108
5-МАВЗУ. ХАЛҚАРО ТОВАРЛАР, ХИЗМАТЛАР ВА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ
МУЛК САВДОСИ
1. Жаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ва унинг ривожланиши.
2. Халқаро товарлар савдоси ҳақида тушунча
3. Халқаро хизматлар савдоси ҳақида тушунча
4. Хизматлар бўйича асосий иқтисодий савдо битимлари
5. Халқаро туризм хизматлари
6. Иқтисодий алоқаларни суғурталаш
7. Жаҳон интеллектуал мулк савдосининг ривожланиш тенденсиялари.
8. Ўзбекистонда интеллектуал мулк савдосининг ҳуқуқий-институционал
асослари.
1. Жаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ва унинг ривожланиши.
Жахон озиқ-овқат маҳсулотлари бозори "Озиқ-овқат хавфсизлиги"
тушунчаси билан бевосита боғлиқ бўлиб ХХ асрнинг ўрталарида шаклланди.
Жахон озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ташкил этилишида "озиқ-овқат
хавфсизлиги" тушунчасига санитар-эпидемиологик,
физиологик, экологик,
аграр, ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг ўзига
хос назарий
ёндашувлари мавжуд бўлиб, 200 дан ортиқ тушунча ва 450 дан ортиқ кўрсаткич
билан боғлаб ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Жаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини таҳлил қилишда тарихий-
иқтисодий жиҳатдан қуйидаги босқичларни белгилаш ёки ретроспектив таҳлил
қилиш мумкин:
Биринчи босқич (1940-1960 йиллар).
Иккинчи жаҳон уруши кўплаб
мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигига зарар етказди ва озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайди. Айниқса, собиқ
Иттифоқнинг 1950 йилдаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 1940 йилдаги
даражада қайта тикланди. Натижада қишлоқ хўжалигини
тиклаш ва урушда
зарар кўрган давлатларнинг озиқ-овқат импортига боғлиқлигини камайтириш
109
учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида махсус халқаро
ташкилот
ташкил этиш ва халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини шакллантириш
зарурати рўёбга чиқди. Бу даврда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан
қишлоқ хўжалиги учун яроқли табиий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни зарур даражасига
эришиш ва уларнинг
халқаро
савдосини
йўлга
қўйиш
муаммосига
эътибор
қаратилди.
Мамлакатларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш зарурати ва
халқаро бозорда айрибошлаш афзалликлари тахлил этила бошлади.
1943 йили Хот Спрингсда (АҚШ) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
"Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)"ни ташкил этиш мақсадида
46 мамлакат вакиллари иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Бунда
миллий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун
таъриф тўсиқларни қисқартириш каби бир қатор таклифлар қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: