Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. 
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган 
харажатлар нималардан иборат? 
2. Давр харажатларини ҳисобга олишдан мақсад нима? 
3. Маҳсулот таннархи нима ва унга нима таъсир кўрсатади? 
Топшириқлар 
1. Маҳсулот таннархи таркибига киритилувчи харажатлар таркиби 
тўғрисидаги Низомни ўрганиб чиқинг. 
2. Бирон маҳсулотни ишлаб чиқариш калкуляциясини тайѐрланг. 
 
3.2-мавзу. Корхоналарни маҳсулот ишлаб чиқариш 
харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш 
 
Асосий саволлар: 
1.Корхоналарнинг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларини 
режалаштириш ва молиялаштириш 
2. Корхоналарда маҳсулот таннархини шакллантириш 
жараѐнларини бошқариш ва кўрсаткичларини таҳлил қилиш.
 
Таянч сўз ва иборалар 
Таннарх, сотилган маҳсулот, товар маҳсулоти, таннарх, моддий 
харажатлар, смета.


38 
 
1.Корхоналарнинг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларини 
режалаштириш ва молиялаштириш 
 
Жамият эҳтиѐжини янада тўлароқ қондириш учун зарур бўлган моддий 
неъматларни ишлаб чиқариш, асосан, саноат корхоналарининг зиммасига 
тушади. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг муттасил ўсиши миллий 
даромад ҳажмини оширади, ишлаб чиқариш ўсиш суръатларининг юксалиши 
учун қўшимча манбаларни яратади ва меҳнаткашларнинг моддий фаровонлик 
даражасини яна ҳам оширади.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишда таҳлилнинг асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 
-маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича белгиланган режа 
топшириқларининг тиғизлигини текшириш; 
-корхоналарни маҳсулотлар ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши ва 
ўзгаришининг ҳажми, таркиби, номенклатураси, ассортименти, сифати ва бир 
текисда ишлаб чиқаришга баҳо бериш; 
-ўтган йилга ҳамда бизнес режага нисбатан режанинг бажарилишидаги 
фарқни ва унинг сабабларини аниқлаш; 
-тузилган шартнома мажбуриятлари асосида маҳсулотни етказиб бериш 
бўйича сотиш режасининг бажарилишига баҳо бериш; 
-маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишни амалга ошириш бўйича 
захираларни аниқлаш ва унинг таркиби ҳамда сифатини яхшилаш кабилар. 
Ишлаб чиқариш дастурининг бажарилишини таҳлил қилишда бир қанча 
ахборот манбалари, жумладан, 1 М «Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш 
бўйича йиллик ҳисоботи», «Ойлик ва чораклик ҳисоботлари» ҳам қўлланилади. 
Бундан ташқари 1-Т «Саноат маҳсулотларининг таннархи», «Айрим саноат 
маҳсулотларининг рентабеллиги», янги техникани жорий қилиш бўйича 
ҳисобот, маҳсулотнинг сифати ва нави бўйича статистик маълумотлар ва 
ҳоказолардан фойдаланилади.
Ҳажм кўрсаткичлари орасида маҳсулотни сотиш кўрсаткичи ўзига хос 
аҳамиятга эга бўлиб, у ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқловчи сифат 
кўрсаткичларидан биридир.
Дарҳақиқат, сотиш жараѐни - ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ижтимоий 
истеъмол талаб ва эҳтиѐжларига жавоб бериши демакдир. Бундай шароитда 
корхоналар маҳсулот ассортиментини кенгайтиришдан ва унинг сифатини 
яхшилашдан, у ѐки бу товарларга бўлган таклиф ва талабларни ўрганишдан 
манфаатдордир. Зеро, ишлаб чиқариш сотиш жараѐни билан тугалланиши 
лозим.
Маҳсулотни сотиш, аввало, товар маҳсулотини ишлаб чиқаришга боғлиқ. 
Товар маҳсулоти деганда, барча ишлаб чиқариш босқичларидан ҳамда техника 
назорати бўлимидан ўтган ва омборга топширилган маҳсулот тушунилади.


39 
Сотилган маҳсулот деганда эса товарларни истеъмолчиларга юборилиб, 
унинг пули мол юборувчиларнинг банкдаги ҳисоб-китоб счѐтига ўтказилиши 
тушунилади.
Саноат корхоналарининг ҳажм кўрсаткичларига сотиш, товар маҳсулот ва 
норматив соф маҳсулот киради.
Бу кўрсаткичларни таҳлил қилиш учун керакли маълумотлар йиллик 
ҳисоботнинг 1-М, 2-М шаклларидан олинади.
Сотиш ҳажмининг ўсиш суръатига кўпгина кўрсаткичлар таъсир 
кўрсатади. Буларга маҳсулотнинг сифати, уни бир маромда ишлаб чиқариш 
ҳамда маҳсулотни ўз вақтида истеъмолчиларга жўнатиш ва унинг ҳақини 
тўлаш, сотилмаган маҳсулотларнинг йил бошига ва йил охирига бўлган 
қолдиғи каби омиллар киради. Шулар ишлаб чиқарилган ва сотилган 
маҳсулотнинг бир-бирига боғлиқлигини текшириш учун товар балансини 
тузиш керак. Уни қуйидаги формула орқали ифода қилиш мумкин.
Т
1
+М=Р+Т

Бу ерда: Т
1
- сотилмаган маҳсулотларнинг йил бошига бўлган қолдиғи; 
М - жорий йилда ишлаб чиқарилган товар маҳсулотнинг ҳажми; 
Р - жорий йилда сотилган маҳсулотларнинг ҳажми; 
Т
2
- сотилмаган маҳсулотларнинг йил охирига бўлган қолдиғи. 
Товар балансининг элементлари бир-бири билан ўзвий равишда боғлиқ. 
Агар режага нисбатан йил бошига бўлган қолдиқ кўп бўлса, у ҳолда шу фарққа 
нисбатан сотиш ҳажми ошади. Аксинча, сотилмаган маҳсулотларнинг йил 
охирига бўлган қолдиғи камайса, у ҳолда сотиш ҳажми ошади.
Сотиш ҳажмининг ўзгаришига товар маҳсулот ишлаб чиқариш ва 
сотилмаган маҳсулотларнинг ўзгариши ҳам таъсир қилади. Энди юқоридаги 
берилган тенгликдан сотиш жараѐнини қуйидагича ифода этиш мумкин: 
Р=Т
1
+М-Т
2

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish