Халқаро валюта фонди
1944 йилда Бреттон-Вудсда имзоланган
Келишувга биноан ташкил этилган, БМТнинг ихтисослашган муассасаси
ҳисобланади.
1944 йилги Келишувнинг 1-моддасида белгиланганидек, ХВФ қуйидаги
мақсадларни кўзлайди:
а) халқаро валюта масалалари бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар ва
консультация учун механизмини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликка
кўмаклашиш;
205
б) халқаро савдонинг муХССТанатли ўсишига ва шу билан бандлик
даражаси ва аҳолининг реал даромадлар даражасини ҳамда ишлаб чиқариш
имкониятларини оширишга ёрдам бериш;
в) валюталарнинг барқарорлигини сақлаш ва соддалаштирилган валюта
муносабатларининг шаклланишига кўмаклашиш, ҳамда валюталарнинг
рақобат асосида қадрсизланишини олдини олиш;
г) операциялар бўйича тўлов тизимини шакллантириш ва жаҳон
савдоси ўсишига тўсқинлик қилувчи валюта чекловларини бартараф этишга
интилиш;
д) аъзо-давлатларга тегишли кафолатлар асосида улар тўлов
балансларидаги
муХССТанатни
тиклашлари
учун
фонд
умумий
ресурсларини тақдим этиш, бунда аъзо-давлатлар жаҳон ёки миллий
даражадаги
ривожланишга
путур
етказувчи
чора-тадбирларни
қўлламасликлари кўзда тутилади.
ХВФ Устав капитали қарийб 150 млрд. доллардан ортиқдир. У аъзо
давлатлар тўловлари асосида ташкил этилади. Аъзо давлат белгилаган
квотанинг 25% ини СДРда ёки эркин муомаладаги валютада тўлайди, 75%
ини эса миллий валютада тўлайди. Кўпроқ квоталарга АҚШ-18,8%, Буюк
Британия-6,5%, ГФР-5,7%, Франция-4,7%, Япония-4,2%, Россия-3%
эгадирлар.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки
1990 йил 29 майдаги
Келишувга биноан ташкил этилган. Банк Марказий ва Шарқий Европа
мамлакатларида бозорга асосланган очиқ иқтисодиётга ўтишга ҳамда
хусусий ва тадбиркорлик ташаббусларини ривожланишига кўмаклашиш, ўз
олдига мақсад қилиб белгилаган.
ЕТТБ функциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) кичик ва ўрта ташкилотларнинг хусусий тадбиркорлик фаолиятини
фойдали ва рақобатбардош фаолиятларини мукаммаллашувига хусусий
ҳамда
бошқа
манфаатдор
инвесторлар
қўйилмалари
орқали
ривожлантиришга кўмаклашиш;
206
б) банк мақсадларига етишиш учун ички ва чет эл капиталини ҳамда
бошқарув тажрибасини жалб этиш;
в) продуктив инвестицияларга, хусусан хусусий ва тадбиркорлик
ташаббуслари ривожланишига зарур бўлган вақтда хизматлар ва молия ҳамда
тегишли инфраструктурага инвестиция жалб этишга кўмаклашиш;
г) тегишли лойиҳаларни тайёрлаш, молиялаштириш ва амалга
оширишда техник ёрдам кўрсатиш;
д) капитал бозорларини ривожланишини рағбатлантириш;
е) бирдан ортиқ олувчи аъзолар қатнашган, асослантирилган ва
иқтисодий яшовчан лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
ж) ўз фаолиятида экологик ва мустаҳкам тараққиётга кўмаклашиш.
Ушбу функцияларни ижро этишда ЕТТБ ХВФ, ХТТБ, Халқаро молия
корпорацияси, Тараққиёт ва иқтисодий ҳамкорлик Ташкилоти билан яқиндан
ҳамкорликни амалга оширади.
Тараққий этган банк тизими ва қонунчиликнинг эркинлиги сабабли Лондон
қисқа муддатларда евровалюталар бозорининг муҳим марказига айланди.
Бундай марказлар аста-секин бошқа қитъалар ва турли вақт оралиқларида
ишлайдиган марказлар сифатида вужудга кела бошлади. Ҳозирги кунда ер
юзида 35 яқин евровалюталар маркази мавжуд:
Лондон, Токио (бозордаги 20 % ташкил этади);
Нью-Йорк, Франкфурт-эн-Майн (10 %дан);
Париж (7 %);
Цюрих — Женева (6 %);
Люксембург (4 %);
Амстердам, Брюссель (3 %дан);
Милан (2 %);
Торонто (1 %).
Бошқа евровалюталар марказларига қўйидаги шаҳар ва ҳудудларни
келтириш ҳам мумкин:
207
Do'stlaringiz bilan baham: |