Вазирлиги тошкент молия институти


М.Познернинг “технологик узилиш” модели



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

М.Познернинг “технологик узилиш” модели. 
Бир қатор иқтисодчи олимлар мамлакатнинг халқаро савдода тутган 
ўрнини технологик тараққиёт орқали тушунтиришга ҳаракат қилишди. Улар 
орасида М.Познер ажратиб кўрсатиш мумкин.
Америкалик иқтисодчи Майкл Познер 1961 йилда халқаро савдони 
технологик тараққиёт билан боғлиқлигини очиб беришга ҳаракат қилди. Бу 
олим томонидан технологик узилиш модели ишлаб чиқилди.
М.Познернинг “технологик узилиш” моделига мувофиқ мамлакатнинг 
янги технологияни яратиши унга ушбу технология асосида товар ишлаб 
чиқаришда ва бу товарни жаҳон бозорида сотишда вақтинчалик монополияга 
эга бўлади. Бу эса, мамлакат бошқа ишлаб чиқариш омиллари билан 
таъминланганлигида устунликка эга бўлмаса ҳам жаҳон бозорида етакчи 
экспортёрга айланиши мумкинлигини англатади.
М.Познернинг ушбу модели бошқа америкалик иқтисодчи Раймонд 
Вернон томонидан ривожлантирилди. 1966 йилда Р.Верноннинг “маҳсулотнинг 
ҳаётийлик цикли” моделига бағишланган мақоласи чоп этилди. 
6.
 
Халқаро меҳнат тақсимотининг тадқидий йўналишлари
Халқаро меҳнат тақсимоти тадқиқотлари бўйича танқидий йўналишнинг 
келиб чиқиши одатда 
аргентиналик Р.Пребиш ва америкалик Г.Зингер 
номи билан боғлаб тушунтирилади. Улар ҳақиқатдан ҳам биринчи бўлиб 


58 
халқаро меҳнат тақсимотининг ўзаро фойдали характери тўғрисидаги тезисга 
қарши чиққан ва саноати ривожланган мамлакатлар аграр мамлакатлар 
ҳисобига бойиб боришини кўрсатиб берган тадқиқотчилар ҳисобланади. Лекин 
айнан шундай ғояларни бошқа атоқли иқтисодчилар – 
шветсиялик Г.Мюрдал, 
англиялик Т.Балог, франсиялик Ф.Перру, бразилиялик С.Фуртадо, 
америкалик У.Люис ва Хиршманлар 
ҳам илгари сурган. Бу 
иқтисодчиларнинг “Қиёсий устунлик назарияси”га танқидий қарашлари асосан 
унинг методологиясига қаратилган. Уларни мазкур назариядаги иккита жиҳат 
қаноатлантирмаган. 
Биринчидан, “Қиёсий устунлик назарияси” мувозанатлик принсипи 
асосида қурилган. Унинг тарафдорлари тадқиқотида иқтисодий жараёнлар 
маятник ҳаракатига ўхшатилади, яъни мувозанат кучларининг бузилиши 
эртами, кечми унинг аввалги ёки анча юқори даражада қайта тикланиши билан 
тугалланади. Ҳақиқатда эса ундай эмас, деб ҳисоблайди юқорида кўрсатилган 
иқтисодчилар ва мувозанатлик ёндашувига кумулятив (ҳаракатнинг бир 
томонга йўналтирилиши) принсипини қарши қўяди. “Агар бир омил ўзгарса, - 
деб ёзади Г.Мюрдал, - унда иккинчи бир омилда албатта ўзгариш бўлади. 
Натижада ўзаро таъсир кўрсатишнинг кумулятив жараёни кучайди... ёки 
қандайдир бир омилнинг ўзгариши, қандай сабабдан бўлишидан қатъий назар, 
кумулятив самаранинг ялпи таъсири туфайли барча тизимни муайян йўналишда 
ҳаракатга келтиради”. Бошқача қилиб айтганда, бузилган мувозанат автоматик 
тарзда қайта тикланмайди, балки намувозанатликни кучайтирувчи ва тизимда 
сифат ўзгаришига олиб келувчи кучларни келитириб чиқаради.
Т.Балогнинг 
“Тенг 
ҳуқуқли 
бўлмаган 
шериклар” 
асарида 
номувозанатликнинг кучайиши тўғрисида сўз юритилади. Унда халқаро савдо 
жараёнида ривожланган ва қалоқ мамлакатлар ўртасидаги узулишнинг кучайиб 
бориши, бундай савдо иштирокчи мамлакатлар иқтисодиётини ўзаро тўлдириб 
боришига таъсир кўрсатмаслиги, балки даромадлар ва ресурсларни жамғариш 
ва тақсимлаш имкониятларидаги кумулятив тенгсизликнинг кучайишини 
келитириб чиқариши кўрсатиб берилади. Гарчи халқаро савдо натижасида 


59 
жаҳон даромадлари кўпайиб бориши мумкин бўлса-да, шунга қарамай, 
камбағал ҳудудларнинг қошшоқлашуви кучайиб бормоқда. Анча ривожланган 
мамлакатларга келсак, савдо уларнинг ресурсларини кўпайтириб, устунлигини 
яна ҳам оширмоқда.
Т.Балогнинг мулоҳазаларини мантиқан охирига етказган С.Фуртадо 
ҳисобланади. Унинг фикрига кўра, халқаро иқтисодий муносабатларда 
тенгсизлик ҳуқуқи шу даражага бориб етдики, ривожланаётган мамлакатларни 
хўжалик субъектлари сифатида гапириш бирон маъно касб этиши қийин. 
Халқаро миллий корпоратсияларнинг пайдо бўлиши билан қолоқ мамлакатлар 
ўз моҳиятига кўра иқтисодий суверенлигини йўқотди, жаҳон капиталистик 
хўжалигининг “қарам подсистемасига” айланди. Фуртадо қайд қилиб 
ўтганидек: 
“Қолоқ 
иқтисодиётда 
ривожланиш 
кўпинча 
хорижий 
корхоналарнинг кенг тарқалишига боғлиқ бўлади ва шу маънода бундай 
ривожланиш “халқаро” ҳисобланади. Ушбу хорижий корхоналарнинг фаолияти 
кўрилаётган подсистема ташқарисида қабул қилинадиган қарорларга 
асосланади”.
Қиёсий устунлик назарияси методологияси танқидининг иккинчи, асосий 
йўналиши иқтисодиётнинг ижтимоий ўлчамига қаратилган. Халқаро меҳнат 
тақсимотининг “неоклассик консепсияси” тарафдорларли ҳам, “маҳсулотнинг 
ҳаётий цикл” назариячилари ҳам хўжалик юритишнинг ижтимоий 
масалаларини назардан четда қоладиришган. Ижтимоий масалалар эса, 
танқидий йўналиш вакилларининг таъкидлашича, “соф иқтисодий” фаолиятга 
ўзига хос тарзда таъсир кўрсатади. Юқорида айтилганларни У.Люс қуйидаги 
мисолда тасдиқлаб беради.
Икки мамлакат – ривожланган ва қолоқ – тайёр маҳсулот ва хом ашё 
айирбош қиляпти деб фараз қиламиз. Агар “соф” неоклассик назария нуқтайи 
назаридан олиб қарасак, унда айирбошлаш шак-шубҳасиз ўзаро фойдали деб 
тан олинади. Лекин кам ривожланган иқтисодиётнинг ўзига хослигини ҳисобга 
олиб салгина ўзгартириш киритсак, хулоса бутунлай бошқача чиқади. 
Кўпчилик қолоқ мамлакатларда жуда паст меҳнат унумдорлигига асосланган 


60 
анча кўп натурал хўжалик сектори амал қилади. У ерда иш ҳақи паст 
бўлганлиги сабабли ортиқча ишчи кучи экспорт секторига доимо оқиб ўтади. 
Шунинг учун ривожланаётган мамлакатлар экспорт секторида унумдорлик 
қанчалик ошмасин, ундаги иш ҳақи даражаси барибир натурал хўжаликдаги 
паст меҳнат унумдорлиги билан аниқланади. Модомики эспорт сектор 
тадбиркорларнинг фойдаси, У.Люс бўйича, халқаро миқёсда тенглашар экан, 
меҳнат унумдорлигининг ўсиши натижаларидан ривожланган мамлакатлар 
истеъмолчилари фойда кўради. Бирининг иккинчиси томонидан эксплуататсия 
қилиниши кўриниб турибди.
Хўжаликни бошқаришнинг ижтимоий жиҳатлари таҳлили, танқидий 
йўналиш тарафдорларининг таъкидлашича, ўзаро тартиб ёндашувини тақозо 
этади, яъни иқтисодий жараёнларнинг ҳуқуқий, сиёсий, маданий анъаналар, 
психология ва шу кабилар билан ўзаро таъсирини ўрганиш талаб қилинади. 
Бундай методологик кўрсатма баъзи бир ижобий натижаларга эришишга имкон 
берди. Масалан, мустамлакачилик хукмронлиги ва мустамлакачиликнинг 
емирилиши давридаги жаҳондаги етук мамлакатлар сиёсатини конкрет 
тадқиқот қилиш асосида Г.Мюрдал, Ф.Перру ва уларнинг ҳамкасблари қарам 
мамлакатларда аниқ мақсадга йўналтирилган асимметрик (мувозанат бузилган) 
иқтисодиётни шакллантириш механизмини очиб берди ва шу билан “учинчи 
дунёдаги” оғир, мушкул аҳвол учун жавобгарликнинг бир қисми кимнинг 
бўйнига тушишини ишонарли қилиб кўрсатиб берди.
Г.Зингер, Т.Балог, С.Фуртадоларнинг “намойиш самараси” аталмиш 
таҳлили ўзаро тартиб ёндашувини унумли қўллашга яна бир мисол бўла олади. 
Бу иқтисодчиларнинг кузатиши бўйича, қолоқ мамлакатларга экспорт 
қилинаётган товарлар бу ерда нафақат истеъмол буюмлари вазифасини ўтайди, 
балки юқори ривожланган мамлакатлар турмуш тарзи тўғрисида ахборот 
тарқатиш вазифасини ҳам ўтайди ва бу маҳаллий аҳолининг анча бой қатламига 
“намойиш таъсирини” ўтказади. Ер эгалари, буржуазия ва амалдорлар 
ривожланган мамлакатларнинг истеъмол андозаларини қабул қилишга 
киришади. Натижада аввалари кўп даромад эгаларининг истеъмоли учун 


61 
импорт қилинадиган товарлар энди маҳаллий саноат томонидан ишлаб 
чиқарилиши кучаяди. Шу билан зарурий буюмларни ишлаб чиқариш учун 
мўлжалланган капитал қўйилмалари қисқаради. Нега бундай жадал 
“ривожланиш” кўпинча аҳоли турмуш даражасининг пасайишига олиб келиши 
шундай кўриниб турибди.
Танқидий йўналиш вакиллари “Қиёсий устунлик” назариясининг 
камчиликларини ишонарли қилиб кўрсатиб берса-да, улар мазкур назарияга 
қарши муқобил рақобатбоб назария тавсия эта олмади. Уларнинг батафсил 
ишлаб чиқилган консепсияси бўлмаганлиги сабабли, улардан фақат айрим 
методологик элементларни, назарий ғояларни олиш мумкин. Масалан, Г.Зингер 
бўйича, хом ашё ва меҳнатни иқтисод қилувчи янги техника юқори 
ривожланган мамлакатлар муаммосини ечиш учун мўлжалланган. Демак, уни 
ривожланаётган мамлакатларда қўллаш, уларнинг манфаатларига жавоб 
бермайди. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish