Тупроқларга ишлов берилиши бўйича
уларнинг хоссалари ва таснифи.
Тупроқларнинг қуйидаги энг муҳим фарқ қилувчи физик-механик ҳоссалари: ҳажмли масса (mv1,22,8 тм3, рудалар учун – 3,5 тм3гача); ғоваклилик; боғланганлик; қайишқоқлик; босишга қаршилик; юмшатишлилик (эриган учун кюм1,081,60, музлаган учун кюм1,52,5); бўлакчаларнинг ички ишқаланиш бурчаги, қайишқоқлик, абразивлик, намлик, музлаш, силжишга қаршилик, гранулометрик таркиби ва бошқалар.
Қурилиш объектларида ҳозирги вақтда (қўлланиладиган тасниф бўйича) ер ишларини бажарилишида тупроқлар(i-viii) тоифаларга бўлинади.
Улар тупроқларнинг келиб чиқишида гранулометрик таркибда қурилган. Уларга машиналар орқали ишлов беришнинг қийинлиги ва биринчи навбатда тупроқнинг холатини баҳоловчи тавсифларини ифодаламайди. Шундай мисол учун, тупроқнинг ҳолатини, намлигини ва ҳароратининг сони бўйича ўзгариши тупроққа ишлов беришнинг қийинлигини 2100 баробарга ўзгартиради.
Қурилишнинг турли хил тармоқларига мувофик тупроқларга ишлов беришнинг қийинлиги бўйича уларга тегишли усуллар ва таснифларлар ишлаб чиқилган. Кон-рудали курилиш иши учун проф. Протодьяконов м.м. Орқали бурғилашлик бўйича тоғ жинсларининг таснифи ишлаб чиқилган ва бунинг асосида жинсларнинг тоифаларини маҳкамлик коэффициенти орқали (ёрдамида) аниқлашнинг усули ётибди:
Бикрлик учун, 100 кгссм2 (қаттиқ тупроқ) тупроқ қабул қилинди. Тупроқларнинг хамма шкалалари энг қаттиқ тупроқ учун мустаҳкамлик коэффициентининг 0,3 дан 20 гача қийматлари билан бўлган 10 тоифаларни (ва 4 кичик тоифаларни) ифодалайди. Модомики, тупроқларни дала шароитида қирқишга қаршилигини аниқлаш кўп вақтни ва мураккаб ускунани талаб этади, у холда кўп тадқиқотчилар қириндининг ажралишини энг кенг тарқалган усул орқали тупроққа ишлов беришнинг қийинлиги аниқлашнинг оддий йўлини яратиш устида ишлаяпти.
Бу доирада уринишлардан бири проф. Зеленин таклиф қилган йўл илмий-тадқиқот олий билимгохи (йитоб) зарбдори яғринчалари билан бўлган, белгиланган s1 см2 диаметрдаги стержен кўринишига эга. Яғринчалар орасида 2,5 кгс оғирлиги билан бўлган тош (юкча) 40 см баландликка эркин кўчади. Юкнинг тушишида бир зарбнинг иши 1 кгсм га тенг. Стерженни 10 см га чуқурлаштирувчи (қуйи шайбагача) с зарбларнинг сони, бу ерда уларнинг физик холатига боғлиқ тупроқларга ишлов бериш қийинлиги баҳоси мезони ҳисобланади. Кўрсатилган мезон асосида проф. Зеленин а.н. Ишлов беришнинг қийинлиги бўйича тупроқларнинг тоифаларини таснифини ишлаб чиқилган. Бунда тупроқларнинг жадвалда келтирилгандек, шартли, 8 тоифаларга бўлинган (4 тоифалар – музламаган тупроқлар ва 4 – музлаган тупроқлар).
Тупроқларнинг с сони бўйича тоифаларини таснифи
Жадвал
Тупроқнинг тоифаси
|
I
|
Ii
|
Iii
|
Iv
|
V
|
Vi
|
Vii
|
Viii
|
Зарбларнинг сони
|
14
|
58
|
916
|
1634
|
3570
|
70140
|
140280
|
280560
|
|
Музламаган тупроқ
|
Музлаган тупроқлар
|
Берилган тасниф (классификацияси) экскаваторлар учун ишлов беришнинг қийинлиги бўйича тупроқларнинг тоифаларини аниқлаш учун Давлат Стандарти асосида бўлади. Тупроқларнинг тоифаларини аниқлаш учун битта текисликда ва ишлов берилаётган объектнинг геометрик профилига боғлиқ ЙИТОБ зарбдори орқали 8-10 ўлчашлар олиб орилиши керак.
Ю.А. Ветров, А.Н. Зеленин ва бошқа тадқиқотчилар орқали бажарилган тадқиқотларнинг умумлаштирилганлиги асосида шунингдек, табиий шароитларда хамма тоифалардаги асосий тупроқларда турли хил ЕИМлар билан кўп сонли синовларни асосида проф. Домбровский Н.Г. қирқишга ва ковлашга солиштирма қаршиликларнинг коэффициентлари, яъни ЕЙМнинг ишлашида қирқиш ва ковлашнинг кучланишларини тахминий хисоблаш учун мухим бўлган коэффициентларини ўз ичига олувчи жадвал тузган.
Тупроқларнинг хамма шкалалари учун йўл ва қурилиш машиналарининг асосий турлари орқали уларга ишлов беришнинг қийинлиги бўйича уларнинг таснифини муаммоси ечилган деб хисоблаши мумкин эмас ва келгуси тадқиқотларни талаб этади.
Керак бўлган жихоз: 1. Тупроқли майдонча. 2. ЙИТОБнинг зарбдори.
Ишнинг утказилиш тартиби: ЙИТОБ зарбдорининг конструкцияси ва ишлаш принципи билан танишиб чиқиш. Тупроқнинг тоифасини аниқлаш бўйича ишнинг ўтказилиши учун тупроқли майдончани танлаш. Зарбдорнинг С зарблар сонини аниқлаш (тупроқли юзанинг бир текислигида 8-10 ўлчашлар). Ўлчашлар берилган лаборатория иши бўйича қайд дафтар (журнал)га киритилсин. Берилган тажрибанинг С сонининг ўртача қиймати чиқарилсин. Проф. Зеленин А.Н.нинг тупроқлар тоифаларининг таснифини жадвали бўйича тупроқнинг тоифасини аниқлаш. Хулоса қилиш. Ҳамма кўрсатилган пунктлар бўйича лаборатория ишининг қайд дафтарини тўлдириш. Тегишли тайёргарликдан кейин ишни ўқитувчига топширилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |