Вариант-21
1. Мустақиллик фалсафаси, унинг ўзига хос хусусиятлари.
2. Ҳаракатлар стратегиясининг жамият ҳаётидаги ўрни
1 - Истиқлолга эришганимиздан буён тарихан Мустакдллик — қисқа давр ўтган бўлса-да, мустақил тарақиет фалсафа мамлакатдаги улкан имкониятларни янгиланишининг асоси рўёбга чиқаришнинг ягона ва муҳим омили экани ўзининг тўлиқ исботини топди. Зеро, фақат мустақилликкина ҳар бир халққа ўз фалсафасини эркин ривожлантириш, такомиллаштириш имконини беради. Бугунги кунда мустақилликни мустаҳкамлаш жараёни моҳиятини ва фалсафий асосларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этмокда. Бунда асосий масала шундан иборатки, мустакдллик одамлар дунёқарашининг мазмун-моҳияти ва асосий йўналишларига янгича нуқтаи назардан қарашни тақозо этади. Уларни янги мазмун билан боwww.ziyouz.com kutubxonasi йитишни, истиқлол талаблари асосида ўрганишни заруратга айлантиради. Бунда, айниқса, Президентимизнинг қуйидаги фикри ниҳоятда му\им: “Бизнинг тушунишимизча, қотиб қолган эски ақидалардан воз кечиш — ўз тарихий ўтмишимиздан воз кечиш дегани эмас. Бу — бир ёқлама ва тор фикрлашдан воз кечиш демакдир” Айнан бир ёқламаликдан қутулган кенг қамровли дунёқараш асосида бугунги янгиланишни тўғри англаш мумкин. Шу сабабдан ҳам, бугунги кунда кўп қиррали ва мураккаб ҳодиса бўлган фалсафий дунёқарашнинг миллий давлатчилик ҳамда кишиларнинг ғоявий етуклигини таъминлаш эҳтиёжига хизмат қиладиган жиҳатларига эътибор кучаймокда. Шу билан бирга, мустабидлик замонидаги тафаккур қуллиги, доимий тазйиқ. халқнинг ўз тарихий илдизларидан ажратиб қўйилгани билан боғлиқҳолатларнинг ҳозирги дунёқарашдаги ўзгаришлар жараёнларига таъсирига ҳам эътибор бериш лозим. Илм-фан соҳасидаги туб ўзгариш ва янгиланишлар жараёни тўғрисида ҳам шундай дейиш мумкин. Айнан мустакдллик дунёқарашимизни мустабидлик сиртмоқларидан халос этди. Аслини олганда, ушбу мавзуни ўрганиш ҳам истиьуюл шарофатидир. Мустақил тараққиёт маънавий янгиланиш борасидаги асосий омил экани ҳар қандай мамлакат, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам тарихий қонуниятдир. Шу билан бирга, истиқлолнинг маъно-моҳиятини кишиларга тўғри англатиш, уларни мустақиллик берган имкониятларни амалга оширишга жалб этиш билан боғлиқ назарий ва амалий фаолият ҳам ниҳоятда муҳим. Мустақиллик йилларида фалсафанинг янгиланиши учун зарур асослар шаклланди. М оддий-иқгисодий асослар. Эски, собиқиттифоқдавридаги ик^исодиёт янги мазмундаги фалсафани шакллантириш учун асос бўла олмас эди. Истиқлол йилларида бу соҳада ниҳоятда катта ўзгариш рўй берди, мулкчиликнинг хилма-хил шакллари вужудга келди. Иқтисодий плюрализм ва бозор муносабатлари бунда бош йўналиш қилиб олинган бўлса-да, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш устувор жиҳат сифатида белгиланди. Ана шуларнинг барчаси мамлакатимизда маънавий, жумладан фалсафий янгиланиш борасида \ам туб ўзгаришларнинг иқтисод билан боғлиқ асосларини яратиш имконини берди. И ж тим оий-сиёсий асослар. Фалсафанинг сиёсий асослари мустаҳкам бўлиши зарурлиги тарихий тараққиёт жараёнида кўп бор исботланган ижтимоий ҳақиқатдир. Ҳар қандай жамият ва мамлакатда давлат халқнинг турли қатламлари, партиялар, миллий-этник бирликларнинг ижтимоий онгини ўзгартира олмаса, ўзининг пировард www.ziyouz.com kutubxonasi мақсадларини амалга ошириши қийин. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқукди аъзосига айланган Ўзбекистонда янги мазмун ва шаклдаги сиёсий тизим ҳамда тузилмалар вужудга келди. Ана шуларнинг барчаси янги мазмундаги фалсафани шакллантиришнинг ижтимоий-сиёсий асосларини яратиш имкониятини очди. М аънавий асослар фалсафанинг янгиланишида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Чунки бундай фалсафанинг шаклланиши мамлакатда амалга ошаётган маънавий соҳадаги ўзгаришларнинг таркибий қисмидир. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқ маънавиятининг тозаланиши, асрлар давомида яратилган қадриятларни тиклаш, асраб-авайлаш, келажакка етказиш билан боғлиқсаъй-ҳаракатлар катта аҳамиятга эга. Бунда, айниқса, тарих фалсафаси, халқимизнинг хотираси, ўтмишдаги авлодлар яратган бой маданий меросдан тўла-тўкис фойдаланиш имконияти яратилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Фалсафий тафаккур янгиланишининг мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган туб ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқлиги қуйидаги масалаларни фалсафий тахдил этишни заруратга айлантиради: — бугунги кунда рўй бераётган дунёқарашни янгилаш жараёнининг тарихий илдизларини ўрганиш ва фалсафий таҳлил этиш; — собиқ иттифокдаги ижтимоий таназзул ва унинг халқимиз тафаккуридаги оқибатларини тугатиш; — истиқлолнинг фалсафий тафаккурни ўзгартириш учун янги даврни бошлаб бергани; — мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш жараёнида дунёқарашнинг ўзгаришида қандай асосий тамойил ва йўналишлар кўзга ташлангани; — бугунги кунда фалсафий дунёқарашнинг янгиланишига таъсир кўрсатаётган замонавий омиллар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
2 - давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;
қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;
иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |