жамлаш усули; бунда мусбати даставвал кечиктирилган даромадлар, яъни 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»
ҳисобварағида, манфийси кечиктирилган харажатлар, яъни 3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари» ҳисобварағида жамланади ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади: а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича улар қопланиб (ёки ҳисобдан чиқарилиб) боришига қараб; б) қолган ҳолатларда баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операциялари содир этилиб боришига қараб. Курс фарқларининг бухгалтерия ҳисобини юритишни соддалаштириш мақсадида мос равишда 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» ва 3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари» ҳисобварағларида мавжуд мусбат ва манфий курс фарқларини курс фарқи ҳисобдаи чиқарилаётган ҳисобот ойи. охирида чет эл валютаси бирлигига тўғри келадигаи Ўртача курс фарқи бўйича ҳисобдаи чиқаришга рухсат этилган. Қўлланилаётган курс фарқларини ҳисобдан чиқариш усули албатта хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисобдаи чиқарилган мусбат курс фарқи 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ҳисобварағииинг кредитида акс эттирилади ва даромад (фойда) солиғи бўйича солиқ солиш базасини оширади, манфий курс фарқи эса 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағииинг дебетида акс эттирилади ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасидан чегирилади.
Валюта бўйича курс фарқларининг ҳисобига оид шартли мисоллар 1-мисол. Товарларни сотиб олиш 20 000 Ақш долларлик товар МБ курси бўйича кирим қилинган. Божхона юк декларациясини (БЮД) тўлдириш санасидаги курс 1 Ақш доллари учун 1200 сўмни ташкил этган. Товарни кирим қилиш (20 000 х1 200 = 24 000 минг сум) қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: Д-т 2910-«Омбордаги товарлар» - 24 000 минг сўм. К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 24 000 минг сўм. Ой якунига қараб сўмга нисбатан долларнинг курси 1 250сўмгача кўтарилди. Курс фарқи (1 250 - 1 200) х 20 000 = 1000 минг сўмни ташкил этади. Операция қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: Д-т 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» - 1 000 минг сўм. К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 1 000 минг сўм. Товар хақини тўлашда тўлов кунига курс 1 270 сўмни ташкил этди, курс фарқи (1 270 - 1 250) х 20 000 = 400 минг сўм. Операция қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: Д-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 25 000 минг сўм. Д-т 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» - 400 минг сўм. К-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 25 400 минг сўм.