4
КИРИШ
Давлатимизда юксалиш ва янгиланиш жараёнлари бормокда. Мустақил
давлатимизнинг мустаҳкамлигини сақлаш, уни ривожлантириш, бутун дунёга
танитиш — булар ҳаммаси келажак авлоднинг олдида турган асосий
вазифалардандир. Шунинг учун ёш авлодни ҳар томонлама етук, соғлом ва
чиниққан қилиб тарбиялаш
педагог ва тарбиячилар, тиббиёт ходимлари, ота-
оналар ва кенг жамоатчилик олдида турган юксак вазифалардан биридир.
Ҳозирги кунда республикамиз раҳбарияти ёш авлодни етук инсон даражасига
етказиш, саломатлигини мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга
солмокда. Мамлакатимизда «Кадрлар тайёрлаш», «Соғлом авлод"
миллий
дастурлари ишлаб чиқилган. Ҳукуматимиз томонидан ўсиб келаётган авлоднинг
саломатлигини яхшилаш ва ҳимоя қилиш бўйича қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Она ва бола саломатлигига алоҳида эътибор берилмоқда. Шунингдек, болалар
ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш хам давлат аҳамиятига эга
бўлиб қолмоқда.
Атроф-мухитнинг
ифлосланиши,
табиат
ва
инсон
ўртасидаги
мувозанатнииг бузилиши
жамиятнинг ривожланишига, инсонлар соғлиғига
салбий таъсир этиб, глобал муаммога айланиб бормокда. Инсонлар соғлиғини
яхшилаш учун профилактик чораларга катта эътибор бериш, ёшлар ўртасида
таълим-тарбия ишларини амалга ошириш зарурлиги айтиб ўтилди.
Эзгу ниятларга интилиш ва ҳаракатларнинг негизида бизнинг миллатимиз
ва халқимизга мансуб бўлган бағрикенглик ва
олижаноблик фазилатлари шу
билан бирга ёш авлодимизни тарбиялаш ва маънавий юксалтириш йўлида
қилаётган барча ишларимиз ўз ифодасини топган. Соғлом ва баркамол авлодни
вояга етказиш орзуси айнан мустақиллик билан боғлиқ эзгу интилиш бўлгани
боис истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб уни амалга ошириш энг устувор
вазифаларимиздан биридир.
Болалар ва ўсмирлар асосий вақтини мактабда ўтказар экан, уларнинг
жисмоний ва ақлий ривожланишига, уларда келиб чиқаётган
касалликларни
олдини олишга алоҳида эътибор бермоғимиз лозим. Ўқитувчи ва тарбиячилар
жисмонан соғлом ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш учун болаларнинг
ўсиш ва ривожланиш қонуниятларини пухта ўрганишлари лозим. Мактаб
ўқувчилари учун кун тартиби ва
дарс жадвалларини тузиш, болаларга ақлий ва
жисмоний меҳнатларни тўғри тақсимлаган ҳолда, уларнинг ёши ва физиологик
ҳолатини ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Боланинг физиологик
ҳолатини, жисмоний ва интеллектуал ўсиш ва ривожланиш меъёрларини билган
ҳолдагина уларни тўғри тарбиялаш ва ўқитиш мумкин. Ҳар бир ота-она, педагог
ва тарбиячи бола соғлом, ҳар томонлама баркамол бўлиб ўсиши учун гигиеник
талабларни ва организмнинг ўсиш ва ривожланиш қонуниятларини
билиши
зарур. Ўсиб бораётган организм ёшига мувофиқ ҳолда ақлий ва жисмоний иш
билан таъминланади. Педагог ва тарбиячилар боланинг ана шу бажара олиш
имкониятини ҳисобга олиши керак. Шунингдек, меъёрий гигиеник шароит яратиб
бериш-ўкувчининг кун тартиби, мактабда ва уйда ақлий ва жисмоний меҳнат
5
қилиши, овқатланиши, дам олиши ҳамда ташқи муҳитнинг бошқа
шароитлари
(ҳавонинг тозалиги ва ҳарорати, хонанинг ёритилиши, мебелларнинг мос келиши
ва бошқалар) назардан четда қолмаслиги керак.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўзининг асосий
масалаларидан бири деб соғлом авлодни тарбиялашни белгилаб олди. 2000
йилги соғлом
авлод йили деб эьлон қилиниши мамлакатимизда олиб
борилаётган олий ишларнинг давоми деб ҳисобланади. Мустақил
Ўзбекистон олдида турган асосий масалалардан бири бу таьлим-тарбия
тизимини тубдан ўзгартириб, уни ҳозирги
замон талаби даражасига
кўтаришдир. Мамлакатимизиинг биринчи ордени "Соғлом авлод учун" ордени
бўлиб, у 4 март 1999 йилда қабул қилинган. 3 декабрь 1993 йилда Вазирлар
Махкамасининг 589 қарори билан ўсиб келаётган авлодни соғломлаштириш
чора тадбирлари ҳакидаги комплекс дастур қабул қилинди. Бу дастурнинг
асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
1. Ҳар бир халқ таьлими ходими тиббий ва гигиеник билимларга эга
бўлиши.
2. Ҳар
бир халқ маорифи ходими таьлим—тарбиянинг гигиеник
нормаларини билишлари.
3. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
4. Ёш авлодга гигиеник тарбия бериш.
5. "Соғлом авлод учун" дастурини кенг тарғиб қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: