Вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/158
Sana11.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#543477
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   158
Bog'liq
kasbiy talim metodikasi

Назорат учун саволлар 


1.
К ўрсатмалилик тамойили.
2.
Ўқитишни техника воситалари. 
3.
Ўқув киноси. 
 
 
11– мавзу: Ўқувчиларнинг китоб билан ишлаши
Р е ж а: 
1.
Асосий дарслик
2.
Ўқув қўлланма 
3.
Маълумотномалар 
4.
Қўшимча техникавий адабиѐтлар 
 
Асосий тушунча ва иборалар:
Дарслик, ўқув қ ўлланмалар,
маълумотномалар билан ишлаш,
техникавий дастурлардан фойдаланиш. 
 
Ўқувчиларга фандан билим беришда ўқитувчи фойдаланадиган 
педогогик воситалар хазинасида китоб муҳим урин тутади. Умумтехника ва 
махсус фанларни ўрганишга татбикан олганда китоб- асосий дарслик ѐки
ўқув қ ўлланмаси, қ ўшимча адабиѐт, справочниклар, ГОСТ жадваллари, 
ҳар хил техникавий ҳужжатлар, махсус журналлар, илмий-техникавий 
ахборот органлари ҳамда хизматларнинг нашрлари, баъзи холларда эса 
илмий- оммабоп адабиѐтдир. Ўқувчилар китобдан ўқитувчи дарсда 
баѐн этган ўқув матнриалларини мустахкамлайдилар ва такрорлайдилар. 
Китобда синф ва уйда ечиш учун масалалар, жавоб берилиши лозим б
ўлган синов саволлари келтирилади, текстга оид расмлар, мазмунини
ўзлаштириб олиш зарур б ўлган жадваллар, схемалар, графиклар, 
диаграммалар берилади. Ўқувчилар ўқитувчининг топшири ғи б
ўйича китобдан ўқув материалининг муайян қисмини мустақил
ўрганадилар. Аммо китобнинг ўқувчи, булажак ишчи хаѐтидаги роли шу 
билангина чекланиб қолмайди. Илмий-техника тараккиѐти асрида, яъни 
ишлаб чиқариш техникаси ва технологияси такомиллашиб бораѐтган бир 
даврда малакали ишчи илмий-техника адабиѐтидан фойдаланиб, ўз 
билимларини тулдириб бориши, барча янги, ил ғор нарсаларни билиб 
олиши зарур б ўлади. шу сабабли ўқувчида китоб билан ишлай олиш 
малакаси 
хосил 
қилиш 
умумпедогогика 
муаммосининг- 
шахс 
мустақиллигини ривожлантиришнинг бир қисми ҳисобланади. 
Оқорида айтиб ўтилганидек, ўқувчиларнинг китоб билан 
ишлаши, огзаки баѐн ва Суҳбат билан бир каторда, янги ўқув материалини 
билдириш методларидан биридир. Шу муносабат билан, дарс вақтида огзаки 
баѐн ва китоб билан ишлаш орасидаги нисбатни аниқлаш муҳимдир. Бу 
методлар қуйидагича қ ўшиб олиб борилиши мумкин: ўқитувчи бутун


ўқув материалини баѐн этади- ўқувчилар уни китобдан такрорлайдилар ва 
тушиниб оладилар; ўқитувчи фақат асосий масалаларни баѐн этади-
ўқувчилар дастурда к ўзда тутилган колган материални мустақил
ўрганадилар; ўқитувчи ўқув материали мазмунига муқаддима ва уни
ўрганиш методикасини беради- ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида, 
белгиланган режа асосида мустақил ишлайдилар; ўқитувчи ишни ташкил 
этади ва й ўналиш беради- ўқувчилар к ўзда тутилган бутун 
топшириқларни мустақил бажарадилар. 
Ўқитувчи бутун ўқув материалини баѐн этадиган дарсларни бу 
материал мулако янги, ўқувчиларнинг билими ва амалий тажрибаси кам 
ѐки ўқув материалининг мазмуни кийин б ўлган холларда ўтказган 
маъкул. 
О ғзаки баѐнни ўқувчиларнинг китоб билан ишлашига қ ўшиб 
олиб боришнинг иккинчи варианти, яъни ўқитувчи фақат асосий 
масалаларни тушинтирадиган варианти, ўрганиладиган материал назарий 
жихатдан асослашни талаб қиладиган ва ўқувчилар бу материални 
мустақил ўрганишга хали тайѐр булмаган холларда кулланилади. 
Ўқитувчи материалнинг мазмунига муқаддима ва уни мустақил
ўрганиш методикасигина берадиган дарслар ўрганиладиган материал
ўқувчиларнинг 
бундан 
олдинги 
билмларига 
таянадиган, 
айрим 
топшириқларга осон ажраладиган ва кабинетда зарур барча ўқув қ
ўлланмалари б ўлган холларда ўтказилади. 
Ўқувчилар янги материални мутлако мустақил равишда китобдан
ўрганадиган дарслар ўрганиладиган масалалар ўқувчиларнинг аввалги 
билими ва амалий тажрибаси билан ўзвий бо ғлиқ б ўлган, янги 
тушунчалар илгари ўрганилган материалдан келиб чикадиган 
холлардагина кулланилади. 
Тажриба маълумотлари шуни к ўрсатадики, ўқитувчининг ўқув 
материалини огзаки баѐн этишини ўқувчиларнинг китоб билан мустақил 
ишлашига қ ўшиб олиб бориш айрим-айрим методда ўқитишга 
караганда ўқувчиларнинг асосий масалаларни ўзлаштиришини урта 
ҳисобда 10-15 %, маъновий фактик аниқликни эса бундан ҳам куп оширишга 
имкон беради 
Ўқувчиларнинг билимлари бевосита китобдан ўзлаштиришига 
оид мустақил ишлари дарсда ҳам, уйда ҳам ўтказилади. Табиийки,
ўқувчиларнинг янги билимлар ўзлаштириш учун китоб билан мустақил 
ишлашини ташкил этишда, аввало, ўқувчиларда ишнинг бу турига 
олдиндан тайѐргарлик бор- й ўқлиги ҳисобга олинади. Ўқувчиларда
муайян билим запаси, китоб билан ишлаш ўқуви б ўлиши керак. 
Шунинг учун материални китобдан мустақил ўрганишни ўқитишнинг 
анча кейинги боскичларига куйиш лозим. 
Мустақил ўрганиш учун, даставвал, нисбатан оддий,
ўқитувчининг махсус тушунтиришини талаб этмайдиган материални танлаш,
ўқувчиларда тажриба тупланган сари материални ҳам секин-аста 
мураккаблаштириб бориш зарур. Ўқувчиларнинг китоб билан мустақил 


ишлашини фақат ўқиш-тушуниш-есда колдириш мақсадида эмас, балки 
муайян ўқув масалаларини хал қилиш учун зарур б ўлган материални 
топиш, куйилган саволларга жавоб қайтариш мақсадида ҳам ташкил этиш 
керак. Бу ҳолда ўқувчилар китоб билан ишлашнинг маъносини яккол 
тушунадилар ва ѐдлаб олишга интилмайдилар. 
Ўқувчиларнинг китоб билан ишлаш борасида урта мактабда 
орттирган ўқувларини, бошқа ўқувлари каби, шакллантиришда давом 
этиш зарур. 
Ўқув материалини баѐн этишда ўқувчиларнинг маъносига етиши ва 
ундан асосий фикрларни ажратиб ола билиши керак. Китоб билан ишлашга
ўргатишининг дастлабки пайтларида ўқитувчи бир неча асосий савол қ
ўяди, бу саволларнинг жавобини ўқувчилар китобдан топадилар. Вақт
ўтиши билан ўқувчилар уқилган материалдан асосий жойларини мустақил 
аниқлайдилар .Бунинг учун ўқувчиларни, аввало., текстни т ў ғри
ўқишга ўргатиш, уларнинг этиборини шошилмай., яхши уйлаб ўқиш, 
ҳар бир параграф ѐки булимдан кейин кичикрок танаффус.қилиш, текстга 
илова қилинган чизма,расм, график ва схемаларни тахлил қилиш зарурлигига 
каратиш лозим. Китобдаги кийин, тушунилмайдиган жойларни такрор укиб 
чиқиш, зарур б ўлган холларда, такрорлаш вақтида уларга кайтиш учун, 
дафтарга белгилаб олиш керак. Ўқувчиларни китобни кулга калам олган 
ҳолда ўқишга, ўқиш жараѐнида асосий қонун қоидаларни дафтарга ѐзиб 
куйишга, зарур жойларини кучириб олишга одатлантириш муҳим аҳамиятга 
эга.
Уқилганлардан асосий фикрларни ажратиб олишга унинг режасини т
ўзиш ѐрдам беради. шунинг учун ўқувчилардан дарсда ҳам, уйда ҳам 
китоб билан мустақил ишлашда режа т ўзиб олишни талаб қилиш ва бу 
режани текшириб туриш керак. Режа т ўзиш учун топшириқ олган
ўқувчи текстни укир экан, дархол асосий фикрларни белгилаб олади, уларни 
бир-бирига мантикан боглайди; вақт ўтиши билан бу ҳол одатга айланади.
Ўқувчиларни ўрганилаѐтган ҳодисалар, жараѐнлар орасидаги ухшашлик 
ва фарқ аломатларини топишга, машина, механизм, асбоб ҳамда 
аппаратларнинг т ўзилиш принцпини тушинишга, ўрганилган 
қонуниятлар асосида жараѐнларнинг сабабини тушинтиришга ўргатиш 
зарур. 
Китоб билан ишлаш жараѐнида ўқувчилар справочник адабиѐтдан 
(справочниклар, техникавий талаблар, стандартлар ва шу кабилардан) 
маълумотларни 
мустақил 
топишга 
ва 
улардан 
фойдаланишга
ўрганишлари керак, бу эса малакали ишчи учун жуда муҳимдир. Справочник 
адабиѐт билан ишлашга ўргатиш ўқув ишининг бошқа турлари билан
ўзвий боглаб олиб борилиши даркор. Ўқувчилар справочник адабиѐтдан 
муайян ўқув ва ишлаб чиқариш масалаларини хал қилишда 
фойдаланаганлиги сабабли справка материали билан ишлашга ўргатиш 
ҳам шундай ташкил этилиши керакки, ўқитувчи танлаган ѐки т ўзган 
масалалар ўқувчиларни масалаларни ечиш учун барча зарур маълумотлар 


етишмайдиган ва справочник адабиѐтга эхтиѐж тугиладиган шароитга қ
ўядиган булсин.
Дарслар справочник адабиѐтдан фойдаланишда ўқувчиларга у билан 
ишлашнинг рационал усулларини: бунда режасидан т ў ғри фойдаланиш, 
керакли жадвал, график, формулани тез кидириб топиш, масалани ечиш учун 
зарур б ўлган барча маълумотларни ѐрдамчи дафтарга ѐзи олиш, тез-тез 
фойдаланиладиган бетларга когоз куйиш юлларини ва шу кабиларни
ўргатиш зарур. Бу мақсадда дастлабки пайтларда махсус маш ғлар
ўтказиш тавсия қилинади. Ўқитувчи дарсга зарур справочниклардан 
етарли микдорда олиб келиши, ҳар бир қулай ҳолда ўқувчиларнинг бу 
справочниклардан фойдаланишига имконият яратиб бериши керак. 
Ўқувчиларнинг китоб билан мустақил ишлашини ташкил этишда 
уларни расм, схема, график ва бошқа илюстрацияциялардан фойдаланишга, 
уларда мавжуд б ўлган илмий-техникавий маълумотларни олишга
ўргатиш ҳам муҳим. 
Ўқувчилар текстни укиб чиқиш жараѐнида ҳам илюстрациялар 
билан мустақил ишлшлари мумкин. Китобдаги расм, схема, график билан 
фойдалирок ишлаши учун ўқувчиларга махсус топшириқлар бериш ва 
китоб билан ишлаш тугагандан кейин бу топшириқларнинг қандай 
бажарилганлигини текшириб к ўриш лозим. 
Ўқувчиларни китобнинг илюстратив материалидан фойдаланишга
ўргатишнинг самарадорлиг ўқитувчи тушинтириш вақтида худди шундай 
схема, жадвал ва графиклардан фойдаланган холлардагина ортади. Бунда
ўқувчилар тушинтиришнинг боришини бевосита китобдаги расмга, схемага, 
графикка қараб к ўзатиш имкониятига эга б ўладилар. Ўқитишнинг 
бундай усулидан кабинетда эпидиаскоп б ўлган тақдирдагина фойдаланиш 
мумкин, чунки ўқитувчи китобдаги илюстрацияни ана шу эпидиаскоп 
ѐрдамида экранга туширади. 
Дарсликда ѐки ўқув қ ўлланмасида касбни эгаллаш учун
ўқувчи билиши керак б ўлган асосий материалгина баѐн этилган б ўлади. 
бу материал энг зарур минимумдир. Малакали ишчи умуман техника 
соҳасида ва ўз касби соҳасида кулга киритилган энг янги ютуқлардан 
хабаржор б ўлиши керак. Шунинг учун ўқувчиларга қ ўшимча 
адабиѐтни ўрганишга оид топшириқлар бериш, синфда ва уй топшири ғи 
тарзида махсус журналлардан кучи етадиган маколалар ўқишни, илмий-
техникавий ахборот материалларин ўрганишни ташкил этиш,
ўқувчиларда техника адабиѐтига қизиқиш уйгшотиш, уларда шундай адабиѐт 
билан ишлаш малакаси хосил қилиш зарур.
Ўқувчиларда техника адабиѐти ўқишга қизиқиш хосил 
қилишнинг муҳим воситаси уларнинг ўрганилаѐтган материалнинг айрим
масалалари юзасидан кичикрок мар ўзалар тайѐрлашидир. Бундай мур
ўзалар даставвал тайѐргарлиги оқорирок ўқувчиларга топширилади, 
сунгра бу ишга колган ўқувчилар ҳам жалб этилади. Ўқувчи
ўқитувчи раҳбарлигида мар ўза тайѐрлар экан, махсус журнал ҳамда 
китоблар укийди, к ўрсатма қ ўлланмалар тайѐрлайди, тажрибалар


ўтказади ва хоказо. Буларнинг ҳаммаси ўқувчилар билимларини 
чуқурлаштиради ва уларда техника адабиѐти ўқишга қизиқиш пайдо 
қилади. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish