68
олам проекцияси;
ярим шарлар проекцияси;
океанлар проекциялари;
материклар ва қутбий вилоятлар проекциялари;
материкларнинг йирик қисмлари проекциялари;
давлатлар ва уларнинг кисмларининг проекциялари;
■Аниқ максадли карталар проекциялари;
топографик карталар проекциялари;
1: 1000000 ва 1: 2500000 масштабли умумгеографик дунё
картаси
проекциялари;
навигацияли карталар проекциялари.
Космик макон картаси проекциялари.
■Юлдузли осмон проекцияси;
■Сайёралар ва уларнинг йўлдошлари проекциялари;
■Комета ва астероидлар проекцияси.
§ 19. ХАТОЛАР КАТТАЛИГИ ВА ТАВСИФИ БЎЙИЧА
ПРОЕКЦИЯЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ
Тавсиф бўйича проекциялар хатолиги эркин,
тенг катталикдаги, тенг
бурчакли ва тенг оралиқлиларга бўлинади.
Эркин картографик проекция
- бу барча
турдаги хатоликлар мавжуд
бўлган,картографик проекциядир.
Тенг катталикдаги проекция
- бу майдонлар ўзгаришга эга бўлмаган,
картографик проекциядир.
Тенг бурчакли проекция
-бу бурчаклар хатоларга эга бўлмаган,
картографик проекциядир.
Тенг оралиқли картографик проекция
– бу бурчак ва майдонлар хатолари
бир хил бўлган, эркин картографик проекциядир.
69
Келтирилган классификация асосийларидан ва энг муҳимларидан бири
ҳисобланади. Классификатциянинг камчилиги бўлиб, кўплаб эркин
проекциялардан, моҳиятига кўра, учта хусусий ҳолатни:
Икки четки-тенг бурчакли ва тенг катталикли проекциялар ва бир ҳолатда
уларнинг орасидаги-тенг оралиқли проекцияларга ажратилади.
Амалий мақсадларда мазкур классификация кўп оддийлаштирилади-
қўшимча босқичлар
киритилади, уларнинг сони ҳар хил бўлиши мумкин.
Одатда беш босқичли шкала қўлланилади.
1.
Тенг катталикдаги проекция.
2.
Тенг катталикли ва тенг оралиқли проекция ўртасида
турувчи кисик
хатоликли майдон проекцияси.
3.
Тенг оралиқли проекция.
4.
Тенг катталикли ва тенг оралиқли, проекция ўртасида турувчи кисик
хатоликли бурчак проекцияси.
5.
Тенг бурчакли проекциялар.
Биринчи босқичдан бешинчи босқичга харакатланганда майдонлар ўзгариши
ошади, бурчаклар ўзгариши эса йўқолади.
Кўп босқичли классификацияларнинг камчилиги бир босқични бошқасидан
аниқ фарқловчи миқдорли тавсифларнинг йўқлигидир. ХХ асрнинг 70-
йилларида Г.И.Конусова бу босқичларни бўлиш мақсадида, локал омилни
таклиф қилди. Бу омил бурчак катталигидир. Уни бурчак классификацияси деб
атаймиз. Бурчак классификация қуйидагича ҳисобланади:
Формулада арктангенс белгиси остида каср туради. Каср суратида -
шаклнинг локал хатолигини
тавсифловчи катталик, шунингдек, бурчаклар
локал хатолиги катталик, махражда - эса майдонларнинг локал хатоси туради.
70
Бу формулани батафсил кўриб чиқамиз. Картанинг исталган нуқтасида тенг
бурчакли проекцияда узунликларнинг хусусий масштаби йўналишга боғлиқ
эмас, а=b, шунинг учун α=0. Тенг катталикли проекцияларда майдоннинг
хусусий масштаби p=ab=1, бинобарин α=π/2. Тенг оралиқли проекцияларда
шакл бурчаклар ва майдонлар хатосининг таьсири бир хил, формуладаги сурат
махражга тенг, α=π/4.
Шунинг учун хатолар тавсифга кўра, проекцияларнинг алоҳида босқичларга
бўлиниш миқдорли баҳолаши қуйидагича амалга оширилади:
α = 0 тенг бурчакли проекциялар;
α = π/4 тенг оралиқли проекциялар;
α = π/2 тенг катталикли проекциялар;
0< α< π/2 - эркин проекциялар.
Бир бурчакни бошқасидан фарқлаш учун классификация бурчагида аниқ чегара
белгилари кўрсатилиши керак.
Тўққиз босқичли классификацияни қуриш 6-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: