Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги



Download 61,36 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi61,36 Kb.
#81137
Bog'liq
nikohlanuvchi shahslarni tibbiy ko‘rikdan o‘tkazish to‘g‘risida nizom o‘zr vm 25 08 2003 y 365-son qaroriga 1-ilova


Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 августдаги
365-сон қарорига
1-ИЛОВА
Никоҳланувчи шахсларни тиббий
кўрикдан ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши никоҳланувчи шахсларнинг фуқаролигидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган барча никоҳларга жорий этилади, 50 ёшдан катта шахсларнинг никоҳини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, ушбу шахслар тиббий кўрикдан фақат уларнинг розилигига кўра ўтказилади.
3. Тиббий кўрик Оила кодексига мувофиқ амалга оширилади ва "Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида", "Психиатрия ёрдами тўғрисида", "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида", "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
4. Никоҳланувчи шахслар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ҳажмларда психик, наркологик, таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТС юзасидан тиббий кўрикдан ўтади.
5. Никоҳланувчи шахслар ФҲДЁ органлари томонидан тиббий кўрикдан ўтиш учун доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли тиббиёт муассасаларига (кейинги ўринларда матнда - тиббиёт муассасалари) юборилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш учун берилган йўлланмалар ФҲДЁ органларида никоҳ тузиш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида қайд этилади.
6. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги уларнинг яшаш жойидаги психиатр врачлар, наркологлар, тери-таносил касалликлари врачлари, фтизиатрлар (диспансер ва туман кабинетлари) томонидан тиббий кўрик ўтказиш учун асос ҳисобланадиган ФҲДЁ органлари томонидан берилган йўлланма бўйича бепул ўтказилади (мазкур Низомга 2-илова).
Тиббий кўрикдан ўтиш муддати никоҳланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб икки ҳафтадан ошмаслиги керак.
7. Кўрикдан ўтаётган шахсга белгиланган шаклдаги алоҳида тиббиёт картаси юритилади, унда кўрикдан ўтаётганнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар ҳамда текшириш натижалари тўлиқ ҳажмда акс эттирилади.
8. Агар никоҳланувчи шахс ўз хизмати ёки иши турига кўра муайян тиббиёт муассасасига бириктирилган бўлса, у мазкур муассасада кўрикдан ўтказилади.
9. Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахсларнинг тиббий кўриги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббиёт муассасаларида ўтказилади.
10. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан никоҳланаётган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг вақтинча яшаш жойида тиббий кўрикдан ўтадилар.
11. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади. Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади (мазкур Низомга 3-илова) ҳамда алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказилади, дафтар белгиланган муддат мобайнида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг архивида сақланади. Маълумотноманинг амал қилиш муддати - уч ой.
Тиббиёт муассасасининг масъул ходими тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотнома беришда никоҳланувчи шахсга аниқланган касалликларнинг никоҳ тузилгандан кейин юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини тушунтиради. Тиббий кўрикдан ўтган шахс ўтказилган тушунтириш тўғрисида маълумотномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига имзо қўяди.
II. ТИББИЙ КЎРИКНИ
ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
12. Психик касалликлар (шизофрения, эпилепсия, олигофрения) мавжудлигини текшириш яшаш жойидаги поликлиниканинг психиатр врачи томонидан амалга оширилади.
13. Туман психиатр врачи бўлмаган тақдирда психиатрик текшириш туманлараро ёки вилоят психоневрология диспансерининг психиатр врачлари томонидан амалга оширилади. Вилоят марказлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси ҳудудий тегишлигига қараб вилоят ва шаҳар психоневрология диспансерларида психиатрик текширишдан ўтади.
14. Агар никоҳланувчи шахслар психик касалликлар бўйича ҳисобда турмаса ва унда руҳий бузилишлар аниқланмаса, уларга психиатр врачнинг имзоси қўйилган белгиланган намунадаги маълумотнома берилади. Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланади.
Агар никоҳланувчи шахслар психик касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турса, уларга белгиланган намунадаги маълумотнома берилади ва врач тузилаётган никоҳнинг эҳтимол тутилган тиббий-ижтимоий оқибатлари тўғрисида тушунтириш беради.
15. Наркологик текшириш яшаш жойидаги нарколог врач томонидан (наркология диспансерида ёки туман наркология кабинетида) ўтказилади.
16. Наркологик ҳисобда турмаган ва текшириш даврида уларда психопатологик ўзгаришлар аниқланмаган никоҳланувчи шахсларга маълумотномада тегишли хулоса кўрсатилади.
17. Тиббий кўрик вақтида нарколог врач томонидан наркологик ташҳис қўйилган тақдирда ёки никоҳланувчи ҳисобда турса, маълумотномада аниқланган ташҳис кўрсатилади.
18. Наркологик ҳисобда турмаган ва текшириш даврида уларда психофаол моддалар истеъмол қилинишидан далолат берувчи психосоматик белгилар аниқланган никоҳланувчи шахслар биологик суюқликларда психофаол моддаларни аниқлаш бўйича лаборатория текширувидан ўтадилар.
19. Захмга текшириш тери-таносил диспансерида ёки яшаш жойидаги поликлиникада тери-таносил врачи томонидан ўтказилади, ушбу врач текширувни умумий қабул қилинган методика бўйича амалга оширади.
20. Никоҳланувчи шахсларни захмга текшириш якунлангандан кейин текширилаётган шахснинг амбулатория картасида ва маълумотномада тегишли хулоса кўрсатилади.
21. Никоҳланувчи шахслар силга текширишдан ўтиш учун яшаш жойидаги поликлиника ички касалликлар врачига мурожаат қилади. Участка ички касалликлар врачи томонидан кўкрак қафасини флюоро текширишга йўлланма берилади.
22. Кўкрак қафаси флюорограммаларида патологик ўзгаришлар ва касалликнинг клиник намоён бўлиши мавжуд бўлмаган тақдирда ҳудудий поликлиника текширилаётган шахсларда сил касаллиги аниқланмаганлиги тўғрисида маълумотнома беради.
23. Текширилаётган шахсларда сил касаллиги ва флюорограммаларда патологик ўзгаришлар борлиги шубҳа қилинганда, уларга яшаш жойидаги сил касаллигига қарши диспансерига йўлланма берилиши керак.
24. Сил касаллигидан шубҳаланиб поликлиникадан сил касаллигига қарши диспансерларга йўлланган шахслар участка фтизиатри томонидан текширилади. Зарурат бўлганда ушбу шахслар шунингдек ўпкадан бошқа ихтисосликдаги мутахассислар томонидан ҳам текширилиши керак.
Клиник текширувдан, поликлиникадаги текширишлар маълумотлари, флюорограммалар ўрганиб чиқилгандан кейин, шунингдек зарурат бўлганда қўшимча равишда ўтказиладиган рентгенологик, бактериологик текширишлар ва бошқа лаборатория текширишлари натижалари ўрганиб чиқилгандан сўнг фтизиатр томонидан текширилаётганда сил касаллиги борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади. Маълумотнома фтизиатр, бош врач томонидан имзоланади ва сил касаллигига қарши диспансернинг муҳри билан тасдиқланади.
25. Никоҳланувчи шахслар ОИВ/ОИТСга текширишдан ўтиш учун яшаш жойидаги яширин текшириш хонасига ёки ОИТС марказларига мурожаат қиладилар.
26. Яширин текшириш хонасида тестгача бўлган маслаҳат берилади ҳамда ОИВ/ОИТС касаллиги бўлиши эҳтимолини кўрсатувчи анамнестик маълумотлар ва клиник белгилар мавжуд бўлган тақдирда текширилаётган шахснинг қони туман ёки туманлараро ОИТС-ташҳис қўйиш лабораториясига юборилади.
27. Бирламчи иммунофермент текшириш ижобий натижа берган тақдирда, мижознинг қони зардоби вилоят лабораториясига юборилади, ижобий натижа тасдиқланган тақдирда қон зардоби иммуноблот усули билан узил-кесил натижа қўйилиши учун республика ОИТС марказига жўнатилади. ОИВ касаллиги ташҳиси лаборатория текшируви ижобий эканлиги ва клиник маълумотлар асосида қўйилади.
III. ТИББИЙ КЎРИКДАН КЕЙИН
ФҲДЁ ОРГАНЛАРИДА НИКОҲНИ
ҚАЙД ЭТИШ ТАРТИБИ
28. Никоҳни қайд этишда ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганликларига ва уларнинг ушбу текшириш натижаларидан хабардорлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Никоҳланувчи шахслар никоҳ қайд этилгунга қадар иккинчи томонни тиббий текшириш натижаларидан хабардор қилиши шарт.
29. Тиббий кўрикдан ўтгандан кейин никоҳ тузилишига Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида назарда тутилган тўсиқ мавжуд бўлмаган тақдирда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳни қайд этиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
30. Никоҳланувчи шахсларда текшириш натижасида дарҳол даволаш курсидан ўтишни талаб этувчи касалликлар аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига йўналтирилади.
31. Агар никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида уларнинг биттасида ёки ҳар иккаласида мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган касаллик аниқланган тақдирда, никоҳни қайд этиш томонларнинг ушбу текшириш натижаларидан хабардорлиги тасдиқлангандан кейин амалга оширилади.
IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
32. Текширилаётган шахс яшаш жойидаги даволаш-маслаҳат комиссиясининг хулосасига рози бўлмаган тақдирда такрорий тиббий кўрик вилоят ва республика муассасаларида ўтказилади.
33. Никоҳни қайд этувчи шахслар тиббий кўрик натижалари тўғрисидаги ахборотнинг махфийлиги учун жавоб берадилар.
34. Кўрикни ўтказган врач қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрик натижаларининг холислиги учун шахсан жавоб беради.
Никоҳланувчи шахсларни
тиббий кўрикдан ўтказиш
тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Никоҳланувчи шахсларни
тиббий кўрикдан ўтказиш ҳажми
1. Руҳий касалликлар (шизофрения, эпилепсия, олигофрения) юзасидан текшириш:
- анамнестик;
- психопатологик;
- соматоневрологик;
- параклиник.
2. Наркологик касалликлар юзасидан текшириш:
- клиник текшириш;
- анамнестик;
- психопатологик;
- соматоневрологик;
- лаборатория текшируви.
3. Захм юзасидан текшириш:
- гениталий доирасида яра ёки эрозия мавжуд бўлганда ёки терининг бошқа жойларида захмдан шубҳаланадиган тошмалар мавжуд бўлганда материал тўплаш;
- преципитация микрореакцияси усули билан захм юзасидан қонни текшириш;
- қонни серологик текшириш.
4. Сил юзасидан текшириш:
- анамнез;
- кўкрак қафаси органларини текшириш;
- кўкрак қафаси органларининг рентгеноскопияси (йирик кадрли флюорограмма);
- кўкрак қафаси рентгенографияси;
- балғамни, яранинг йирингини, бактероскопия усули билан сийдикни сил микробактериясига текшириш;
5. ОИВ/ОИТС юзасидан текшириш:
- анамнез;
- клиник текшириш;
- бирламчи иммунофермент текшириш;
- иммуноблот усули билан қонни текшириш.
Никоҳланувчи шахсларни
тиббий кўрикдан ўтказиш
тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
________________________
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органи
Манзил ________________
Никоҳланувчи шахсларни
тиббий кўрикдан ўтказиш учун
ЙЎЛЛАНМА
______________________________________________________
(уй манзили)
______________________________________________________
фуқаро _______________________________________________
(Ф.И.О., туғилган йили)
даволаш-профилактика муассасасига тиббий кўрикдан ўтишга юборилмоқда.
ФҲДЁ бўлими мудири _________________________________
(Ф.И.О.)
М.Ў.
Сана
Никоҳланувчи шахсларни
тиббий кўрикдан ўтказиш
тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Тиббиёт муассасаси номи,
манзил________________
_______________________
Шахсларнинг никоҳга киришдан олдин
тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
психик (шизофрения, эпилепсия, олигофрения),
наркологик касалликлар, захм, сил ва ОИВ/ОИТС юзасидан
______________________________________________________
(уй манзили)
______________________________________________________
фуқаро _______________________________________________
(Ф.И.О., туғилган йили)
Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ текширилди.
Даволаш-профилактика
муассасаси хулосаси:
______________________________________________________
______________________________________________________
Бош врач _____________________________________________
(Ф.И.О.)
М.Ў.
Сана
Download 61,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish