ҳаракатлари тизимини тушуниш керак. Бундай хатти – ҳаракатлар ўқитувчининг талабаларга
кўрсатадиган ёрдамидан бошланади.
Психология фанида ҳамкорликнинг бир нечта шакли мавжуд, улар қуйидагилардан иборат:
1. Фаолиятга кириш.
2. Мустақил ҳаракатлар (ўқитувчи билан талаба ҳамкорликда бажаради).
3. Ўқитувчи ҳаракатни бошлаб беради ва унга талабани жалб этади.
4. Тақлид ҳаракатлар (ўқитувчидан ибрат олган талаба ана шу намуна асосида ҳаракат қилади).
5. Мадад ҳаракатлари (ўқитувчи талабага мақсадни ва унга эришиш усулларини танлашда ёрдам
беради).
6. Ўзини ўзи бошқариш ҳаракатлари.
7. Ўзини ўзи қўзғатувчи ҳаракатлар.
8. Ўзини уюштирувчи ҳаракатлар.
Ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорлигидаги фаолиятига доир тадқиқотларда асосий эътибор ўзаро
муносабатнинг ривожланишини ўрганишга қаратилган, ўқитишни гуруxли ташкил қилиш жараёни
баён қилинган.
А.В.Петровский жамоадаги шахслараро муносабатлар фаолиятдан келиб чиқишини ўрганиб,
таълим жараёнида ўқитувчининг талабалар билан ҳамкорлигини ташкил қилиш фақат
уларнинг
мулоқотга эxтиёжини қондириш воситаси эмас, балки ўқув материалини ўзлаштиришнинг ҳам
воситаси эканини таъкидлаган эди.
Бу муаммога бошқачароқ ёндошган А.А.Бадалев ўқитувчи билан талаба муносабати уларнинг
самарали ҳамкорлигини вужудга келтириш учун қулайлик яратиш зарур деб ҳисоблайди. Бунинг
учун ўқитувчилар талабаларнинг шахс сифатидаги хусусиятларини мақсад ва эxтиёжларини ҳисобга
олиши керак эди.
Ҳамкорликдаги махсулдор фаолиятни психологик жиxатдан ўрганишни В.Й.Ляудис бошчилигида
гипсихологлар гуруxи амалга оширди. Унинг асосий мақсади янги психик фазилатларнинг
шаклланишида ўқитувчи билан талаба ҳамкорлигининг ролини ифодалаш эди.
Ушбу назарияга
биноан ўқув фаолиятининг шаклланиши фанасосларини ўзлаштиришнинг негизи эмас, балки
шахснинг ижтимой – маданий қадриятларини эгаллаш жараёнидир. Мазкур назария асосида ўқув
вазиятини талаба шахсининг ривожланишидаги “Яқин камолот зонаси”нигина эмас, балки
“Персептив ривожланиш зонаси”ни ҳам яратадиган тарзда лойихалаш мумкин.
В.Й.Ляудис ўқув вазияти таркибидаги 4 та ўзгарувчан xолатни кўрсатади:
1. Ташкилий ўқув жараёнининг мазмуни.
2. Таълим мазмуни ва ўқув фаолияти усулларини ўзлаштириш: бир босқичдан бошқасига ўтиш
тартиби.
3. Талаба билан ўқитувчининг ўзаро таъсири ва ҳамкорлик тизими.
4. Таълимдаги ўзгарувчан омилларнинг ўзаро алоқаси такомиллашуви.
Ҳамкорликдаги фаолият усуллари биргаликда хатти-ҳаракатлар шаклида намоён бўлиб, унга
мулоқот даврлари сингари мазкур фаолиятнинг оддий бирликлари деб қараш мумкин. Бирликдаги
ҳаракат даври қуйидагича алмашинувни ўзичига олади: ўқитувчи ҳаракатни
бошлайди, талаба уни
давом эттиради ёки тугаллайди.
Ҳамкорликдаги фаолиятнинг хусусиятларини ўрганиш ва тажрибаларда синаб кўришнинг асосий
мақсади талабаларнинг билимларини ўзлаштиришдаги қийинчиликларнинг сабабларини аниқлаш ва
таълим жараёнида билимларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишнинг асосий омилларини
аниқлашдан иборат.
Илмий асосланган инновацион таълимнинг ижтимоий – психологик йўналишидаги замонавий
таълимни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш хамда назарияни узвийлигини таъминлашдаги омиллари
сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин:
-
ўқитувчи ва талаба ўртасидаги инновацион хамкорликни
илмий ижтимоий-психологик
назариялар асосида ташкил этиш;
-
ўқитувчи ва талаба ўртасидаги муносабатлар тизимини инновацион таълим муаммолари
асосида шакллантириш;
-
ўқитувчи ва талаба инновацион хамкорлигини ташкил этишда ўқув-услубий жараёнларни
тўғри йўлга қўйиш;
-
ўқитувчи ва ўқувчи инновацион таълим хамкорлигини таъминлашда хорижий таълим
янгиликлари ва лойихаларидан унумли фойдаланиш хамда натижаларини бахолаш;
-
ўқитувчи ва талаба инновацион хамкорлигини ижтимоий-иқтисодий асосларини
ишлаб
чиқиш ва ривожлантириш;
147
Таълим ва тарбиявий жараёнларда ўқитувчи ва талаба ҳамкорлигини илмий асосларини янгича
талабларда ташкил этиш таълимда малакали кадрлар тайёрлаш ва иқтисодиёт тармоқлари ишлаб
чиқариш фаолиятини тубдан ривожлантиришга шу билан бирга мамлакат аxолиси турмуш
фаровонлигини ошириш имкониятини юзага келиши билан муҳим аҳамият касб этади. Мазкур
инновацион хамкорликнинг илмий ахамияти таълим муаммоларини хал этишдаги ўқитувчи ва талаба
ижтимоий-психологик жихатида кўриш мумкин.
Республикамизда олий таълимни модернизациялашда инновацион ўқитишнинг ўқитувчи-талаба
хамкорлиги йўналишидаги ижтимоий-психологик омиллар асосида таълим жараёнини ташкил қилиш
бўлажак мутахассисларни ижтимоий–иқтисодий фаолият жараёнларига йўналтириш имконияти ва
ривожланиш даражаларига эришишда муҳим илмий аҳамият касб этади. Xозирги кундаги олий
таълимни модернизациялаш шароитида ўқитувчи-талаба инновацион ҳамкорлиги
долзарб илмий
асосланган ва ривожлантирилиши лозим бўлган олий таълимнинг алоxида тадқиқот йўналиши
сифатида такомиллаштиришни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: