парчалаб, ўсимликлар ўзлаштиришига мос xолатига келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: