133
парчаланиши билан бирга, гиёҳванд моддалар таъсирида баъзи ҳолатларда
миянинг ҳажми кичрайиб, мия атрофияси пайдо бўлади. Бу нарса нерв тола
тузилишини ўзгаришини ўзгаришида, рефлексларнинг сезгирлигининг
камайишида, атроф-муҳитга бефарқлигида, оёқларда куч қолмаганлигида ва
бошқа белгиларда кўринади.
Гиёҳванд моддалар оғиз бўшлиғидан бошлаб ошқозон-ичак йўлининг
ҳамма қисмларида осон шимилиб қонга ўтади. Гиёҳванд моддалар истеъмол
қилингандан кейин олдин қўзғалиш эйфорияси (кайф,
хурсандчилик,
вақтичоқлик, хотиржамлик) ҳолати кузатилади. Бундан кейин ўзини тута
олмаслик, кузатиш қобилиятининг пасайиши, кўриш,кўз ўткирлигининг
камайиши, рефлектор реакцияларнинг издан чиқиши рўй беради. Кейинги
босқичда фикрлар аралашади,
умумий сезгирлиги камаяди, қўрқув босиши,
уйқусизлик ва бошқа ҳолатлар кузатилади. Гиёҳванд моддага организм,
айниқса ёш организм, ўрганиб қолса мунтазам уни истеъмол қилмаса
кайфиятнинг ёмон бўлиши, бутун танада оғриқ сезилиши,
бирор ишга,
болалар учун дарс тайёрлашга, мактабга боришга ҳам мутлақо иштиёқ
бўлмаслигини сезиш мумкин.
Умуман олганда, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш киши
организмдаги изчилликнинг бузилишига, меҳнат фаолиятининг издан
чиқишига сабаб бўлади. Одам ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қолади, қандай
бўлмасин истеъмол учун зарур морддаларни топиш унинг учун биринчи
даражадаги муаммога айланиб қолади.
Гиёҳванд моддалар ва никотин таъсирида қон
билан турли аъзоларни
таъминланиши ёмонлашади, бош мия қон томирлари, дастлаб бироз
кенгайиб, сўнг тораяди, натижада турли аъзоларнинг, айниқса миянинг қон
билан таъминланиш жараёни ёмонлашади. Шунинг учун гиёҳвандларнинг
хотираси сусайиб боради. Шу билан бирга моддалар алмашинуви жараёни
издан чиқади ва барча ички аъзоларнинг фаолияти сусайиб, одамнинг ташқи
муҳит омилларига қаршилик қилиш қобилияти ҳам
пасайиб кетади ва
гиёҳванларнинг турли касалликларга чалиниш даражаси ошади.
Статистик маълумотлар кўрсатадики, гиёҳвандларда жигарда гепатит
касаллиги, ошқозонда гастрит, ичак яралари кўпроқ учрайди. Гиёҳвандларда
юрак мускулларининг қисқариш кучи ҳам анча камаяди. Гиёҳванд моддалар
фақат истеъмолчини ўзидагина эмас, балки унинг кейинги авлодларида ҳам
салбий изини қолдиради.
Демак, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиниши соғликка тузатиш
қийин бўладиган зарарли таъсир кўрсатади. Шундай нарсаларни олдини
олиш учун мутахассис ходимлар билан ҳамкорликда
болалар орасида,
мактабда, маҳаллаларда, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари
орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган катта ёшлиларда соғлиғи ва
юриш-туриши қанчалик ўзгарганлиги ҳақида ахборот бериш зарур. Бу
нарсанинг таъсирини жонли образлар мисолида кўрсатиш аҳамияти каттадир.
Do'stlaringiz bilan baham: