Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   308
Bog'liq
1kitob

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ 
Тадқиқот натижалари шуни белгилайдики, инновацион ва фан-техника сиёсатининг мақсади 
мамлакатнинг миллий инновацион тизимини шакллантириш, танлаб олинган ривожланиш 
стратегиясига мувофиқ мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини таъминловчи аниқ тадбир ва 
механизмлар яратиш, устуворликлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат. Бу сиёсат 
доирасида динамик ривожланаётган бозор иқтисодиётига мос келувчи, мамлакатнинг ресурслар 
имконияти ва барқарор ривожланиш стратегияси талабларига жавоб берадиган илмий, фан-техника 
ва технологик салоxиятни шакллантириш муҳим роль ўйнайди.
Кўрсатилган стратегик мақсад қўшимча мақсадларга эришиш йўли билан амалга оширилиши 
таклиф этилади: 
a) иқтисодиётнинг ривожланиши ва муҳим ижтимоий вазифаларнинг xал этилишига фан ва 
техника xиссасини ошириш; 
b) фан-техника салоxиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш; 
c) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор таркибий ўзгаришларни таъминлаш; 
d) ишлаб чиқариш самарадорлиги ва маxсулот рақобатбардошлигини ошириш; 
e) экологик вазият ва ресурслар сақланишини яхшилаш; 
f) жамиятда фаннинг нуфузини ошириш; 
g) фан ва таълим ўртасидаги алоқаларни мустаxкамлаш. 
Юқоридаги мақсадга эришиш учун фан-техника ва инновацион соҳаларда қуйидаги асосий 
вазифалар xал этилиши лозим: 
- юқори технологиялар ва илмий тадқиқотлар натижаларига тўлов лаёқатига эга бўлган талабни 
шакллантириш ва рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шартнома тизими асосида фан ва 
техниканинг энг самарали ютуқларини танлаб олиш ва амалга ошириш; 
- ресурсларни фан ва техника ривожланишининг устувор йўналишларида марказлаштириш; илмий 
тадқиқот ва лойиҳалар фронтини таркибий қайта тузиш ҳамда уларни инсон, жамият ва давлат xаёти 
учун муҳим аҳамият касб этувчи фаолият соҳаларида давлат томонидан устувор қўллаб-қувватлаш; 
- жаxон миқёсида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва уларнинг натижаларидан фойдаланишга 
йўналтирилган инфратузилма яратиш; бундай тадқиқотлар натижаларини жамият учун фойдали фан-
техника қарорлари, тижорат нуқтаи назаридан самарали, экологик жиxатдан хавфсиз ва 
рақобатбардош технология, товар ва хизматларга татбиқ этишни таъминлаш; 
- илмий меҳнат нуфузини ошириш, кадрларни мустаxкамлаш ҳамда ёшларни фан-техника ва 
инновацион соҳаларга жалб этиш мақсадида маxаллий ва мамлакат миқёсида амалий стимуллар 
тизимини шакллантириш; 
- фан ва таълим интеграцияси; фан ва илмий ишлаб чиқариш, фан ва интеллектуал фаолиятнинг 
бошқа турлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини ислоx қилиш, мамлакат иқтисодиётининг кадрлар 
салоxиятини уни технологик қайта жиxозлаш ва барқарор ривожлантириш вазифаларига мос 
бўлишини таъминлаш; 
- ўзаро манфаатли асосларда халқаро фан-техника ҳамкорлигини кенгайтириш, маxаллий 
олимларнинг халқаро лойиҳаларда иштирок этиши ҳамда фан-техника ва инновацион соҳаларга 
хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун шароитлар яратиш; 
- мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида фан-техника ва инновацион 
фаолиятнинг зарур ташкилий, иқтисодий, меъёрий-xуқуқий, ахборот ва бошқа турдаги таъминотини 
шакллантириш. 
Бунда асосий эътибор миллий инновацион тизимнинг шаклланишига қаратилиши лозим. Миллий 
инновацион тизимнинг вазифаси - компаниялар, институтлар, университетлар ва бошқа 
институционал бўғинларнинг молиявий ва технологик ресурсларини қонунчилик ва иқтисодий 
рағбатлар ёрдамида интеграциялаш ҳисобланади. 
Тадқиқот натижаларига кўра, миллий инновацион тизимни шакллантиришда биринчи навбатда 
қуйидагилар сезиларли талаб қилинади: 
1) мамлакат иқтисодиётида кичик ва ўрта инновацион тадбиркорлик учун инфратузилмани 
ривожлантириш (инновацион-технологик марказлар, инкубаторлар, технопарклар, инновацион-
саноат мажмуалари ва x.к.); 
113


2) инновацион фаолиятни рағбатлантириш бўйича тадбирларни кучайтириш (ИИТКИ жорий 
харажатларини солиққа тортилувчи базадан чиқариб ташлаш, бундай харажатлар ошган тақдирда 
солиқ имтиёзлари белгилаш, янги илмий асбоб-ускуналарга тезлашган амортизация қўллаш ва б., 
бюджетдан ташқари молиялаштириш манбаларини жалб этиш учун шароит яратиш (суғурталаш, 
банк тузилмалари билан алоқа механизмлари); 
3) инновацияларни бошқариш учун менежер кадрлар тайёрлаш, маxаллий юқори технологияли 
ишлаб чиқариш менежменти меъёрларини халқаро меъёрларга етказиш; 
4) риск даражаси юқори бўлган инновацион лойиҳаларни ташкил қилиш ва молиялаштириш 
бўйича жаxон тажрибаларини мамлакат иқтисодий шароитларига мослаштирувчи механизмларни 
ривожлантириш (лизинг, инвестицияларни суғурталаш, венчур молиялаштириш ва б.); 
5) ахборот хизматлари ривожланган тармоғи, жумладан, инновацион лойиҳалар бўйича 
маълумотлар тўплами ва ахборот тизимлари, капитал бозорлардаги конъюнктура xақида ахборот, у 
ёки бу лойиҳаларга маблағ киритишнинг мақсадга мувофиқлиги xақида тавсиялар;
ХУЛОСА 
Баён қилинган фикр-мулоxазалар жараёнида қуйидаги илмий хулосалар шакллантирилди: 

ўрта муддатли истиқболда давлат инновацион муҳит ва инфратузилма яратиш бўйича 
фаолият билан биргаликда ўз ҳаракатларини анъанавий давлат ғамхўрлиги (ижтимоий соҳанинг 
ривожланиши ва экологик муаммоларнинг xал этилиши, фаннинг мустақил ривожланишини қўллаб-
қувватлаш) соҳасидаги инновацияларга, инновацион муҳитнинг ўзида пайдо бўлувчи лойиҳаларни 
танлаш ва амалга оширишга қаратиши зарур. 

илмий-техник фаолият натижалари, шунингдек, мустақил саноатда қўллаш учун лойиҳани 
охирига етказиш ва тайёр маxсулотни сотишга таал-луқли илмий-техник фаолият натижаларига 
мутлақ эгалик xуқуқини давлатга бириктириб қўйиш мақсадга мувофиқ. Илмий-техник фаолият 
натижаларига эгалик xуқуқини олишда устуворлик бевосита инвесторлар билан алоқада бўлувчи 
янги техникани ишлаб чиқувчи ташкилотларга берилиши лозим. 

инвесторларнинг хомашёни сотишдан олувчи фойдасини ривожла-нишнинг инновацион 
йўлига асосланувчи узоқ муддатли юқори рентабелли ва барқарор такрор ишлаб чиқариш миллий 
вазифаларига мувофиқлаштириш учун давлатнинг бошқарув воситалари ишга туширилиши лозим. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish