Варроатоз



Download 18,24 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi18,24 Kb.
#302094
  1   2
Bog'liq
Варроатоз бу асалариларнинг инвазион касаллиги бўлиб


ВАРРОАТОЗ
Варроатоз - бу асалариларнинг инвазион касаллиги бўлиб, Varroa jacobsoni канасини паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик асалари оилаларининг безовталаниши, сершовқин бўлиши ва ариларнинг нобуд бўлиши билан ҳарактерланади.
Varroa jacobsoni канаси ари личинкаларини, ғумбакларини ва катта ёшдаги ишчи арилар ва она ариларни зарарлайди. Каналар асалариларнинг қанотлари тагида, қорнида кўпинча бўйнида жойлашади. Каналар оғиз аппарати билан сегмент оралиғида жойлашиб, олд гавдаси асаларининг хитин қопламига ёпишиб беркилган бўлади. Varroa jacobsoni канасининг асосий ҳўжайини бу Apis indica деб аталувчи ва Жанубий-Шарқий Ҳиндистонда ва Собиқ Иттифоқниниг Приморье ўлкасида кенг тарқалган ҳинд ариси бўлган. Ўтган асрнинг 50-йилларида келиб бу каналар янги ирқлари (авлодлари) Жанубий Осиё давлатлари ҳудудида қайд этилди ва у ердан Приморье ва Хабаровск ўлкаларида, ундан эса Собиқ Иттифоқнинг Сибир ва Европа ҳудудларида тарқалди. Бу каналар асал берувчи ариларда паразитлик қилишга мослашди.
Касаллик қўзғатувчиси. Varroa jacobsoni канасининг урғочилари жигарранг тусда бўлиб, қалин қилчалар билан қопланган, катталиги 1,1х1,6 мм тенг. Эркак каналари оқ-сут рангида бўлиб. Катталиги 1,0х0,9 мм. Каналарнинг тўрт жуфт оёқлари, санчиб-сўрувчи оғиз аппарати бор. Эркаклари урғочилари билан қўшилгач нобуд бўлади, урғочилари эса ёзда 2-3 ойгача, қишда эса 5-7 ойгача яшайди, паразитлик қилади. Урғочилари ари уячаларида ичида личинкаси шаклланган 4-8 тагача тухум қўяди. Битта асаларининг танасида 10 та ва ундан ортиқ кана жойлашган бўлиши мумкин. Қиш вақтида урғочи каналар арилар устида қолиб кетади. Натижада уларнинг айрим қисми қишда ҳалок бўлиб арихонанинг тубига тўкилади, қолганлари эса қишлаб чиқади.
Варроа канасининг тухумлари овалсимон шаклда бўлиб, тиниқ, 2 кундан сўнг тухумдан тўрт жуфт оёқлари бўлган протонимфа чиқади. Кананинг уч жуфтли личинкаси тухум ичида ривожланади.
Урғочи протонимфалар 5 кун, эркак протонимфалар 3-кун давомида ривожланади ва протонимфадан дейтонимфа чиқади ва ҳам эркак ва ҳам урғочи дейтонимфалар 1-2 кун давомида ривожланиб вояга етади. Урғочи каналарни тўлиқ ривожланиши 8-9 кун, эркакларни 6-7 кунни ташкил қилади. Эркак ва урғочи каналарнинг жуфтлашиши ари личинкаларидан қанотли арилар чиқаётган вақтда содир бўлади ва ари хоначаларидан учиб чиқаётган арилар танасида оталанган урғочи каналар бўлади. Агарда арихоналарда бир ёки бир нечта варроа канасининг урғочилари мавжуд бўлса, биринчи ва иккинчи йиллари касаллик кўзга ташланмайди, касаллик жуда ҳам секин ривожланади. Кейинчалик эса кўп миқдордаги каналарнинг ривожланиши оқибатида варроатоздан кўриладиган зарар катта миқдорни ташкил қилади. Кузга келиб (октябрь-ноябрь ойларида) ариларнинг нобуд бўлиши ошиб боради. Чунки ари уяларида катта ёшдаги ари ва уларнинг янги наслларининг сони камаяди, бироқ каналар сони ҳаддан ташқари ошиб кетади.
Каналар арилар ва уларнинг личинкалари ҳамда ғумбакларининг гемолимфаси билан озиқланади. Агарда арининг танасида битти етук кана ёки унинг личинкалари бўлса, арининг тана оғирлиги қисман йўқолади. Битта ари ғумбагида 23 тагача каналар аниқланган. Бунда ғумбакнинг нобуд бўлиши ёки нотўғри ўсиши кузатилган, арилар қанотсиз, оёқсиз, мажруҳ, эркак арилар оталаниш қобилиятига эга бўлмай қолиши, она арилар эса мажруҳ бўлиб қолади, жуфтлашишга қобилияти бўлмайди. Кўпинча тухум қўймай қўяди, қўйган тақдирда ҳам улардан эркак арилар чиқади. Танасида каналар ривожланган ёш арилар, эркак ва она арилар арихоналардан чиқсада, бироқ танасидаги ярачалар оқибатида тезда нобуд бўлади.

Download 18,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish