Сутка ва унинг дастлабки шакллари. Ер шарининг ўз ўки атрофида бир марта айланиб чикиши учун кетган вакт сутка деб аталади. Сутка – вақтнинг дастлабки ўлчов бирлитидир. Сутканинг 24 дан бир бўлаги бир соат, соатнинг 60 дан бир бўлаги дақиқа, дақиқанинг 60 дан бири сония дейилади. Ер ўз ўқи атрофида нотекис айланиши маълум, аммо бу нотекислик кичик бўлиб, 100 йилда сонияшгег мингдан бир улуши билан ўлчанади. Қадимда кеча ва кундузнинг алмашишидан вақт ўлчови меъёри сифатида фойдаланишган. Қадимда юнонча «Ьетега» - сугка сўзи икки маънода кўлланилган:
1)Қуёш чиқишидан Қуёш ботишигача бўлган вақт оралиғи;
2)Қуёш чиқишидан кейинги Қуёш чиқишигача бўлган вақт оралиғи.
Лотинча «dies» - сутка сўзи ҳам шу маънони билдирган. Қадимги Юнонистон, Рим, Бобилда ва Мисрда сутка эрталабдан, Ўрта Осиёда кечқурундан бошлаб ҳисобланган. Ой календаридан фойдаланган афиналиклар, германлар, иудейларда ҳам сутка-кун кечқурундан бошланган. Зардуштийлар эса Қуёшнинг чиқиши билан янги кун бошланади деб ҳисоблашган.
Суткаларни дастлаб мисрликлар соатларга бўлганлар. Миллодцан аввалги йилида Миср кохинлари суткани 24 соатга бўлишган: Улар соатни кундуз, 2 соатни ғира-шира пай., 12 соатни кечаси ҳисоблашган. Бобилда ҳам бир сутканинг 12 соати кечаси ҳисобланган. Герадотнинг таъкидлашича, юнонлар бобилликларнинг шу системасидан фойдаланишган. Геродотнинг ёзишича, милоддан аввалги VI аҳамонийлар хукмдори Доро скифларга юриши даврида қўриқчиларига вактни ҳисоблаш учун тугилган арқон, ташлаб кетади. Улар ҳар куни битта тугунни ечганлар. Қолган тугунларнинг сони шоҳнинг кайтишига неча кун борлигини билдирган. Аҳамонийлар ҳукмдорлиги даврида вактни ҳисоблашнинг бундан ҳам мукаммалроқ усули мавжуд бўлган, лекин оддий кўриқчи аскарлар юқоридаги усулдан фойдаланишган.
Ернинг юлдузларга нисбатан бир марта айланиб чиқиш даври суткасига ва Қуёшга нисбатан айланиш даври Қуёш суткасига бўлинади. Юлдуз суткаси узунлиги баҳорги тенг кунлик нуктасидан иккита кетма-кет юқори (ёки пастки) кульминациялари орасидаги вақгга тенг. Юлдуз суткаси ҳақикий (прецессия ва нутация хисобга олинса) юлдуз суткаларига ажралади. Бахорги тенг кунлик суткаси нуқгасининг прецессион ҳаракати таъсирида ўртача юлдуз суткаси Ернинг ўз ўқи атрофида ҳақикий айланиш давридан 0,0084 сонияга қисқа.
Кундалик ҳаётимизда асосан ўртача куёш вақтидан фойдаланамиз. Ўртача Қуёш - экватор бўйлаб тропик йил ичида бир марта текис айланиб чиқадиган ҳаёлий нуктадир. Ўртача Қуёш марказининг юқори кульминация пайти ўртача тушлик пайти дейилади. Ўртача Куёш вақти шу пайтдан бошланади. Ўртача Қуёш марказининг пастки кульминация пайти ярим тун деб фукаро вақги шу пайтдан (соат 24.00) ҳисобланади ва календарда кун ўзгаради. Астрономияда 1925 йилгача кун ҳисоби туш пайтида ўзгарар, яъни янги кун кундузи соат 12 дан бошланар эди. 1925 йилдан бошлаб астрономияда ҳам фуқаро вактидан фойдаланилмоқца.
Do'stlaringiz bilan baham: |