113
қимматли қоғозларга инвестиция қилиш фаолияти бўйича маълум чекловлар кўзда тутилган.
Улар қуйидагилардан иборат:
1. Тижорат банки томонидан битта корхонанинг устав капиталига ва шу корхонанинг
бошқа қимматли қоғозларига қиладиган қўйилмалар миқдори биринчи даражали тижорат
банкининг регульятив капиталини 15 фоизидан ортмаслиги керак;
2. Тижорат банки томонидан барча эмитентларнинг устав капиталига ва уларнинг бошқа
қимматли қоғозларига қиладиган инвестиция қўйилмалари миқдори биринчи даражали
тижорат банкининг регульятив капиталининг 50 фоизидан ортмаслиги керак;
3. Тижорат банки томонидан нодавлат қимматли қоғозларни олди-сотдиси учун
қўйилмалари миқдори биринчи даражали тижорат банкининг регульятив капиталининг 25
фоизидан ортмаслиги керак.
Амалдаги қонунчиликка асосан, Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари ва
унинг шуъба ташкилотлари томонидан инвестиция институтларидан ташқари барча
ташкилотларнинг устав капиталини 20 фоизидан ортиқ улушига эгалик қилиш таъқиқланади.
Шуни таъкидлаш лозимки юқорида таъкидлаб ўтган чекловлар тижорат банклари томонидан
кредит гарови учун қабул қилинган қимматли қоғозларни сотиш хуқуқига
қўлланилмайди.Бундай холатларда, тижорат банклари гаров учун қабул қилинган қимматли
қоғозлар юзасидан хуқуқини бир ой давомида амалга оширилиши лозим.
Тижорат банкларида қимматли қоғозлар бўйича инвестиция портфели ички хисоботи ўз
ичига қуйидаги маълумотларни олиши керак:
-қимматли қоғозларнинг хар бир шакли ва тури бўйича ажратилиши:
-қимматли қоғозларнинг сифат рейтинги;
-қимматли қоғозларни хар бирининг номинал ва бозор қиймати;
-қимматли қоғозларнинг хар бирини сотиб олиш ёки сотиш санаси;
-қимматли қоғозларнинг фоиз ставкалари;
-қимматли қоғозлар бўйича скидкалар;
-қимматли қоғозлар бўйича олинган дивидендлар ёки фоиз даромадлари;
-қимматли қоғозлар олди-сотдиси битимидан олинган фойда.
Тижорат банкларида қимматли қоғозлар бўйича бундай хисоботни доимий равишда
ва инвестиция қимматли қоғозлари учун хамда олди-сотдига мўлжалланган қимматли
қоғозлар учун алохида олиб борилиши лозим. Бундан ташкари Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан барча тижорат банкларига инвестиция фаолиятини олиб
боришда «қимматли қоғоз эмитенти» деган махсус формадан фойдаланиш кўзда тутилган.
Ушбу анкетада хар бир қимматли қоғоз эмитентининг барча паспорт маълумотлари ва унинг
молиявий холати (қоплаш коэффициенти, ликвидлик коэффициенти, мухторлик
коэффициенти )акс этади. Бу анкета доимий равишда янгиланиб туриши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: