Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Инсон капиталига инвестиция қилиш



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

Инсон капиталига инвестиция қилиш
деганда, одатда малакавий 
қобилиятни, демакки, меҳнат унумдорлигини оширишга йўналтирилган ҳар 
қандай ҳаражат тушунилиб, у таълим олишга харажатларни, иш қобилияти ва 
меҳнат унумдорлигини таъминлайдиган соғлиқни сақлашга қилинадиган 
ҳаражатларни ва ишчи кучини унумсиз ерлардан юқори унумлми ерларга 
кўчиришга яъни харакатчанликка қилинадиган харажатларни ўз ичига олади
Инсон омили - 
ташкилот ва муассасаларнинг биргаликда фаолият 
кечириши учун бирлашган кишилардир. Таркибий жиҳатдан у шахс, ишчи 
гуруҳи, меҳнат жамоасидир. 
Инсон ресурслари
- бу зарур уқув-фаросатга, билим ва маҳоратга, 
ишлаш қобилияти ва малакасига эга бўлган жамият аъзолари, меҳнат аҳлидир. 
Бошқача айтганда инсон ресурслари ҳақиқий ва салоҳиятли ҳодимлардан 
иборат. 
Инсон ресурсларидан интенсив фойдаланиш
- меҳнат фаолияти 
самарасини оширишни билдиради ва у меҳнат унумдорлигига асосланади. 
Инсон ресурсларидан экстенсив фойдаланиш
- ишчилар умумий 
сонининг, меҳнатга лаѐқатли аҳоли бандлигининг ўсиши, меҳнатга лаѐқатлилик 
даврининг узунлиги, иш вақтининг узунлиги билан ифодаланади. 
Иш
– бу табиат ва инсон томонидан бирлашган кучларнинг объектив 
натижасидир. 


157 
Иш берувчилар
– ходимни ишга олиш ҳуқуқи бўлган юридик ѐки 
жисмоний шахслар. 
Иш билан бандлар 
- а)пул билан тўланадиган ѐки натурал холидаги ҳақ 
эвазига ѐлланиб, шунингдек, ўз фаолияти эвазига қанча муддат ҳақ ѐки даромад 
олишидан қатъий назар, фойда ѐки оилавий даромад олиш учун ѐлланмасдан 
ҳафтасига камида 2 соат мобайнида иш бажарган; б)касаллиги ѐки 
жароҳатланганлиги туфайли, беморларга қараб туриш учун; йиллик меҳнат 
таътили ѐки дам олиш кунларида; ўз иш жойидан ташқарида таълим олганлиги 
учун; маъмурият ташаббуси билан таъминоти сақлаб қолинган ѐки сақлаб 
қолинмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган ва бошқа шунга ўҳшаш сабаблар 
билан вақтинча ишда бўлмаган; в)оилавий корхонада ҳақ олмасдан иш 
бажарган шахслар ҳисобланади. 
Иш вақти
– ходимнинг ижтимоий ташкил этилган меҳнатда иштироки 
давомийлиги меъѐри; ходим бевосита ўз меҳнат вазифаларини бажариши учун 
лозим бўлган, қонун билан ѐки қонун асосида белгиланган вақт. 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish