“ВАЛЕОЛОГИЯ АСОСЛАРИ” фанидан оралиқ назорат тест саволлари
6 -вариант
1. Инсон саломатлигининг 5-10 % и қайси омилга боғлиқ?
А) Ирсий омилларга
Б) Атроф-муҳит таъсирига
В) Соғлом турмуш тарзига
Г) Тиббий хизмат сифатига
2. Атроф-муҳит ифлосланишининг инсон саломатлигига мутаген таъсирини кўрсатинг
А) Аллергик дерматит, ринит, бронхиал астма, конъюктивит,Квинке шиши
Б) Ҳомиланинг гипотрофияси, гепатит, юрак пороклари, нафас олиш тизими касалликлари.
В) Ирсий касалликлар, бепуштлик, туғма нуқсонлар, сурункали касалликлар, рак .
Г) Жигар, буйрак, ўпкалар ва юракнинг заҳарланиши.
3. Атроф-муҳит ифлосланишининг инсон саломатлигига онкоген таъсирини кўрсатинг
А) Аллергик касалликларининг ривожланиши
Б) Иммунитетнинг пасайиши
В) Ўсмаларнинг пайдо бўлиши
Г) Туғма нуқсонлар
4. Инсон саломатлигига кўрсатиладиган биологик факторларни кўрсатинг.
А) Электромагнит тўлқинлар, электромагнит майдон, радиоактив моддалар
Б) Углерод оксиди, карбонат ангидрид, азот оксиди, чанг, ис гази, фреон
В) Сапрофитлар, шартли патоген ва патоген микроорганизмлар
Г) Пестицидлар, диоксинлар, нитрат ва нитритлар, поливинилхлорид
5. Рационал овқатланиш тамойиллари нима?
А) Тез-тез ва сифатли овқатланиш
Б) Овқатланишда меъёр, сифат ва кун тартибига амал қилиш
В) Кунда 4 марта овқатланиш
Г) Барча жавоблар тўғри
6. Валеология фанининг объекти ким?
А) касал одам
Б) Амалий соғлом, яъни касаллик ҳолати олдида турган одам
В) Касалликдан соғайиб чиққан одам
Г) Кексайган одам
7. Валеология фани қачон ташкил топди?
А) ХХ асрнинг 80-йилларида
Б) ХХ асрнинг 90- йилларида
В) ХХI асрнинг 80- йилларида
Г) ХХI асрнинг бошларида
15. ОИТСнинг илк белгиларини кўрсатинг
А) Ҳолсизлик, тана масасининг кескин камайиши, сабабсиз ич кетиши, сабабсиз тана температурасининг ошиши, томоқ оғриғи
Б) Тана массасининг кескин камайиши, иштаҳанинг пасайиши, тана температурасининг ошиши, доимий йўтал, қон туфлаш
В) Ҳолсизлик, иштаҳанинг пастлиги, қориндаги оғриқлар, айнаши, қайт қилиш
Г) Ҳолсизлик, бош айланиши, қулоқ шанғиллаши, кўз олдининг қоронғилашуви, тез-тез милклардан ва бурундан қон кетиши
16. Қайси учувчан моддалар ингалянтларга киради?
А) Клей, ацетон
Б) Марихуана, гашиш
В) Героин
Г) Кўкнори
17. Гиёҳванд моддалар билан ноқонуний муомалада бўлган шахсларга нисбатан қайси қонунларга асосан қатъий чора кўрилади?
А) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
Б) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
В) Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси
Г) Ўзбекистон Республикаси оила кодекси
18. ОИТС касаллигининг юқишида “хавф гуруҳи”га кимлар кирмайди?
А) Гомо-, гетеро-, бисексуаллар
Б) Гиёҳвандлар
В) Гемофилия касаллиги билан касалланганлар
Г) Бронхиал астма касаллиги билан касалланганлар
19. ОИТС касаллиги илк бор қайси йили ва қаерда аниқланган?
А) 1980 й Англияда Б) 1981 й Америкада В) 1982 й Россияда Г) 1983 йил Африкада
20. ОИТС касаллигининг қўзғатувчиси нима?
А) Ретровируслар
Б) Кох таёқчалари.
В) Вибрионлар
Г) Бактериялар
21. ОИТС/ СПИД касаллигига қарши курашиш халқаро куни қайси?
А) 10 сентябр Б) 1 октябр В) 1 декабр Г) 10 январ
22. ОИТС/ СПИД касаллигида бўладиган лимфааденопатия нимани англатади?
А) Тана температурасини кўтарилиши
Б) Ич кетиши, озиб кетиш
В) Ҳолсизлик, бош айланиши
Г) Лимфа тугунларининг катталашиши
23. Шовқиннинг инсон саломатлигига кўрсатадиган хавфли таъсири даражасини кўрсатинг
А) 0-50 ДБ Б) 60-90 ДБ В) 90-120 ДБ Г) 130-200 ДБ
|
8. Валеология фанининг мақсади нимадан иборат?
А) Инсоннинг жисмоний фаоллигини ошириш
Б) Инсоннинг ақлий фаолиятини ўрганиш
В) Инсоннинг саломатлигини сақлаш, мустаҳкамлаш, СТТ ни шакллантириш
Г) Инсоннинг ижтимоий фаоллигини ошириш
9. Қорадоридан тайёрланадиган наркотик модда қайси?
А) Галлюциногенлар;
Б) экстази;
В) героин;
Г) марихуана
10. Экстази – нима?
А) Ўсимликдан тайёрланган наркотик модда;
Б) Ярим синтетик наркотик модда;
В) Тўлиқ синтетик наркотик модда;
Г) Медицинада қўлланиладиган дори препарати
11. Абстинент синдроми нима?
А) Инсон организмида вирусларнинг ривожланиши;
Б) Сабабсиз қўрқув синдроми;
В) Ҳавотирланиш, хадиксираш,кескин оғриқли туйғулар;
Г) клаустрофобия.
12. Детоксикация – бу:
А) Наркотик моддаларга бўлган жисмоний ва психологик тобеликни олиш;
Б) Наркоманнинг тузалиши муҳимлигини тушуниб етиши;
В) Наркотик моддаларни организмдан чиқариб ташлаш;
Г) 2 ва ундан ортиқ наркотик моддаларни истеъмол қилиш
13. Гиёҳванд моддалар келиб чиқиш турига кўра неча гуруҳга бўлинади?
А) 2 га
Б) 3 га
В) 4 га
Г) 5 га
14. Кокаин, амфетамин, эфедрин, кофеин, никотин қандай моддаларга киради?
А) Стимуляторларга
Б) Галлюциногенларга
В) Депрессантларга
Г) Адаптогенларга
24. Инсон биоритмининг бузилиши сабабини кўрсатинг
А) Стресс
Б) Ирсият
В) Жисмоний зўриқиш
Г) Вазннинг ортиши
25. Саломатликнинг миқдорий кўрсаткичларига тегишли бўлган белгини кўрсатинг
А) Тананинг бўйи, кўкрак айланаси, тананинг вазни
Б) Иштаҳанинг меъёрида бўлиши
В) Меҳнат қобилиятининг ўзгармаслиги
Г) Кайфиятнинг яхши бўлиши
26. Ташқи муҳитнинг инсон саломатлигига таъсир кўрсатадиган омил турлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А) Эндоген ва экзоген факторлар, социал ва биологик факторлар
Б) Психологик, химиявий ва физик факторлар
В) Физик, химиявий, биологик, социал ва психологик факторлар
Г) Тўғри жавоб йўқ
27. Тананинг барча мускуллари иштирок этадиган ва юрак-қон томир, нафас олиш тизимини яхшилайдиган спорт турини кўрсатинг
А) Югуриш
Б) Гимнастика
В) Сузиш
Г) Волейбол
28. Инсон бир кунда 1 та сигарета чекиши артериал қон босимини қанчага оширади?
А) 10 мм симоб устунига
Б) 15 мм симоб устунига
В) 20 мм симоб устунига
Г) 25 мм симоб устунига
.
29. Жисмоний риволанганликнинг асосий кўрсаткичлари нималардан иборат?
А) Бош айланаси, елка айланаси, сон айланасини ўлчамлари
Б) Бўй узунлигини ўлчаш, тана оғирлигини ўлчаш, кўкрак қафаси айланаси ўлчамлари
В) Бош айланаси, тана температураси , бўй узунлигини ўлчамлари
Г) Кўкрак қафаси айланаси, сон айланаси, билак айланаси ўлчамлари
30. Соғлом турмуш тарзи саломатликка таъсир кўрсатувчи омил сифатида неча фоизни ташкил қилади?
А) 50%
Б) 30%
В) 20%
Г) 10%
|