Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ижтимоий сиѐсатда икки асосий йўналишни ажратиб кўрсатиш



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

Ижтимоий сиѐсатда икки асосий йўналишни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: аҳолини ижтимоий таъминлаш ва давлат ижтимоий 
кафолатлари. 
Ижтимоий таъминот пенсия таъминоти, нафақалар билан 
таъминлаш, аҳолининг айрим табақалари учун белгиланган имтиѐзлар ва 
компенсациялар тизими ва ижтимоий хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. 


141 
Иккинчи йўналиш эса жамиятнинг бир меъѐрда ривожланишини, яъни 
соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва соғломлаштириш, шунингдек, турар 
жойга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш билан боғлиқ. 
Давлат ижтимоий таъминоти
– бу, Ўзбекистон Республикаси 
фуқароларини кексайганда, касаллик рўй берганда, меҳнатга лаѐқатини қисман 
ѐки бутунлай йўқотганда, боқувчисини йўқотганда, шунингдек, болали 
оилаларни моддий таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш давлат тизимидир. 
Ижтимоий таъминот қуйидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларда амалга 
оширилади: давлат ижтимоий суғуртаси, республика бюджети маблағлари, 
маҳаллий бюджетлар маблағлари. Иқтисодиѐтни ислоҳ қилиш даврида 
ижтимоий таъминотнинг жамоат ташкилотлари ва хусусий шахслар фаолияти 
билан боғлиқ шакллари ривож топади. 
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашни бир вақтнинг ўзида амал қиладиган ва 
бир-бирини тўлдирувчи қуйидаги тўртта тизимга ажратиш мумкин: давлат 
ижтимоий таъминоти, давлат ижтимоий суғуртаси, жамоа ижтимоий суғуртаси 
ва шахсий суғурта. 
Давлат ижтимоий таъминоти аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига 
пулли нафақалар воситасида кўрсатиладиган ѐрдамдир. Солиқлар ва бошқа 
бюджет тушумлари ҳисобига молияланадиган бу ѐрдам уларга белгиланган 
минималь турмуш даражасини кафолатлайди. 
Давлат ижтимоий суғуртаси зарур турмуш даражасини кафолатлайди. У 
мажбурий бўлиб, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг суғурта бадаллари, 
давлат томонидан ажратиладиган дотациялар ҳисобига молияланади. 
Жамоа суғуртаси етарли турмуш даражасини кафолатлайди. У мажбурий 
ѐки ихтиѐрий равишда амалга оширилиши мумкин. Бунда иш берувчилар ва 
ѐлланганнинг суғурта бадаллари тўлов манбалари бўлиб хизмат қилади. 
Шахсий суғурта фаровонликнинг юқори даражасини кафолатлайди, у 
ихтиѐрий равишда, фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобига амалга 
оширилади. 
Биринчи икки қуйи тизимнинг асосий тамойили - бирдамлик, 
учинчисиники субсидиялаш, туртинчи, яъни шахсий суғуртаники эса 
мутаносиблик тамойилидир. Бирдамлик тамойили ѐрдамни муҳтожлик 
даражасига қараб, фуқаро тўлаган солиқлар ва суғурта бадаллари миқдорини 
ҳисобга олмасдан тақсимланишини кўзда тутади. Субсидиялаш тамойилида эса 
муҳтожлик даражасига қараб, аммо бадаллар миқдори ва мос равишда тўловлар 
миқдорини ҳисобга олган ҳолда ѐрдам кўрсатилади. Мутаносиблик тамойили 
тўланган суғурта бадалларига пропорционал миқдорда ѐрдам кўрсатишни кўзда 
тутади. 
Юқорида қайд этилганлардан ташқари ижтимоий ҳимоянинг яна бир неча 
тамойиллари қўлланади: 
умумийлик; 
очиқлик; 
кўптомонламалик; 
таъминот турларининг турфа хиллиги; 


142 
мувофиқлик (яъни ижтимоий ѐрдам миқдорини иқтисодий тараққиѐт 
даражасига мослиги). 
Биринчи икки тизим ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Давлат 
ижтимоий таъминоти ва суғуртасининг қуйидаги турлари мавжуд: 
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар ва бошқа ижтимоий 
нафақалар; 
давлат пенсия таъминоти; 
уй-интернатларда кекса ва меҳнатга лаѐқатсиз фуқароларга қараш ва 
хизмат кўрсатиш; 
ногиронларни протез-ортопедик буюмлар ва ҳаракатланиш воситалари 
билан таъминлаш; 
Меҳрибонлик уйлари, интернатлар ва бошқа муассасаларда болаларга 
қараш ва тарбиялаш; 
ногиронларни ишлаб чиқариш ва касбий реабилитация қилиш; 
аҳолини санатория-курортлар ва дори-дармонлар билан таъминлаш;
уйларда ижтимоий хизмат кўрсатиш ва бошқалар. 
Тўла маънода олганда, ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидаги йўналишларни қамраб 
олади: 
жамият аъзоларига кун кечириш учун зарур нарсаларнинг энг кам 
миқдорини таъминлаш ва муҳтожларга моддий ѐрдам кўрсатиш, турмуш 
даражасини пасайтириш омиллардан ҳимоя қилиш; 
фуқароларнинг ўзлари учун қонунга зид келмайдиган ҳар қандай йўллар 
билан тирикчилик воситаларини ҳеч бир тўсиқсиз ишлаб топишлари учун 
имкон берадиган шарт-шароитлар яратиш; 
фуқароларнинг таълим, тиббий ѐрдам ва шу кабиларга бўлган 
эҳтиѐжларини қондиришни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, 
бунда жамият имкониятлари ва ўзига хос миллий-тарихий хусусиятларни 
ҳисобга олиш; 
ѐлланиб ишлаѐтганларга қулай шароитларни таъминлаш, уларни саноат 
ишлаб чиқаришининг салбий таъсир кўрсатишидан ҳимоя қилиш; 
жамият аъзоларининг экологик хавсизлигини таъминлаш; 
фуқароларни жиноий ҳамлалардан ҳимоя қилиш; 
ҳуқуқий, демократик давлат тамойилларига мос келувчи фуқаролик ва 
сиѐсий ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни ҳимоя қилиш; 
қуролли ижтимоий ва миллатлараро низоларга барҳам берувчи шарт-
шароитлар яратиш; 
сиѐсий таъқиб ва маъмурий зўравонликдан ҳимоя қилиш; 
маънавий ҳаѐт эркинлигини таъминлаш, мафкуравий тазийқлардан ҳимоя 
қилиш; 
умуман жамиятда, айрим ячейкалар ва таркибий бўлинмаларда қулай 
психологик иқлим яратиш, психологик тазйиқ ўтказишдан ҳимоя қилиш. 
XX асрда анъанавий капиталистик жамият ҳақиқатда ўзгариб, янги 
ижтимоий-иқтисодий тизимга - ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалигига 


143 
айланди, ҳам умуман жамиятни, ҳам хўжалик организмининг таркибий 
тузилмаларини қамраб оладиган қудратли ижтимоий ҳимоя тизимлари қарор 
топмоқда, улар корхоналар ва фикрлар, акционерлар жамиятлари, 
кооперативлар, меҳнат ташкилотлари ва ҳоказолардир. Ҳозирги вақтда /арбда 
фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг америкача, европача, японча ва 
ҳоказо андозалари мавжуд бўлиб, улар доирасида яна ўзига хос кўринишлари 
ҳам фаолият кўрсатмоқда. Бу андозаларнинг умумий хусусиятлари билан бир 
қаторда ўзига хос умумий белгилари ва миллий жиҳатлари ҳам мавжуддир. 
Ўзбекистонда мустақилликни дастлабки йиларидан бошлаб иқтисодий 
ислоҳотларнинг ўзига мос йўли танланди. Ўтиш даври жараѐнлари Президент 
И.А. Каримов олға сурган бешта асосий тамойилларидаан бири: «ҳалқ турмуш 
даражасининг изчил ва барқарор ўсиши, аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоя 
қилишни ифода этади". 
Ижтимоий ҳимоянинг ижтимоий-иқтисодий муносабат сифатидаги 
моҳияти жамият ва аҳоли ўртасидаги мухтожлик ҳолларида ѐрдам, қарияларга 
кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий аҳвол, ҳаѐтий зарурий воситалар 
билан таъминлаш билан боғлиқ муносабатлардан иборат. 
Ижтимоий ҳимоянинг иқтисодий негизини моддий ишлаб чиқариш 
ташкил этади. Тақсимотчилик муносабатлари натижасида жамиятнинг олдига 
қўйилган бош мақсадга мувофиқ ялпи миллий маҳсулотнинг муайян қисми 
аҳоли ижтимоий ҳимоясига сарфланади. Ижтимоий ҳимоя фондининг аксарият 
қисми тақсимотчилик жараѐнида давлат бюджетида шаклланади. Унинг 
тўпланиш механизми солиқлар ва мақсадли жамғармалардир.
Мамлакатимизда давом этаѐтган ва бозор иқтисодиѐтини қарор 
топтиришга қаратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар умуман 
фуқароларни самарали ижтимоий ҳимоялашни, хусусан, корхоналар
ходимларини ҳимоя қилишни ниҳоятда муҳим вазифалардан бирига 
айлантирди. Бир томондан, бу ўзгаришлар фуқароларнинг ижтимоий 
ҳимояланишини кучайтиради, иккинчи томондан эса, инсон фаолиятининг 
айрим муҳим томонларида ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кўпроқ куч-ғайрат 
сарфланишини: ишсизликдан, пулнинг қадрсизланишидан, фуқароларнинг 
бирмунча қисми моддий томондан таъмин этилмаганидан ва шу кабилардан 
ҳимоя қилишни талаб этади. 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish