Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


турмуш  даражаси - бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиѐжларнинг



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

турмуш 
даражаси - бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиѐжларнинг 
ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқѐси ва уларни қониқтириш 
учун яратилган имкониятларни акс эттирувчи комплекс ижтимоий–
иқтисодий категориядир.
Бундай талқин турмуш даражасининг сифат ва 
миқдор кўрсаткичларини янада тўлиқроқ ифодалашга имкон яратади. 
Турмуш даражаси инсон (аҳоли) ҳаѐт фаолиятининг маълум бир қирраси 
тўғрисида тасаввур берадиган кўрсаткичлар тизими билан белгиланади. 
Турмуш даражаси тўғрисида батафсил маълумот олиш учун аҳоли даромадлари 
ва эҳтиѐжлари, истеъмол даражаси ва таркиби, уй-жой, мол-мулк, маданий-
маиший буюмлар ва бошқалар билан таъминланганлик даражасини чуқур 
ўрганиш лозим. 
Турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар турли-туман бўлиб, 
турмуш даражаси концепцияси билан узвий боғлиқ. Айрим муҳим 
кўрсаткичлар 7.1-жадвалда келтирилган. 
7.1-жадвал 
Турмуш даражасининг асосий кўрсаткичлари 
Ҳажмий (абсолют) 
Улуш (ўртача) 
Миллий даромад ҳажми 
Истеъмол фондининг миллий 
даромаддаги улуши 
Аҳолининг номинал даромадлари 
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган 
реал даромад 
Иш ҳақи фонди 
Ўртача ва энг кам иш ҳақи 
Тадбиркорликдан олинадиган 
даромадлар 
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган 
тадбиркорликдан олинадиган ўртача 
даромад 
Пенсия фондлари ҳажми 
Пенсиянинг ўртача ва энг кам 
миқдорлари 
Товар айланиши ҳажми 
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган 
товар айланиши 
Бажарилган хизматлар ҳажми 
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган 
хизматлар салмоғи 
Уй–жой фондининг ҳажми 
Бир кишига тўғри келадиган уй–жой 
ҳажми (кв.м., хона) 
Иқтисодиѐт тармоқларида иш билан 
Иқтисодий фаол аҳоли таркибида 


82 
банд аҳолининг сони 
бандлар ва ишсизлар салмоғи 
Аҳолининг жамғармалари 
Жамғарманинг ўртача миқдори 
Аҳолининг табиий кўпайиши 
Яшаш даври 
Кўрсаткичлар алоҳида белгилар бўйича қуйидаги туркумларга 
ажратилади: умумий ва хусусий; иқтисодий ва ижтимоий-демографик; 
объектив ва субъектив; қиймат ва натурал; миқдор ва сифат; истеъмол 
пропорцияси ва таркиби кўрсаткичларлари; статистик кўрсаткичлар ва 
бошқалар. 
Турмуш даражаси кўрсаткичлари умумий ва хусусий турларга 
ажратилади. Умумий кўрсаткичларга 1)миллий даромад; 2)истеъмол фонди 
(иқтисодиѐт 
тармоқларининг 
бевосита 
истеъмолга 
йўналтирилган 
маҳсулотлари); 
3)
миллий бойликлар истеъмол фонди (тўпланган истеъмол 
мулклари – турар жойлар, маданий-маиший бинолар, буюмлар) кабиларнинг 
аҳоли жон бошига тўғри келадиган улуши киритилади. Бу кўрсаткичлар 
жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтининг умумий даражасини ифодалайди. 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish