• гуруxлар ўзларининг танланган топшириқларига тайёргарлик кўришлари – 40 дақиқа;
• якунлаш ва умумий баxолаш – 30 дақиқа.
Шу ўриндда айтиш мумкинки, талабаларни гурухларга бўлишда уларнинг билимини,
фикрлашиши ва фаоллигига эътибор берилиши ва гурухлар кесимида тенг тақсимланиши
лозим.
Натижалар. Талабалардан бир нафари қуйидаги ФСМУ техналогиясига асосан жавоб ёзиш
мумкин. Яъни,
Ф –фикр билдириш – “Бўз тупроқлар биологик фаоллигига эрозия жараёнларининг
таъсирини ўқитишда педагогик техналогияларнинг ўрни” мавзуси бўйича микроорганизмларнинг
тупроқдаги миқдори ва уларнинг эрозия жараёнларида камайиши ҳамда унумдорликнинг пасайишига
олиб келиши xақида ёзади. Эрозияланган тоғ олди тупроқлари унумдорлигини тиклаш, муxофаза
қилиш ва сақлаш муаммолари Республикамиз турли табиий-экологик минтақаларида улардан
оқилона фойдаланиш xозирги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
С- Ушбу умумий масалаларни ечишда тоғ олди бўз тупроқларининг хосса-хусусиятлари билан
биргаликда уларни биологик фаоллигини ҳам ўрганиш муҳим ўрин эгаллайди. Тупроқнинг биологик
фаоллиги одатда микроорганизмларнинг умумий миқдори, тупроқдан карбонат ангидрид газининг
ажралиб чиқиши, ферментлар фаоллиги ва бошқа кўрсаткичлар билан тавсифланади. Ушбу
кўрсаткичлар ичида микроорганизмлар тупроқнинг доимий ва ажралмас қисми ҳисобланади.
М - Ўтказилган тадқиқотлар давомида ҳам юқоридаги фикр ўз тасдиғини топди десак, муболаға
бўлмайди. Баҳор фаслида олинган натижаларга кўра бактериялар (МПА) миқдори типик бўз
тупроқларнинг сув айирғичида 0-30 см қатламида 1г тупроқда 300 млн xужайрани ташкил этди.
Бактерияларнинг энг кам миқдори эса буғдойзорнинг ўртача ювилган тупроғининг xайдалма
қатламида учради, бу кўрсаткич 1 г тупроқда 150 млн хўжайрани ташкил этади. Ювилиб тўпланган
тупроқларда 570 млн xужайрага етади. Бундан кўринадики, энг кўп бактериялар миқдори ювилиб
тўпланган тупроқларнинг xайдалма қатламиги тўғри келади.
Ёз фаслида эса бу кўрсаткичлар бир мунча камайганини кўриш мумкин. Жанубий қиялик типик
бўз тупроқлар ўртача эрозияга учраган хайдов ости қатламида бактерияларнинг умумий миқдори 460
минг дона бўлса, ювилиб тўпланган тупроқларда 6000 млн хужайрани ташкил этди.
Куз фаслига келиб эса юқоридаги микроорганизмлар миқдори бирмунча ошганлиги кузатилади.
Яъни эрозияланмаган тупроқларда 320 млн, ўртача ювилган тупроқларда 200 млн, ювилиб тўпланган
тупроқларда эса 600 млн хужайрани ташкил этди.
Тупроқда учрайдиган замбруғлар фақат тупроқдаги биологик жараёнларда иштирок этибгина
қолмай балки ўсимликлар xаётида ҳам катта аҳамиятга эга. Тадқиқ этилаётган тупроқларда замбуруғ
муртаклари сони 300 мингдан 750 мингтагача атрофидадир. Бу мазкур худуднинг тупроқ-иқлим
шароитлари – намлик, тупроқ рН ининг ва бошқалар билан боғлиқлиги изохланади.
Тадқиқ этилаётган тупроқларда актиномиетлар миқдори юқори эмас. Улар қатлам бўйича
тарқалишида муайян қонуният сезилмайди. Ювилмаган ва ювилиб тўпланган тупроқларда юқилган
тупроқларга нисбатан уларни миқдори юқорилиги кузатилади.
Олигонитрофиллар миқдори ўганилаётган тупроқларда замбруғ ва актиномицетларга нисбатан
кўплиги кузатилди. Баxор мавсумида 2200-1500
минг донани ташкил этди. Ёз фаслига келиб бу
кўрсаткич камайди яъни, 750 минг хужайра бўлса, куз мавсумига келиб эса бироз ошганлиги
кузатилади.
У - Тупроқ микробиологик хоссаларига кўра уларнинг миқдори кўпайиши ёки камайиши
тупроққа бериладиган озуқага боғлиқ бўлса, иккинчи томондан унга бериладиган агротехник
ишловлар таъсирига хам боғлиқдир. Изланишларимизда яна хам бу яққол намоён бўлди. Чунки
тупроқнинг физик механик хоссаларини ёмонлашиши тупроқдаги микроорганизмларни xаёт
фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Хулоса. Умуман олганда “Бўз тупроқлар биологик фаоллигига эрозия жараёнларининг таъсирини
ўқитишда педагогик техналогияларнинг ўрни” мавзусини ўрганишда бундай техналогияларнинг
самараси юқорилиги янада намоён бўлади. Чунки тупроқда кечадиган жараёнлар албатта тупроқ
микроорганизмлари фаолиятига боғлиқлиги, микроорганизмлар фаоллиги эса йил мавсумларида
баxор фаслида ва тупроқда кечадиган эрозия жараёнларида эса эрозияга учрамаган ва ювилиб
тўпланган тупроқларда кечиши маълум бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: