Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника



Download 1,58 Mb.
bet16/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

5 – маъруза.
Маъруза режаси

1. Тақсимловчи электр тармоқларни ҳолатларини ҳисоблашдаги рухсат этишлар.


2. Тақсимловчи электр тармоқларда кучланиш исрофининг энг катта қийматини аниқлаш
Таянч иборалар: Тақсимловчи электр тармоқ; ЭУЛ ҳолати; юклама қуввати; заряд қуввати; кучланиш пасайиши; кучланиш исрофи; қувват исрофи; вектор диаграммаси; кучланиш пасайишининг кўндаланг ташкил этувчиси; кучланиш исрофининг энг катта қиймати.
(Адабиётлар: 1-4, 6, 12-14).


5.1. Uн 35кв бўлган очиқ тақсимловчи электр тармоқларни
ҳисоблашдаги рухсат этишлар

Бу параграфда ҳаво ва кабелли ЭУЛга эга бўлган тақсимловчи тармоқлар кўриб чиқилади. Тақсимловчи электр тармоқларнинг ҳаводаги ЭУЛлари одатда 35 кВгача кучланишли бўлади. (Охирги пайтларда Uн=110кв ва ҳатто 220кв бўлган ҳаводаги ЭУЛлари тақсимловчи тармоқларда пайдо бўлди). Тақсимловчи тармоқлардаги кабелли ЭУЛларда асосан Uн=10 кВ гача, айрим ҳолларда эса 20, 35 кВ гача бўлади. Тақсимловчи тармоқлар одатда очиқ бўлади ёки очиқ ҳолатда ишлайди. Бу тармоқлар қуйидаги турларга бўлинади:



  • шаҳар тармоқлари;

  • қишлоқ хўжалик тармоқлари;

  • саноат тармоқлари.

Уларда жуда катта миқдорда юкланиш мавжуд, умумий узунлиги ва улардаги электр энергияси исрофи жуда каттадир. Бундан ташқари уларнинг қурилишига кўп миқдорда металл сарфланади. Uн35кв бўлган тақсимловчи тармоқларни ҳисоблашдаги рухсат этишлар қуйидагича:
1) ЭУЛнинг сиғим қуввати ҳисобга олинмайди. Унинг қиймати (4.6) ифодадан аниқланади. Номинал кучланиши 110 кВ бўлган ЭУЛнинг сиғим қуввати Qc110= 3 МВАР га тенг(4.2,а-расм) .
Uн=6÷35 кВ бўлган ЭУЛлар Uн=110кв бўлган линиялардан қисқароқ бўлади. 35кв кучланишли ЭУЛ учун (4.2,б-расм) Qc35 Qc110 га нисбатан 100-90 марта кичик бўлади:

Qc нинг қиймати эътиборга олинмагандаги ЭУЛнинг эквивалент алмаштириш схемаси 4.2,в-расмда келтирилган. Бу ЭУЛнинг тўрт қутбли сифатидаги тенгламаси қуйидагича бўлади:
U1 =U2+3*I2*ZЛ; U1=А*U2+В*I2;
I1=I2; I1=C*U2+D*I2;
Бу ерда U1-ЭУЛ бошланишидаги кучланиш, U2-ЭУЛ охиридаги кучланиш, I1, I2-линия бошидаги ва линия охиридаги токлар, Zл-ЭУЛ қаршилиги А,В,С,D-тақсимловчи тармоқ ЭУЛси учун тўрт қутблилик доимийлари. Юқоридаги ҳолат учун: А=1; В=3*ZЛ; С=0; D=1;
2) Кабелли ЭУЛнинг реактив қаршилиги (х) ҳисобга олинмайди.
ЭУЛнинг индуктив қаршилиги шу ЭУЛ ўтказгичларидан ток оқиб ўтганда ҳосил бўладиган ўзгарувчан магнит майдони билан белгиланади. Ўтказгичнинг симлари бир-бирига яқин жойлашганлиги ва шу симларда магнит оқим камлиги сабабли кабелü ЭУЛнинг реактив қаршилиги кичик бўлади.
Кабелли ЭУЛнинг эквивалент алмаштириш схемаси 4.2,г-расмда кўрсатилган. Бу ерда rк -кабелли ЭУЛнинг актив қаршилиги.
3) Трансформаторнинг пўлат ўзагидаги қувват исрофи ҳисобга олинмайди. Трансформаторнинг эквивалент алмаштириш схемаси 4.2,д-расмда кўрсатилган. Бунда Zт -трансформатор қаршилиги, Uю -трансформаторнинг юқори кучланишли шинасидаги кучланиш, Un-трансформаторнинг паст кучланишли шинасидаги кучланиш.
Барча тармоқларда трансформаторнинг пўлат ўзагидаги қувват исрофи фақатгина актив қувват исрофи Р ва энергия исрофи А ни аниқлашда ҳисобга олинади.
4) Участкалардаги қувват оқимларини ҳисоблашда қувват исрофи ҳисобга олинмайди. (4.2,е-расм). Бунда S(о)12=S(б)12=S12;
Бу ифодада: S(б)12- ЭУЛ бошланишидаги тўла қувват; S(о)12- ЭУЛ охиридаги тўла қувват. ЭУЛнинг бошланғич участкасидаги қувват (4.2,ж-расм) қуйидаги
ифодадан аниқланади:
S12=
Бу ерда к - юкламанинг тартиб номери, n -юкламалар сони.
5) Кучланиш тушувининг кўндаланг ташкил этувчисини U эътиборга олинмайди, яъни тармоқнинг айрим тугунлари орасида кучланишнинг фаза бўйича силжиши ҳисобга олинмайди. Кучланишлар вектор диаграммаси 3.9,з-расмда келтирилган. Ҳисоблашларда кучланиш тушувининг фақатгина бўйлама ташкил этувчиси ҳисобга олинади, бу эса кучланиш исрофига тенг:
U12=U1-U2;
6) Кучланиш исрофини ҳисоблаш тармоқдаги кучланишнинг ҳақиқий
қиймати бўйича эмас, балки Uн -бўйича амалга оширилади:
U12= U1-U2=
Бу ерда Р12- линия актив қуввати, Q12 -линия реактив қуввати,
r12 - линия актив қаршилиги, x12 - линия реактив қаршилиги.


4.2-расм. Тақсимловчи электр тармоқларни ҳисоблашдаги рухсат этишлар.


а – 110 кВ кучланишли ҳаводаги ЭУЛ; б – 35 кВ кучланишли ҳаводаги ЭУЛ; в – ЭУЛ нинг алмаштириш схемаси; г – кабелли ЭУЛ нинг алмаштириш схемаси; д – трансформаторнинг алмаштириш схемаси; е – қувват оқимларини ҳисоблаш учун алмаштириш схемаси; ж – ҳаводаги ЭУЛ нинг бош участкасидаги қувватни аниқлаш учун алмаштириш схемаси; з – кучланишлар вектор-диаграммаси.


Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish